davletovuz
81.9K subscribers
6.77K photos
1.67K videos
124 files
9.94K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Айтишларича, юридик шахслар ҳайдовчиларининг мажбурий малакасини ошириш бўйича битта компания шуғулланишига оид масалада якуний тўхтамга келинибди. Гап-сўзлардан масала адолатли ечим топадиганга ўхшайди. Кутамиз.
Ўзбекистон дипломатиясининг шу кунлардаги биринчи вазифаси жорий йил март ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистонга оид конференцияда Америка, Европа, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва Марказий Осиё давлатларидан “юқори мартабали вакиллар”нинг иштирокига эришиш ҳисобланади.

Абдулазиз Камилов бир ой ичида Америкаю Хитой, Эрон, Ҳиндистон ва Покистонга сафарларида мақсад ҳам шу. Эрдўған билан телефон орқали мулоқотни ҳам ёдга олинг.

Президентнинг илк халқаро ташаббуси юксак даражада ташкиллаштирилиши учун барча кучлар, контактлар йўналтирилган.
Шу икки ойда икки танишим уй харид қилди. Вилоятликлар пропискасиз уй олиши мумкин, деган хабар чиққандан сўнг Тошкентда ҳақиқатан ҳам уй-жойлар нархи геометрик тезликда ўса бошлади. Буни ҳатто нотариуслардаги навбатлардан ҳам билса бўларди. Баҳолаш компанияси тақдим этган таҳлилларда шаҳардаги иккиламчи бозордаги уйлар нархи 2-3 фоиз атрофида қимматлаган. Нечоғли бу реал рақам?
https://www.gazeta.uz/ru/2018/02/12/realty/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Иккиламчи бозордаги нархларни кузатиб борадиганлар прогноз ва фикрларига кўра, январь ойида иккиламчи бозорда таклиф нархи 10-12 фоизга, аниқ битимлар нархи ўртача 8-10 фоиз ўсган. Лойиҳанинг психологик таъсири ҳисобига, асосан.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги. Шимолия Корея бўлиб кетинглар-е.
Январь ойида ташқи савдо 400 миллион АҚШ долларидан ортиқ салбий сальдо билан якунланган. Агар сўм иккинчи тўлқинда девальвация қилинмаса, салбий сальдо ўсишда давом этади https://stat.uz/ru/press-tsentr/novosti-komiteta/3428-vneshnyaya-torgovlya-2018-yanvar
Январь ойи ташқи савдо кўрсаткичлари юзасидан асосий эътиборли тезислар:

а) экспорт ўтган даврнинг шу давридагига нисбатан 10 фоиз ортгани (албатта, бу қувонарли) ҳолда, импорт ҳам 55 фоизга кўпайган;

б) пахта толаси экспорти деярли тўхтаган (жами экспортдаги улуши 1 фоизгача тушиб қолган);

в) озиқ-овқат импорти 47 фоизга ўсган (бу озиқ-овқат ишлаб чиқариш монополлашгани ва ташқи рақобатга дош бермаслигига яна бир исбот);

г) энергия ресурслари ва нефть маҳсулотлари импорти 6 каррадан кўпга ўсган. Бундан буёғига ташқи савдо балансини айнан шу позиция белгилайди. Демакки, иқтисодиётимизнинг эса ташқи энергия ресурсларига қарамлиги ортишда давом этади.

д) ташқи савдомизнинг қарийб ярми Россия ва Хитой векторига тўғри келаяпти. Истиқболдаги сиёсий ва иқтисодий рискларни минималлаштириш учун бу ҳолатни диверсификациялаш керак бўлади.

е) қанчалик пиар қилингани, мақталгани ва давлат эътибори кучайганига қарамай мева-сабзавот экспортининг умумий экспортдаги улуши 5 фоизга етгани йўқ. Буям жиддий хулоса. Чунки бирон-бир бозорда бизни очиқ чеҳра ва имтиёзлар билан кутиб олишмайди. Буни тушунишнинг вақти келди.

ж) пахта экспорти деярли тўхташи фонида тўқимачилик экспорти ўсиши кузатилган. Лекин бу мутаносиб эмас. Шу билан бирга, текстиль маҳсулотлари орасида тайёр трикотаж ва кийим-кечак экспорти қайтанга камайган. Буям очиқ бозор шароитида рақобатга тайёр эмаслигимиздан далолат беради.

Хулоса қилиб айтганда, экспортнинг кутилганидан юқори бўлмаган ўсиши ва импортнинг тезроқ ўсиб бораётгани фонида импортни яна ўтган даврдагидек чеклашга, яъни янги бож ва акцизларни киритишга шошилмаслик керак. Агар вазифа ташқи савдо балансини мувофиқлаштириш бўлса, бу бож сиёсати билан эмас, эркин курс сиёсати орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Буларнинг барчаси ИМҲО, албатта.

Каналга қўшилинг ва қолганларни ҳам қўшинг
https://t.me/davletovuz
2017 йилда пахтани давлат томонидан сотиб олиш нархи 57 фоизга оширилган экан. 2018 йилда эса 70 фоизга оширилиши кўзда тутиляпти экан. (с)
Иқтисодиёт вазирини биринчи ўринбосари М. Мирзаев
Акмалов Алишер Валиевич Марказий банк Раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. У 21 йилдан буён шу лавозимда ишлаб келаётганди.
По нашему мнению, наиболее вероятным будет решение о вводе повышенной государственной пошлины. Ее приравняют к размеру, взимаемому при покупке новостроек (5% от сделки, но не менее 125 МРЗП – 21 млн 530 тыс. сумов). Это простейший вариант создания равных конкурентных условий на первичном и вторичном рынке.

Подробнее: https://www.norma.uz/nashi_obzori/pokupka_nedvijimosti_bez_propiski_budushchaya_cena_voprosa Биз бу ҳақида ўтган ҳафта ёзган эдик: https://t.me/davletovuz/1930
#Муҳимхабар Йил давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган, паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш, доимий ёки вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмаган) фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш билан боғлиқ амалиётга барҳам бериш, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар учун кўчмас мулк сотиб олиш бўйича амалдаги талабларни соддалаштириш, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш тартиби кўзда тутилган қарорлар лойиҳалари Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди ва бугун уларнинг матнлари эълон қилинади.
АЗИМОВ МУРОТЖОН БЕРДИАЛИЕВИЧ — Давлат божхона қўмитаси раиси, генерал-майор. Бунгача қўмитани М. Тоҳирий бошқариб келаётган эди.
Айтишларича, бугун-эрта ҳукумат таркибида яна муҳим ўзгаришлар юз беради.
Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ янги қонун лойиҳасига ишлаб чиқилди. Унга кўра:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ўзгартиришларни киритиш таклиф қилинаяпти:

Паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши (амалдаги таҳрирда) - энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Қонун лойиҳаси билан бу энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жаримага сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Амалда беш бараварни ташкил қилади.

Мазкур модда бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн саккиз ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади. (Шу пайтгача 16 ёшга тўлганда, паспорт олмаганлар ҳам жаримага тортилар эди)

Меҳнат кодекси 80-моддасидан:

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Ишга кираётган шахснинг паспорти ҳақиқий бўлмаса, худди шунингдек ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса (чиқариб ташланмоқда) ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин. Бунинг учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўзда тутилган жавобгарлик чиқариб ташланмоқда.
Айтишларича, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги иккига ажратилган. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Б. Юсупов тайинланган (кунўз). Сув хўжалиги вазирлигига ким бўлгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Айтишларича, Ҳамроев Шавкат Раҳимович — сув хўжалиги вазири. У бунгача қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари бўлган.
АХБОРОТ

Адлия вазирлиги томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.

Лойиҳада ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакаси ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган барча хўжалик юритувчи субъектларга бериш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига ўрнатилган малака оширишга оид талабни қисман бекор қилиш масаласи кўрилмоқда. Даврий равишда ҳайдовчилик малакасини ошириш талабини фақат тижорат сифатида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қолдириш таклиф қилинмоқда.
Тошкентдаги уйлар нархи ошади. Президент ва ҳукумат бунинг олдини олиш учун қонун, фармон ва қарор тайёрлаган бўлса-да, шундай бўлади.

Йил бошида прописка бўлмаса ҳам Тошкентдан уй сотиб олишга рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Давлат дастурида шундай ёзилганди. Уй олди-сотдиси билан шуғулланувчиларнинг сўзларига кўра, шундан сўнг шаҳарда 1 ва 2 хонали уйларнинг нархи 10—12 фоизга ўсган.

Бугун Адлия вазирлиги прописка бўлмаса ҳам Тошкентдан нафақат бирламчи, балки иккиламчи бозордан (масалан, Чилонзордаги хрушчўвкалардан) уй сотиб олишга рухсат берувчи қонун, фармон ва қарорнинг лойиҳаларини эълон қилди (https://t.me/huquqiyaxborot/1345). Бу энди яримҳужжат. Имзоланса бўлди — ҳақиқий ҳужжатга айланади. Нархлар яна ошади.

Давлат дастури бўйича, бу лойиҳалар узоғи билан 2018 йил апрелигача тайёр бўлиши керак эди. Лекин қачон имзоланиши айтилмаган. Йил охиригача имзоланар. Уйлар нархи ҳам шундай — йил охиригача ўсаверади унда. Мана шунақа гаплар.

PS. Механизм бундай: Пропискасиз киши энди Тошкентдан уй олиши мумкин. Қонунга кўра, Тошкентда уйи бор одам Тошкент пропискаси ҳам олиши мумкин — ўша қонун бўйича бояги пропискасиз киши энди Тошкент пропискасини ҳам олади. Тошкент пропискаси бор киши қарийб ҳамма қариндошларига пропискадан улаша олади, ўзингиз ҳам билганингиздек. Тошкентнинг бағри кенг — прописка ҳаммага етади. Шунчаки баъзилар буни энди тушуниб етди. Лекин тушуниб етгани ҳам катта гап.