Daryo — LIVE
69.7K subscribers
45.1K photos
10.4K videos
61 files
42.5K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
Қарши шаҳрининг собиқ ва амалдаги ҳокими қамоққа олингани ҳақидаги хабар рад этилди

Қашқадарё прокуратураси Қарши шаҳрининг амалдаги ҳокими Нормўмин Холбоев ва собиқ ҳоким Жамшид Фозилов даврида бозор баҳоси 156 миллирд сўм бўлган ер ноқонуний бериб юборилганини маълум қилганди. Вилоят прокуратурасининг мазкур хабари ижтимоий тармоқларда шаҳарнинг амалдаги ҳокими Нормўмин Холбоев ҳамда собиқ ҳоким Жамшид Фозиловнинг қамоққа олингани ҳақидаги хабарларни келтириб чиқарди. Шундан сўнг прокуратура мазкур хабарга раддия берди.

«Мазкур жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Фозилов ва амалдаги ҳоким Холбоевлар айбланувчи сифатида жалб қилинмаган», — дейилади вилоят прокуратураси раддиясида.

@daryo_live
Бугун Ўзбекистон бўйича илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди — «Ўзгидромет»

@daryo_live
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой янги автотранспорт коридорини йўлга қўймоқчи

Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармасининг очилиш маросимида Қирғизистон Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги транзит кўприги бўлишга тайёрлигини билдирган.

@daryo_live
Бухородаги Ситораи Моҳи Хосса тарихий мажмуасида реставрация ишлари нотўғри олиб борилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди

@daryo_live
Daryo — LIVE
Тошкент метросининг «Пушкин» бекатида 22 ёшли йигит ўзини поезд остига ташлади Машинистнинг тезкор тўхташи натижасида йўловчи омон қолган. @daryo_live
Йигит ўзига таниш бўлган қиз билан ўзаро муаммоси борлиги туфайли гап талашиб, келиша олмаганидан сўнг ўзини электропоезд тагига ташлаганБош прокуратура

@daryo_live
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари бошланганига бир йилдан ошди

Эмлаш жараёнлари йўлга қўйилганидан буён:

қўлланилаётган вакциналар тури 7 тага етди — AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, Sputnik V, Moderna, Pfizer/BioNTech, Sinovac, Sputnik Light;
42,2 млн доза вакцина
олиб келинди, 21,4 млн доза вакцина Ўзбекистонда ишлаб чиқарилди;
Республика аҳолисининг
16,2 млн нафардан ортиғи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди.

@daryo_live
Сўнгги суткада фақат Тошкент шаҳри ва вилоятида (38 кишида) коронавирус қайд этилдиССВ

@daryo_live
Ўзбекистонда ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантириладиган бўлди

@daryo_live
Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича собиқ ўринбосари Сардор Абдуллаев Uzbekistan Airports бошқарув раиси ахборот технологиялари бўйича ўринбосари бўлди

@daryo_live
Daryo — LIVE
Тошкент метрополитени фойдаланишдан чиқарилган жетонларни 15 апрелдан бошлаб аҳолидан сотиб олинишини эълон қилди @daryo_live
Метрополитен Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги кўрсатмасидан сўнг жетонларни сотиб олишни бошлади

@daryo_live
Самарқанддаги хонадонда газ баллонида чақнаш содир бўлди. Уч киши куйиш тан жароҳатини олиб, шифохонага ётқизилди

Воқеа иштирокчилари бўлган хонадон вакилларининг икки нафари 80 фоиздан, бир нафари эса 90 фоиз куйган. Айни пайтда уларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚢«Титаник» чўкканига 110 йил бўлди

@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 14 апрель куни эҳтиётсизлик оқибатида электр гўшт майдалагичга кириб кетган 2 ёшли қизчанинг қўли чиқариб олинди

@daryo_live
Қашқадарёнинг 5 та ҳудудида тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари ишдан олинди. Бунга вазирлик уларнинг фаолиятидан қониқмагани сабаб қилиб кўрсатилган

Вилоятнинг Қарши, Нишон, Косон, Қамаши тумани ҳамда Шаҳрисабз шаҳри тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари ишдан олиниб, уларнинг ўрнига янги раҳбарлар тайинланган.

@daryo_live
Бироздан сўнг Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади

Кун тартибидан иккита масала ўрин олган:

озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш:
бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш.

@daryo_live
Uzbekistan Airways тез кунларда Грузиянинг Батуми шаҳрига тўғридан-тўғри рейс қўйилишини маълум қилди

@daryo_live
Тошкент ва Бишкек ўртасидаги автобус қатновлари 15 апрелдан бошлаб қайта йўлга қўйилди

@daryo_live
«Ўзгидромет» келаси ҳафта бошларида (18-20 апрель кунлари) салқин об-ҳаво кириб келиб, кучли ёмғир ва дўл ёғишидан огоҳлантирди

@daryo_live