davletovuz
82.7K subscribers
7.29K photos
1.81K videos
139 files
10.4K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 1 февралдан мамлакат ичида айрим поездлар чипталари нархи яна оширилишини маълум қилди.

Нархларнинг ўсиши қуйидагича бўлади:

юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди: эконом-класс чипталари — 20 фоизга, ВИП ва бизнес-класс чипталари — 25 фоизга;

«Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездлари — 30 фоизга.

Шундай қилиб, «Афросиёб» учун чипталар нархи:


Тошкент — Самарқанд:
Эконом — 294 минг сўм;
Бизнес — 450 минг сўм;
ВИП — 619 минг сўм.

Тошкент — Қарши:
Эконом — 406 минг сўм;
Бизнес — 634 минг сўм;
ВИП — 854 минг сўм.

Тошкент — Бухоро:
Эконом — 484 минг сўм;
Бизнес — 751 минг сўм;
ВИП — 994 минг сўм.
Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 13 минг сўмлик маррадан ошди.
UzAuto Motors” АЖ эртага, 7 январь соат 10:00да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун savdo.uzavtosanoat.uz портали орқали контрактация очилишини маълум қилди.
Энергетика вазирлиги ўзи қарорни ўқиганми?

Энергетика вазирлиги изоҳ берди:

“Гап 85-банд бўйича кетяпти. Ижтимоий тармоқлар ўшани асос қилиб, аҳоли учун бекор бўлди, деб ёзишгани учун изоҳ берилганди у ерда”.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардаги болаларнинг метапневмовирусга чалингани хусусидаги маълумотлар мутлақо асоссиз - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Вазирлик расмий хабарида айтилишича, Янги йил арафасида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг жами бешта — Чақалоқларни парвариш қилиш, Чақалоқлар патологияси ва реанимацияси, Гепатология, Нефрология ҳамда Умумий педиатрия бўлимларида профилактик ювиш-тозалаш ва зарарсизлантириш ишлари амалга оширилган.

Мазкур бўлимларнинг барчаси бугун, 6 январь кунидан қайта очилди ва бу ҳолат табиий равишда беморлар оқими нисбатан ортишига сабаб бўлди.

Қолаверса, марказ ижтимоий тармоқлардаги хабарларда қайд этилган юқумли касалликларга чалинган беморларни қабул қилиш ва даволашга ихтисослаштирилмаган.
Электрон сигареталар муомаласи тақиқланиши мумкин

Парламент муҳокамасига киритилган қонун лойиҳасига кўра, республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланмоқда.

Шунингдек, бундай маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқишга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланиши назарда тутиляпти.
Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Республика ижро органлари бошқарув ходимларининг иш ҳақларини ошириш, маҳаллий бюджет қўшимча манбаларидан, республика идораларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан хизмат автомобили, қимматбаҳо мебель ва офис жиҳозлари харид қилиш бўйича таклифлар киритиш тақиқланди. Республика идоралари мабодо бундай буюмларни харид қилмоқчи бўлса, ҳукумат розилигини олиши керак бўлади - президент қарори
Ими-жимида

Маълум бўлишича, Марказий банк томонидан “банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача эмиссия қилиш мумкинлиги” бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилган.

Бунда карталар сони виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда белгиланган (чет эл валютасида очилган банк карталарига татбиқ этилмайди).

Мазкур тартиб хизмат доирасида фойдаланиш учун бўлиб, у тижорат банкларига ижро учун жўнатилган.

Тартибни амал қилиш муддати 2025 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар этиб белгиланган.

Манба
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоn Saroy компанияси 2024 йил натижалари билан бўлишди

Юртимизда замонавий ва сифатли бино-иншоотларни қуриб битказиб, халқ ишончини оқлаб келаётган Хоn Saroy компанияси 2024 йил натижаларини омма билан бўлишди. 2024 йилда компания 6 та лойиҳани ўз эгаларига топширган ҳолда 2000 га яқин мижозларига хонадон калитларини берди.

Батафсил маълумот учун:

☎️ 712007400
☎️ 555017400

🌐 @xonsaroy_bot

Реклама
Солиқ органларининг 2024 йилда бюджет тушумлари
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати
Yugur.uz платформасида январь ойининг энг кутилган оммавий югуруш мусобақаларидан бири - "Мен Ғолиб" мусобақасига рўйхатдан ўтиш амалга ошмоқда

"Мен Ғолиб" ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар кунини нишонлашга бағишланган. Тадбир 12 январь куни соат 10:00 да "Янги Ўзбекистон" боғида бўлиб ўтади. Ҳаваскор югурувчилар ва оилавий гуруҳлар 3 км масофани танлашлари мумкин, ўзини чинакамига синаб кўрмоқчи бўлганлар учун - 10 км масофа мавжуд.

Старт пакетларининг нархи:
✔️3 км - 149 минг сўм
✔️10 км - 199 минг сўм

Рўйхатдан ўтиш 10 январь куни охирида тўхтатилади! Старт пакетлари 10-11 январь кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача, Енгил атлетика федерациясининг ушбу манзилдаги биносида берилади: Ислом Каримов кўчаси, 98 А (мўлжал — "Пахтакор" стадиони).

Байрам муносабати билан финалга етиб борган ҳар бир иштирокчи медал билан тақдирланади.

Иштирокчининг старт пакетига: рақам, My Laps чипи, замонавий услубдаги бафф, узун енгли футболка, ҳамда рақамни маҳкам илиб қўйиш учун 4 та тўғноғич киради.

Юртимиз ҳимоячиларининг жанговар руҳини қўллаб-қувватланг ва "Мен Ғолиб" мусобақасида иштирок этинг.

☎️Боғланиш учун: (+998)97 745-37-08

Реклама
2025 йилда “Очиқ бюджет” доирасида ўтказиладиган ташаббуслар тақвими

“Менинг йўлим” лойиҳаси “Ташаббусли бюджет”нинг биринчи мавсумига қўшиб ўтказилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар пора билан ушланган. У бунинг учун икки фуқародан бирига жиноят ишини тугатиб беришни, иккинчисига эса уй қамоғи билан озодликда қолдиришни ваъда қилган.
Бир киши тўлайди, 5 тагача одам фойдаланади — Оила тарифи

Алоқадан янада манфаатли шартларда фойдаланиш учун дўст ва яқинларингизни уланг.

Тарифга KINOM обунаси (TV, кино, сериаллар) ва Beepul'да фоизсиз ўтказмалар ҳам киритилган. Тафсилотлар

Реклама
Жойларда “Маҳалла банкири” иш бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили якунланди.
АҚШ Россия энергетика тизимининг икки йирик ўйинчиси - Газпром нефть ва Сургутнефтгаз компанияларига қарши санкция эълон қилди. Бу Россия нефти экспорти учун жиддий оқибатлар яратиши мумкин.