🇺🇿 DAVLAT VA JAMIYAT. 🇺🇿
1.69K subscribers
100K photos
30.6K videos
1.91K files
74.5K links
"Bugungi yoshlar qaysidir bir xalq yoki qaysidir bir elning farzandlari emas,ular yangi O'zbekistonning mustahkam poydevoriga asos bo'luvchi haqiqiy, demokratik, barkamol avlod vakillari demakdir".
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Орол сувлари денгизга сиғмай турган даврлар.

Орол денгизнинг Мўйноқ туманига туташган соҳиллари, 1957-йил.

👉@davlat_va_jamiyat
🔹 Professor-oʻqituvchilar, metodistlar, amaliyotchi oʻqituvchilar, doktorantlar, mustaqil izlanuvchilar, magistrantlar, talabalar va taʼlim tizimidagi barcha muassasalar xodimlari diqqatiga!

🔹 Oʻzbekiston Respublikasi Taʼlimni rivojlantirish respublika ilmiy-metodik markazi tomonidan 2024-yil 28-iyun kuni “Taʼlimda zamonaviy texnologiyalar: muammolar, yechimlar va istiqbollar” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya oʻtkazilishi munosabati bilan maqolalar qabuli davom etmoqda.

🔹 Maqolalarni 2024-yil 15-iyunga qadar @markaz_2024_bot telegram manziliga yuborishingiz mumkin.

🔹 Batafsil maʼlumot axborot xatida.

Ta’lim nazorati rasmiy kanali
Ижод аҳли Қашқадарёда жам бўлди

Юртимизнинг турли ҳудудларида ижод қилаётган қашқадарёлик адабиётшунос олимлар, шоирлар, ёзувчилар, журналист ва санъаткорлар ўзлари туғилиб ўсган воҳасида катта тантаналар билан кутиб олинди.

Қарши шаҳридаги темир йўл вокзалида меҳмонларни вилоят ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик хурсандчилик билан кутиб олишди.

Ижод аҳли 2 кун давомида воҳамизда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, ижодий кечаларда иштирок этишади.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Mehmonlarning bir guruhi Qarshi tumanida

Respublikadan tashrif buyurgan, yurtimizda yashab ijod qilayotgan qashqadaryolik adabiyotshunos olimlar, shoirlar, yozuvchilar, jurnalistlar va san’atkorlar Qarshi tumanida joylashgan "Abu Muin an-Nasafiy" ziyoratgohida bo‘lib, kalom ilmi allomasi, mutafakkir olimning hayoti va ijodi bilan tanishmoqda.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
🇺🇦🇷🇺 Украина армияси қўмондонлиги захира бўлинмалари Харков вилоятига ўтказилгани ҳақида хабар бермоқда, у ерда Россия Қуролли кучлари бўлинмаси буфер зона яратиш режасини амалий амалга оширишни бошлаган.

👉@davlat_va_jamiyat
🇹🇲🇦🇫 Туркманистон ва Афғонистон ТАПИ лойиҳасини мувофиқлаштириш ва уни амалга оширишни тезлаштириш учун ишчи гуруҳлар тузади.

👉@davlat_va_jamiyat
🇺🇳🇵🇸 БМТ Бош Ассамблеяси Фаластиннинг жаҳон ташкилотидаги ҳуқуқларини кенгайтирувчи резолюцияни қабул қилди, шунингдек, Хавфсизлик Кенгашига мамлакатнинг БМТга аъзолигини ижобий қайта кўриб чиқишни тавсия қилди.

Резолюция учун 143 давлат овоз берди, 9 давлат қарши чиқди, 25 давлат бетараф қолди.

👉@davlat_va_jamiyat
🇰🇼 Қувайт амири парламентни тарқатиб юборди, бу мамлакатда демократия билан ўтказилган қисқа тажрибага чек қўяди.

Қувайт конституциясининг айрим моддалари ҳам тўхтатиб қўйилган.

👉@davlat_va_jamiyat
🇰🇿🇺🇿🇦🇿🇪🇺 Қозоғистон ва Ўзбекистон Европа Иттифоқига яшил электр энергиясини Озарбайжон орқали етказиб бермоқчи

Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиэвнинг айтишича, Қозоғистон ва Ўзбекистон қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини Озарбайжон орқали Европага сотишни режалаштирган лойиҳанинг нархи жорий йилнинг охирларида аниқланади.

👉@davlat_va_jamiyat
🇸🇦🇨🇳 Саудиянинг Хитойга нефть етказиб бериш ҳажми 10 фоиздан кўпроққа камаяди

Нефть етказиб бериш май ойидаги 45 миллион баррелдан июнь ойида жами 39 миллион баррелга тушиши кутилмоқда.

Таъминотнинг қисқариши дунёдаги энг йирик экспортчи Saudi Aramco Осиёга нефть сотиш нархини сўнгги беш ой ичида энг юқори даражага кўтариши билан боғлиқ.

👉@davlat_va_jamiyat
🇰🇬 Қирғизистон Миллий банки бугундан бошлаб номинал қиймати 5 минг сом бўлган янги банкнотни муомалага чиқаради.

↪️ @davlat_va_jamiyat
“Cроcусъдаги теракт Тожикистон имижига жиддий путур етказди” — Эмомали Раҳмон

Тожикистон президенти Путин билан суҳбатда “терроризм ва экстремизмга қарши курашда икки томонлама стандартларга қарши” эканини айтди. У Россиялик ҳамкасбини меҳнат муҳожирлари масаласини муҳокама қилишга чақирди ва бу мавзуни нозик деб атади.

↪️ @davlat_va_jamiyat
⚡️Ақидахон Ахтамова жаҳон кубоги ғолиби

Пара пауэрлифтинг бўйича Таиландда давом этаётган жаҳон кубогида аёллар ўртасида -50 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган ҳамюртимиз Ақидахон Ахтамова 104 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди.

↪️ @davlat_va_jamiyat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM