Davlat Test Markazi
75.4K subscribers
2.68K photos
965 videos
652 files
6.28K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
❗️Олийгохга кириш учун балл тўплаш энди мактабдан бошланади.

Абитуриентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади.

📃 Ҳукуматнинг 19.11.2021 йил кунги қарори билан тасдиқланган низомга кўра,
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

86-100% учун – 5 баҳо;

71-85% – 4 баҳо;

56-70% – 3 баҳо;

56%гача – 2 баҳо.

Бу тартиб 2022/2023 ўқув йили яъни, шу йил сентябрь ойидан бошланади. Бундан кейин фарзандингизни мактабда олаётган баҳоларига эътиборли бўлсангиз фарзандингизни олий таълимга ўқишга кириши учун замин яратган бўласиз.

Сафимизга қўшилинг:
👉
@davlattestmarkazi 👈
#хазил_аралаш

Бир абитуриент ДТМ синов имтиҳонда 25 балл олган экан. Google амакига "бу балл билан қаерга кирса бўлади?" деб савол берибди...

😂 Айтингчи, бу абитуриент қаерга кирса бўлади?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
❗️2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИДА 1-СИНФГА ҚАБУЛ 20 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ

Умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июндан бошланади.

Мактабларга бириктирилган микроҳудуд бўйича қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар амалга оширилади.

Шунингдек, ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА амалга оширилади.

Қолган ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқа туман (шаҳар)ларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул анъанавий шаклда, яъни бевосита мактабда амалга оширилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Абитуриентлар диққатига!

Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига қабул 15-июндан бошланади ва 1 ой мобайнида 15-июлга қадар давом этади.

Энг қизиғи, хар йилгидек қабул квоталари хамон тасдиқлангани йўқ. Абитуриентларга тарқатиб юборинг!

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Энди ўқишни кўчиришга фақат 2 тоифадаги талабаларга рухсат берилади, диплом бир жойдан олиниши керак – олий ва ўрта махсус таълим вазири

Абдуқодир Тошқулов талабаларнинг яхшироқ йўналишга ўқишини кўчириб олиши ҳолатлари кўпайганини, бу жараёнда коррупцион элементлар сақланаётганини билдириб, жорий йилдан фақатгина 2 тоифа талабаларигагина вазир хати билан ўқишини кўчиришга рухсат берилишини маълум қилди.

Булар:
👉 "Турмуш қурса;
👉 Давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтсагина ўқишини кўчира олади",
деди вазир

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
❗️МАГИСТРАТУРА ҚАБУЛИ ЎЗГАРМОҚДА!

⚡️Бу йил магистратурага мутахассислик фанлардан имтиҳон бўлмайди, чет тили сертификати мажбурийлигича қолади - вазир

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг маълум қилишича, бу йил магистратурага ҳужжат топшириш учун чет тили сертификати мажбурийлигича қолади.

Абитуриентлар учун мутахассислик фанидан имтиҳон бўлмайди, фақат дипломнинг ўртача балли ҳисобга олинади.

❗️Квота тўлмаса, қишда яна бир марта қабул бўлади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️ 2022-йилнинг 2-ярми учун чет тили имтиҳонларига талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

2022-йил октябр, ноябр ва декабр ойларида бўлиб ўтадиган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди.

Талабгорларни рўйхатга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 16-февралдаги 73-сон қарорига мувофиқ my.gov.uz сайти орқали амалга оширилади (my.gov.uz/oz/service/559).

📍 Рўйхатдан ўтиш вақтида талабгорлар имтиҳон топшириш ҳудуди сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан бирини танлаб, ўзлари танлаган ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

Тест синовлари қайси тиллардан ўтказилиши, онлайн рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар қуйидаги расмда келтирилган.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️5 кундан кейин қабул бошланади!

Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига қабул 15-июндан бошланади ва 1 ой мобайнида 15-июлга қадар давом этади.

Энг қизиғи, хар йилгидек қабул квоталари хамон тасдиқлангани йўқ. Абитуриентларга тарқатиб юборинг!

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қабул квоталари

2022/2023 ўқув йилида "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети" бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича ТАҚСИМЛАНИШИ.

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​​​Ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар қайсилар?

TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject каби сертификатларга эга бўлган абитуриентларга бериладиган имтиёзлар

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019-йил 13-майдаги 395-сон қарорига мувофиқ, тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили (инглиз, немис, франсуз, испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, италян, япон тиллари) (кейинги ўринларда чет тили деб аталади) биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган, TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

Қалбаки сертификат берганларга қандай жазо бор?

Aбитуриент томонидан тақдим этилган (топширилган) сертификатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент кириш имтиҳонларидан (талабаликка қабул қилинган бўлса, олий таълим муассасаси талабалари сафидан) четлаштирилади ҳамда бу ҳақда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар қилинади. #имтиёз

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi 👈
❗️1 та эмас 2 та: Чет тилларига ихтисослашган 2 та институт ташкил этилди

Президентнинг тегишли қарорлари (1, 2) билан қуйидаги 2 та янги институт ташкил этилди:

— Андижон шаҳрида Андижон давлат чет тиллари институти;
— Наманган шаҳрида Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.

Иккала институтда ҳам ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ва талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Кейинги йилдан, яъни 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. Бунда:

чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ДТМ томонидан амалга оширилади;

чет тили бўйича B2 ва ундан юқори сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан ўқишга кириш синовларида касбий (ижодий) имтиҳонсиз максимал балл берилади.

Қарордан англашилишича, жорий йилги қабулда абитуриентлардан тест синовлари олинади, кейинги йилдан ижодий имтиҳонлар бўлади.

Иккала институтда ҳам 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар ўқитувчилари С1 даражадан кам бўлмаган сертификатга эга бўлиши лозим. Шунингдек, хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган С1 даражадан кам бўлмаган сертификатга эга ўқитувчиларга уларнинг базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.
⚡️Расман: Абитуриентлар қабули 20 июндан бошланади

2022-2023-ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари оффлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.

Ўрта-махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжатлар 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қабул қилинади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар: 

👉 таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
👉 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
👉 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
👉 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);
👉 чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.

 
🏢 Олий диний таълим муасасаларига:

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) ҳужжатлар қабул қилиш давом этади.

Ҳадис илми мактабига 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) ҳужжатлар қабул қилинади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

👉 таълим муассасаси ректори номига ариза;
👉 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
👉 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
👉 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
👉 “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).


Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi 👈
❗️Техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинади

“Умуман, техникумларга бўлган ёндашувларни ўзгартириш керак. Улар олийгоҳга киришнинг осон йўли эмас, мураккаб касб берадиган, меҳнат бозорида рақобат қиладиган тизим бўлиши керак”, деди давлат раҳбари.

Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилиниши белгиланди.

Молия вазирлигига олийгоҳ талабалари учун жорий этилган имтиёзли таълим кредитини янги ўқув йилидан техникум ва коллеж ўқувчилари учун ҳам жорий этиш топширилди.

Шунингдек, коллеж ва техникумларда ўқиш учун давлат грантлари ва эҳтиёжманд оила аъзолари учун субсидиялар кўпайтирилади.

Олий таълим вазирлигига икки ой муддатда 207 та техникум фаолиятини ўрганиб, самарасиз ишлаётган 70 та техникумни тугатишга топшириқ берилди.

Уларнинг 25 таси мономарказлар ташкил этиш учун Бандлик вазирлигига ўтказилади, қолган 45 таси негизида касб-ҳунар мактаблари ташкил этилади.

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Қабул квоталари тасдиқланди

Президентнинг тегишли фармойишига асосан, 2022/2023 ўқув йили учун давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланибди:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига – 77 477 нафар;

сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар;

кечки таълим шаклига – 3 725 нафар;

масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 10 688 нафар.

Молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМларининг кузатув кенгашларига ҳамда қабул параметрларини Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқлаш ваколати берилган олий таълим ташкилотларига тегишли қабул параметрларини 2022 йил 20 июнга қадар тасдиқлаш тавсия этилган.

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi 👈
❗️Расман! Қабул 20 июндан бошланади. Абитуриентларга 5 тагача таълим йўналишларинт бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш ҳуқуқи берилади

Президентнинг тегишли қарорига асосан, давлат ОТМларига қабул жараёнида абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Ягона портал ва ДТМнинг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам), чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Жорий йил ҳам 5 тагача йўналиш танлаш мумкин, фақат эндиликда абитуриент турли таълим шаклини (кундузги, сиртқи, кечки, масофавий) танлашига ҳам рухсат берилади

Президент қарорига кўра, абитуриентларга:

тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш ҳуқуқи берилади;

рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш имконияти берилади.

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Магистратура кимлар учундир армонга айланди. Энди магистратурага қабул икки марта бўлади

Жорий ўқув йилидан бошлаб
давлат олий таълим муассасаларида:

магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади, мутахассислик фанидан имтиҳон ўтказилмайди.

Бунда магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади. Бунда:

1️⃣ август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги квоталар учун;

2️⃣ январь ойидаги қабул – ёзда тўлмай қолган ўринлар ҳамда Давлат қабул комиссияси тасдиқланган контракт асосидаги қўшимча квоталар учун бўлади

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Davlat Test Markazi
⚡️Магистратура кимлар учундир армонга айланди. Энди магистратурага қабул икки марта бўлади Жорий ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида: магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни…
Қонун қоидаларни тез-тез ўзгартиришга ўрганиб кетганмиз. Мободо, бу тажриба иш бермаса келаси йил янги тартиб ўйлаб топаверишади.

Нима эмиш, IELTS олганларни магистратурамизга қабул қиламизмиш... Кўрасизлар, IELTS олиб четга суриб кетадиганлар янада кўпаяди!

Бу йилги магистратура топширадиган поколения эса катта эҳтимол билан тажриба қуёнчалари бўлади. Кузатамиз!
Forwarded from Abituriyent OFF | Rasmiy
⚡️PDF: 2022/2023 oʻquv yili uchun qabul parametrlari taqsimoti

2022/2023-oʻquv yilida OTM bakalavriatining kunduzgi, sirtqi, kechki, masofaviy taʼlim shakllari boʻyicha hamda OTM magistraturasiga davlat buyurtmasi asosida oʻqishga qabul qilish parametrlari:

◾️kunduzgiyuklab olish;

◾️sirtqiyuklab olish;

◾️kechkiyuklab olish;

◾️masofaviyyuklab olish;

◾️magistraturayuklab olish.

❗️Abituriyentlikka "Off" deymiz:
👉 @Abituriyent_Off
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сохта талабалар! Украинадаги ўқишни кўчириш имтиёзидан кўплаб уддабуронлар фойдаланмоқчи бўлган!

Текширтирсак, Украинага бормаган, ҳатто у ерда ўқимаган одамлар келиб чиқди” – олий таълим вазири ўқишини Ўзбекистонга “перевод” қилмоқчи бўлган сохта талабалар ҳақида гапирди

400 нафарга яқин дейилган рақам 3 минг нафардан кўп бўлиб кетди” – дейди Абдуқодир Тошқулов.

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кундузги таълимда ўқиган мутахассисларимиз қурган метро. Бугунги кун.

Жорий йилдан камига онлайн таълим шакли хам йўлга қўйилмоқда...

Манба

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi 👈