Daryo — LIVE
197K members
17.9K photos
1.62K videos
37 files
5.6K links
«Дарё» (www.daryo.uz) интернет-нашрининг муштарийлар тилида юритиладиган Телеграм канали.

Мурожаатлар учун: info@simple.uz, @daryo_livebot

Бошқа каналларимиз: @daryo
@daryo_lotin
@daryo_kirill
@daryo_sport
Download Telegram
to view and join the conversation
VIP BRAND'дан яна бир янгилик
Фақат бизда барчаси бепул шведский стол🥗,бепул кийимлар👕 ва 💰50 000 сўмлик чегирмалар!!! Барчаси БЕПУЛ лойиҳасига қўшилинг!!!!
VIP BRAND билан бирга бўлинг
@VipKuponBot

Реклама
​​Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев «Қўқон ушшоғи»дан тўрт мисрани айтиб берган қўқонлик олимни Nexia билан тақдирлади

Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик ишларига бағишланган йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Қўқон тарихи ва маданияти ҳақида фикр билдириб, «Қўқон ушшоғи» қўшиғи матнининг муаллифи кимлигини сўраган.

«Ушбу саволга жавоб бериб, ғазалдан тўрт мисра айтган одамга дастлаб 5 миллион сўм мукофот берилиши айтилди. Саволга жавоб топилавермагач, мукофот миқдори дастлаб 20 миллион, сўнгра 100 миллион сўмга оширилди», — дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Ниҳоят, Қўқон адабиёт музейи раҳбари Абдулатиф Турдиалиев ғазал муаллифи Юсуф Сарёмий эканлигини топиб, қўшиқ матнидан тўрт мисра айтиб берган.

Хабар беришларича, шундан сўнг вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Абдулатиф Турдиалиевни мукофот тариқасида Nexia автомобили билан тақдирлаган.

Ҳоким совға қилинган Nexia’ни қайси манба ҳисобидан олиб, совға қилганига аниқлик киритилмаган. Шунингдек, 100 миллион сўмлик мукофот пулини ҳам нимага ишониб айтгани маълум эмас.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Қашқадарёда эркак алимент сабаб собиқ хотинини бўғиб ўлдирди

Қашқадарёда эркак алимент пуллари низоси сабабли собиқ турмуш ўртоғини ўлдирди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 8 сентябрь, якшанба куни соат 1:00 ларда фуқаро Т.Э. (1979 йилда туғилган) Қашқадарё вилояти, Нишон туманида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи Т.П. (1981 йилда туғилган) билан алимент пуллари низоси бўйича ўзаро жанжаллашган. Жанжал вақтида эркак қўллари билан бўғиб, собиқ турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Т.Э.га нисбатан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Қашқадарёда семиз ички ишлар ходимларини ортиқча вазндан халос қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда

Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида семизлик даражалари бўйича ҳисобга олинган ходимлар билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ижобий натижаларга эришилди, деб хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 2019 йилнинг март ойида вилоят ички ишлар органларида меҳнат қилаётган ходимлардан 1 163 нафари семизлик даражаси бўйича алоҳида рўйхатларга киритилган. 31 апрелга келиб эса уларнинг 188 нафари ортиқча вазндан халос бўлган.

2019 йилнинг 30 июнь ҳолатига кўра, вилоятда жами 741 нафар ички ишлар ходими семизлик даражаси бўйича рўйхатга олинган. Шундан 484 нафари I даража бўйича, 237 нафари II даража бўйича, 18 нафари III даража бўйича, икки нафари эса IV даража бўйича семиз (ахборотда даражалар бўйича вазн кўрсаткичлари маълум қилинмаган).

Бундан ташқари, 30 июнь ҳолати бўйича яна 182 нафар ходим семизлик даражалари бўйича рўйхатдан чиқарилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил мартида Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ортиқча вазнли зобитларни танқид остига олган эди.

«Бизга ортиқча вазнга эга ички ишлар ходими керак эмас. Бу ҳолатда қандай қилиб жиноятчини тутади?.. Муддат берамиз: уч ойми, олти ойми, шу вақт ичида ўзини ўнглаб, меъёрдаги вазнга тушсин», — деганди давлат раҳбари.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥МИЖОЗЛАРИНГИЗ СОНИНИ 4-5 БАРОБАРГА ОШИРИШ ИМКОНИЯТИ!
(👉ФАҚАТ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН)

РАД ҚИЛА ОЛМАЙДИГАН кучли таклиф бера оласиз — мижозларингиз оқими кўпаяди
Рекламага кам пул сарфлаб кўп фойда олишни ўрганасиз
Статистика олиб бориш ва олдиндан "прогноз" қилиш имконига эга бўласиз

Реклама
​​Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича суд бошланди. Суд ёпиқ тартибда бўлиб ўтмоқда

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Судланувчи Саид-Абдулазиз Юсупов Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаларида (пора бериш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

«Суд жараёни давом этмоқда», — дейилади Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати ахборотида.

Маълумот учун, Саид-Абдулазиз Юсупов 1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланган, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

У 2019 йил май ойида қўлга олинган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ходимларининг маоши кечикмоқда

Бюджетдан маблағ ажратишдаги узилишлар сабабли Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ходимларининг август ойи учун тўланиши керак бўлган маошлари кечикмоқда. Бу ҳақда «Дарё»нинг Ёшлар Иттифоқидаги манбаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2019 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун Молия вазирлиги томонидан Ёшлар Иттифоқига маблағ ажратилиши кечиккан. Шу сабабли маошлар тўланишида узилишлар бўлмоқда.

Бугунгача Иттифоқнинг фақат Марказий кенгаши ходимлари ойлик маошларини олган. Кенгаш қошидаги 17 та ташкилот ва ҳудудий кенгашлар ходимларининг август ойи учун иш ҳақи ҳали берилмаган. Маълумотларга кўра, Иттифоқ тизимида 1,5 минг атрофида ходим ишлайди.

Ёшлар Иттифоқидан «Дарё»га маълум қилишларича, яқин вақт ичида маош учун маблағ ажратилиши кутилмоқда ва «бу узилишлар тез орада бартараф этилади». Маълумот учун, Ёшлар Иттифоқи фаолияти учун ҳар йили давлат бюджетидан 200 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.

Аввалроқ Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг ўрнини шу пайтга қадар Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимда ишлаб келган Алишер Саъдуллаев эгаллаган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Uzbekistan Airways Украинага тўғридан-тўғри авиақатновни тиклайди

Ўзбекистон миллий аваикомпанияси 5 октябрдан Тошкент ва Киев ўртасида ҳафталик чартер рейсини йўлга қўяди. Бу ҳақда in4avia Telegram-канали хабар берди. Авиақатновлар Airbus А320 самолётларида амалга оширилади ва парвоз вақти 4 соат 30 дақиқани ташкил этади.

Хабарда айтилишича, рейслар ҳафтанинг шанба кунлари қуйидаги вақтларда амалга оширилади:

▪️Тошкент 23:55 — Киев 02:45
▪️Киев 04:15 — Тошкент 10:45

Киевдан Тошкентга учиш учун авиачипталар нархи 138 доллардан бошланади, 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун 20 фоизлик чегирма тақдим этилади.

Авиачипталар самолёт учишидан 3 кун олдин қайтарилса, 100 евро миқдорида жарима ушлаб қолинади. Самолёт учишига 72 соат қолганида ва учиб кетганидан сўнг фойдаланилмаган авиачипталар пули қайтарилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Украина 2019 йилдан авиақатновни қайта тиклашни муҳокама қилган эди. Мамлакатлар ўртасида 2015 йилнинг май ойидан бери тўғридан-тўғри рейслар йўқ.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from ЖК «Huvaydo»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Huvaydo» турар-жой мажмуасидан муддатли тўлов асосида 36 ойга уй харид қилинг, ҳамда ер усти автотураргоҳидан жойни СОВҒА сифатида қўлга киритинг. Шошилинг! Хонадонлар сони жуда оз қолди.

Уйлар тайёр
36 ойга муддатли тўлов
100% тўловда чегирма
Ер усти автотураргоҳдан жой Совғага

Батафсил маълумот учун:
📞 (+99895) 194-00-40

📍Савдо бўлими манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ал-Хоразмий кўчаси, 60-65 уйлар.

📲Telegram: t.me/huvaydoresidence
🔷Facebook: fb.com/huvaydoresidence
📱Instagram: @huvaydo_residence
🌐 Сайт: www.huvaydo.uz

«Huvaydo» турар-жой мажмуаси тайёр ва ҳамёнбоп нархларда сотувда!

Reklama
Ангрендаги темирйўл кесишмасида даҳшатли ЙТҲ юз берди

Ангрендаги темирйўл кесишмасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани, оқибатда пойтахтни водий била боғлаб турувчи «Тошкент—Фарғона» йўли ёпилгани ҳақида хабар берилган эди.

«Дарё» ҳодиса жойидан олинган фотосуратларни ҳавола қилади. Суратларда темирйўл вагонлари издан чиқиб кетганини, юк машинаси ва Damas’нинг мажақланиб кетганини кўриш мумкин.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ангрендаги йирик ЙТҲ «Тошкент—Фарғона» йўлининг ёпилишига сабаб бўлди. Асосий маълумотлар

Ангрен шаҳри ҳудудида юк поезди иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Воқеа 10 сентябрь куни соат тахминан 04:00 да, А-373 М-39 «Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон—Андижон орқали—Ўш» автомобиль йўли 173-километрида юз берган. Дастлаб темирйўл кесишмасида автобус ва поезд вагони иштирокида ЙТҲ юз бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг аниқлик киритишича, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Кон бошқармасига қарашли «Ангрен олтин саралаш фабрикаси»га олиб борувчи темирйўл шохобчаси орқали юк вагонларини тортиб кетаётган тепловознинг 8-вагонига «Тошкент—Водий» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган CAMC русумли юк машинаси урилган. Натижада вагонларнинг иккитаси издан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда турган Damas’ни босиб қолган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар бор. ФВВдан маълум қилишларича, ЙТҲ оқибатида Damas’да бўлган беш нафар фуқародан икки нафари воқеа жойида вафот этган, уч нафари эса тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар Марказий шифохонасига шифохонасига ётқизилган. Шунингдек, CAMC русумли юк машинасининг ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати олиб, худди шу шифохонага ётқизилган. ФВВ ахборотида жароҳатланганларнинг аҳволи қай даражада эканлиги ҳақида қўшимча ахборот берилмаган.

«Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ФВВ ахборотида. Ҳодиса жойидан олинган фотосуратларда вагон остида қолган Damas ва кабинаси мажақланиб кетган кўк рангли машина (катта эҳтимол билан, тепловознинг 8-вагонига урилган CAMC юк машинаси)дан ташқари MAN юк машинасини ҳам кўриш мумкин. ФВВ ахборотида у ва унда бўлган одамларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

Хабар беришларича, ЙТҲ оқибатида «Тошкент—Фарғона» йўли ёпилган. «Xabar.uz»нинг ёзишича, ЙТҲ юз бергач, воқеа жойига етиб келган йўл-патрул хизмати ходимлари автомобилларни Нуробод, Илғор, Қўшсой қишлоқларидан ўтадиган айланма йўлга йўналтиришни бошлаган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистонда импорт автомобилларнинг «растаможка»сини икки бараварга арзонлаштириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобилларнинг давлат божи — «растаможка» ставкаларини икки бараварга пасайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» вакили Рустам Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг транспорт воситалари учун утилизация йиғими жорий этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишида маълум қилган.

Қодировнинг сўзларига кўра, утилизация тўловларнинг жорий қилиниши «халқимиз ва истеъмолчиларни ўйлантираётганидек, нархлар ошишига олиб келмайди».

«Бу йиғимни маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчиларимиз локализацияни кенгайтириш, ички захираларни ишга солиш орқали ўз бўйнига олади.

Хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун ҳам алоҳида ёндашилмоқда. Жумладан, ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланган бўлиб, унга кўра мамлакатимизга импорт қилинаётган автомобилларга давлат божи ставкалари икки бараварга туширилиши режалаштирилмоқда.

Бундан кўриниб турибдики, утилизация йиғимини жорий этиш ўзимизда ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган автомобиллар нархига ҳеч қандай таъсир қилмайди»,
дейди «Ўзавтосаноат» вакили Рустам Қодиров.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ushbu botda so‘rovnomadan o‘ting va yilning eng kutilgan tadbiri - Innovatsiyalar Piknigiga chiptani qo‘lga kiritish imkoniyatiga ega bo‘ling.

@oprosaa_uzbot

Reklama
ОТМларда тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда – «стипендияли» ва «стипендиясиз» этиб белгиланди

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йилда олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилишига тааллуқли шарҳи эълон қилинди.

Республикада олий таълим тизимида амалдаги тартибга мувофиқ, тест синовлари натижаларига кўра энг юқори баллар тўплаган талабалар давлат гранти бўйича бепул ўқийдилар. Ўз навбатида Давлат буюртмаси параметрлари доирасида контракт асосида «ўтиш» балларини тўплаб қабул қилинган талабалар эса, уларни ўқитишга сарфланадиган харажатларни қисман қоплашни назарда тутувчи ижтимоий ҳимояланган базавий тўлов-контракт шакли асосида ўқийди.

Шу билан бирга талабаларга тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш, аҳолининг кенг қатлами учун олий таълимнинг ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда – «стипендияли» ва «стипендиясиз» этиб белгиланди.

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Мисол учун, бакалавриатнинг Гуманитар фанлар, Педагогика, Техника, Қишлоқ ва сув хўжалиги таълим йўналишлари бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талабалар (жами талабаларнинг қарийб 80 фоизи) 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

▪️Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида);
▪️Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм — 4 800 000 сўм).

Бундан ташқари, аҳолига тўловларни амалга оширишда енгиллик яратиш мақсадида контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари тўлов муддатларини узайтириш ваколатига эга бўлади.

Таълим йўналишлари кесимидаги тўлов-контракт қиймати миқдорлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларни ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган барча саволларга, шу жумладан, ўқиш учун тўлов шакли, талабалар ва уларнинг ота-оналари томонидан таълим олиш учун иш хақидан йўналтириладиган маблағларга қўлланиладиган имтиёз ва енгилликлар қўллаш тартибига тааллуқли, шунингдек, таълим кредити ва бошқа саволларга ёзма шаклда ҳамда давлат интерактив хизматлари орқали жавоб беришга тайёрлигини маълум қилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистонда ОТМда контракт нархларининг салкам 20 фоизга оширилишини асосий сабаблари маълум қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, янги ўқув йилида тўлов-контракт қиймати миқдорини 18 фоизга оширилишида (индексация қилишда) асосий омил сифатида, олий таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари (ўтган ўқув йилида 3 маротаба), коммунал хизматлар тарифлар ва бошқа сақлаш харажатлари ошгани ҳолда, олий таълим муассасалари харажатларини даромадларига нисбатан 74 фоизга ўсганлиги инобатга олинган.

Шу билан бирга, ёшларни олий таълим билан қамров кўрсаткичи 2017/2018-ўқув йилидаги 9 фоиздан жорий ўқув йилида 20 фоизга ортганлиги ёки талабалар контингентининг 126 минг нафарга кўпайганлиги олий таълим муассасаларида ўқитувчилар ва ўқув бинолари қувватларини яратиш бўйича қўшимча эҳтиёжга олиб келади, бу эса ўз навбатида қўшимча харажатларни талаб этади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, 2019/2020-ўқув йилидан тўлов-контракт миқдорларининг ўртача 18 фоизга оширилиши — бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларини қисман, яъни ўртача 68 фоизи қопламоқда, холос (бунда - харажатларни қопланиши ўтган йилги даражада сақлаб қолинмоқда), — дейилади талим вазирлиги хабарида.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg