Daryo — LIVE
208K members
17.5K photos
1.48K videos
36 files
4.79K links
«Дарё» (www.daryo.uz) интернет-нашрининг муштарийлар тилида юритиладиган Телеграм канали.

Мурожаатлар учун: info@simple.uz, @daryo_livebot

Бошқа каналларимиз: @daryo
@daryo_lotin
@daryo_kirill
@daryo_sport
Download Telegram
to view and join the conversation
​​Турар жой бинолари ҳовлисидаги автомашиналарга тақиқ: ким ёқламоқда, кимлар қарши?

Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий сайтида фуқаро М.Ахпержаньянцнинг машиналарни кўп қаватли уйлар олдидаги ҳовлиларда қолдирадиган ҳайдовчиларга мурожаати юзасидан таҳлилий мақола эълон қилинди, деб ёзади Kun.uz.

«Фейсбукдаги обуначиларининг Михаил Ахпержаньянцнинг ҳайдовчиларга, умуман, барчамизга мурожаати юзасидан қолдирган изоҳлари билан танишиб, биз автомобилларнинг кўп қаватли уйлар ҳовлиларига ҳайдаб кириш ва у ерда қолдирилишига тақиқ жорий қилинишини кимлар қўллаб-қувватлашини билишга қарор қилдик. Бу ҳақда жуда кўпчилик сўраган эди, шу сабабли мазкур масала юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадга мувофиқлиги кундек равшан», — дейилади.

Мақолада ёзилишича, Тошкентда автомобиллар сони кун сайин ортиб бормоқда. Агар 2016 йилда ИИББ ЙҲХБ органлари ҳисобида 392 526 та автомобиль бўлган бўлса, бу рақам кейинги йилларда ўртача 10—30 мингтадан ортиб бориб, бугунги кунда 494 403 бирликни ташкил этмоқда. Бу автомобилларнинг 80 фоизи (376 790таси) жисмоний шахсларга тегишли.

Мақолада Фейсбукдаги комментлар ҳам келтирилган. Шунингдек, фойдаланувчилар ИИББ Телеграм каналида ўтказилаётган сўровномада қатнашишга чорланган.

«Бу борада фикрлар бўлингани билан, кўп қаватли уйлар олдидаги ҳовлиларда автотранспорт воситалари ҳайдаб кирилишига тақиқ жорий этилишини ёқловчилар кўп бўлгани сабабли, барчани жамоатчилик фикрини билиш учун ўтказилаётган дастлабки сўровномада қатнашишга таклиф қиламиз. Дарҳол огоҳлантиришни истар эдикки, мазкур сўровнома ҳеч қандай юридик кучга эга эмас. Лекин унинг натижалари нафақат йўлларда, шунингдек, турар жой бинолари ҳовлилари, маҳалла ва ички йўлларда ҳам йўл ҳаракати хавфсизлиги чораларини оширишга йўналтирилган таклифлар ишлаб чиқишда зарур», — дейилган.

4 июнь куни Юнусобод туманининг 11-мавзесида 42 ёшли Л.Т. исмли аёл Nexia автомобилида бошқарувни йўқотиб, мавзе ичидаги йўл четида турган 12 ёшли А.Г., С.И. ва С.Я.га келиб урилган. Оқибатда А.Г. воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлган. С.И. олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Учинчи бола — С.Я. амбулатор шароитида кўрикдан ўтказилиб, уйга жавоб берилган.

Фейсбукда мурожаат қолдирган М.Ахпержаньянц бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган А.Г.нинг отасидир. Уч ўсмирни босиб кетган Л.Т.га Жиноят кодексининг 266-модда 2-қисми билан айблов эълон қилиниб, уй қамоғи тайинланган. Мазкур фожиадан сўнг ижтимоий тармоқларда кўплаб фойдаланувчилар автомобилларнинг кўп қаватли уйлар ҳовлиларига ҳайдаб кириш ва у ерда қолдирилишига тақиқ жорий қилинишини талаб қилиб изоҳлар ёзишган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Шерзод Шерматов: «Янги ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмайди»

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Дарё»га берган интервьюсида мажбурий мактаб формаси 2019—2020-ўқув йилида ихтиёрий бўлиб, бу ҳақда ҳукумат тагишли қарор қабул қилишини маълум қилди.

«Формани жуда кўп муҳокома қилса бўлади. Ижобий томонини ҳам, салбий томонини ҳам. Лекин, шошилиш керак эмас. Бизда озгина шошиш бўлаяпти. Мактаб формаси ўтган йили мажбурий эмас, ихтиёрий бўлди. Янги ўқув йилида мажбурий қилсак, шошилиш бўлиб қолади», — дейди Шерзод Шерматов.

Вазирнинг гапларига кўра, 1-синфдан 11-синфгача мактаб формасини тикиш жуда катта ҳажмни ташкил қилиб, Ўзбекистон тўқимачилик саноати бу вазифани уддалай олишига ҳам саволлар бор.

«Ҳозир биз Вазирлар Маҳкамасига қўшимча таклиф тайёрлаяпмиз. Чиққан қарорга ўзгартириш киритиш. Ота-оналар ташвишланмаса бўлади, яқин орада қарор чиқади. Янги ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмайди. Мактаб формаси босқичма-босқич жорий қилинади», — дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

Ҳа-а, шунақами? Май ойида вазирлик эслатаётганди — форма масаласи ўтган йили ихтиёрий эди, бу йилдан мажбурий бўлади, деб. Майнинг сўнгги кунида Саидахон Мирзиёева форма масаласида бир нима дегандилар, мана «результат» — бу йил ҳам мажбурий бўлмасмиш.

Акалар, бўладиган ишнинг бўлгани яхши, бўлмайдиган бўлса, бу йил бир баҳона, келаси йили бошқа баҳона топиб кечиктиравермай, карам шўрвани йиғиштирган тузук. Охир-оқибат, давлат мактабларини пуллик қилиш йўлида «илғор» қадамлар ташланаётган бир вақтда, форма — энг арзимас масала.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Чехияда Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлди

Чехияда 8 июнь куни қурилиш майдонида темир плитанинг қулаши оқибатида Ўзбекистон фуқароси — 1964 йилда туғилган Алижон Уражбеков вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси берган маълумотга таяниб, Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур факт консуллик-ҳуқуқий масалаларини жойида ҳал қилиш учун Чехияга борган элчихона ходимига полиция томонидан тасдиқланган. Ҳодиса юзасдиан тергов-суриштирув ишлари Чехия криминал полицияси томонидан олиб борилмоқда.

“Айни пайтда Прага шаҳридаги дафн қилиш агентлиги билан биргаликда марҳум ҳамюртимизнинг жасадини Ўзбекистонга юборишга тайёргарлик амалга оширилмоқда”, — дейилади ТИВ хабарида.

Аввалроқ Польша ва Португалияда ҳам ўзбекистонлик фуқаролар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиб, кун иссиқ бўлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Исёнчи ўз шеригининг қон бўлган юзини тозалаяпти. У Гаити пойтахти Порт-а-Пренсдаги президенти қароргоҳи ёнида бўлиб ўтган намойида жароҳатланган эди. Бу намойиш мухолифат партиялар ва фуқаролик жамияти ўртасида келиб чиққан мунозаралар сабабли бўлиб ўтмоқда.

https://t.me/kunfotosi
Forwarded from Allmax
🌱49.000 so'm evaziga yuqori sifatli, Turkiyada ishlab chiqarilgan ko'ylak xarid qiling, va yozgi ko'zoynak yoki qo'l soatini sovg'a sifatida oling!

👉🏻 Batafsil 👈🏻

🍃Покупая рубашку турецкого производства за 49 000 сум, получайте в подарок одно из двух подарков:🕶солнцезащитные очки или ⌚️наручные часы.

👉🏻 Подробно 👈🏻
​​Тошкентда кучли шамол натижасида дарахтлар қулагани бўйича юзага келган вазиятлар бартараф этилмоқда

8 июнь куни Тошкентда кучли шамол («Ўзгидромет» маълумотига кўра, сониясига 12—17 метр тезликда) эсиши натижасида дарахтларнинг синиши ва қулаши ҳамда бошқа кўнгилсиз ҳолатлар оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хамда ФВДТга кирувчи ташкилотларнинг ходимлари билан биргаликда дарахтларнинг синиши ва қулаши билан боғлиқ вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ишлар ташкиллаштирилган ҳамда шаҳар ҳудудида фаолият юритувчи кўнгилочар масканлардаги баланд атракционларни вақтинча тўхтатиш юзасидан «Саноат хавфсизлиги» давлат инспекциясига тавсия киритилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигидан маълум қилишларича, аҳолидан келиб тушган 150 та мурожаатга ўз вақтида жавоб берилган ҳамда 17 та воқеа жойларига тегишли куч ва воситаларни йўналтириш ва бартараф этиш ишлари ташкиллаштирилди. Куч ва воситалар қуйидаги манзилларга йўналтирилган:

▪️ Миробод туманининг Темирйўлчилар маҳалласи, Темирйўл кўчасидаги дарахтни «Матиз» русумли автомобиль устига қулаши натижасида автомобиль ичидаги йўловчи Фаррух Шоабдиев бош қисмидан жароҳат олган. Ҳозирда аҳволи яхши бўлиб тиббиёт ходимлари назорати остида;

▪️ Мирзо Улуғбек туманининг Мустақиллик кўчаси 90-уй ёнида, Қорасув-2 даҳасида 18 хонадоннинг олд қисмида, Қорасув-3 даҳасида 8 уйнинг ёнида, Буюк Ипак йўли кўчаси 392-«А» уй ёнида дарахтларнинг синиши натижасида электр симлари узилган;

Шайхонтоҳур туманинг Саидхўжаев кўчасида дарахт электр симлари устига қулаган ва ушбу ҳолат бартараф этилган;

▪️ Олмазор туманининг Аброр Ҳидоятов кўчаси 50-уйнинг ёнида дарахат қулаши ва электр симлари узилиши ҳолати юзага келган ва бартараф этилган;

▪️ Чилонзор туманининг «Чинни бозор» автотураргоҳида электр сим узилиши, 19-мавзедаги собиқ макарон завод ёнида, 3-мавзе кичик бозорча ёнида дарахтлар қулаши кузатилди;

▪️ Юнусобод туманинг Боғишамол кўчаси 183-уй ёнида, Ифтихор кўчаси 17-, 108-уйлар ёнида, Жиноий ишлар бўйича суд биноси ёнида (Анҳор 3-тор кўчаси), 19-мавзедаги Сайрам чорраҳаси ёнида дарахтлар қулаши муносабати билан турли ноқулайликлар юзага келган ва ушбу ҳолат бартараф этилган;

▪️ Яккасарой туманининг Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси 69-«А» уй ёнида, Қушбеги кўчаси 5-уй ёнида дарахтлар қулаши натижасида турли ноқулайликлар юзага келган ва ушбу ҳолатлар бартараф этилган.

«Юзага келган ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда», — дейилади ҳокимлик ахборотида.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўйлиқдаги оммавий муштлашув бўйича Бош прокуратура вакили ахборот берди. Воқеа 5 июнь куни бўлган, икки киши қамоққа олинган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ширин, Зарафшон ва Шарғун — энди республика бўйсунувидаги шаҳарлар

Президент Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни «Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолаган — бу ҳақда орадан 8 кун ўтиб, Адлия вазирлиги хабар берди.

Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида 12 та штат бирлигидан иборат Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими ташкил этилди. Бўлим фаолияти бош вазир Абдулла Арипов томонидан мувофиқлаштирилади.

Бўлим Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни самарали ҳал этилишини таъминлайди.

Шунингдек, шаҳарлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, шаҳарларни ишлаб чиқаришга жалб этилмаган резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, шаҳарларда аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш каби вазифалар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

«Шаҳарларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати йиғилишларида кўриб чиқилади», — дейилади расмий ахборотда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Сиз ўқимоқчи бўлган китобингиз қандай кўринишда бўлишини ҳохлайсиз?
Anonymous Poll
28%
Электрон шаклда
72%
Босма шаклда
«Ҳурматли аёллар! Сифатли туфлилар, лодочкалар, босоножкалар – хуллас, яхши пойафзал кийиш ҳуқуқимизга зарба беришмоқчи! Аёллар импорт пойафзалларига божни ошириш ҳақида Президент қарори лойиҳаси эълон қилинибди. Қуйидаги ҳавола орқали кириб, лойиҳага муносабатингизни фаол равишда билдиринг», — деб ёзяпти @shahnozxon.

Аёлларимизнинг ҳуқуқларини эркаклар ҳам ҳимоя қиляпти (чунки аёллар пойабзалидан сўнг, эркаклар оёқ кийимлари бошига ҳам шу кўйлар солиниши мумкин): «Кундан кун ғалати ва тутуруғсиз ҳужжат лойиҳаларини киритишмоқда. Энди аёллар оёқ кийимига ҳам давлат божини оширишмоқчи. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар беришмоқчи. Мана, аёлларнинг нарсаларига ҳам етиб келишди. Бу қарор ҳеч кимга (манфаатдор шахслардан ташқари) фойда бермайди», — деб ёзяпти @thesafari.

Муҳокамада қатнашинг, фикр билдирингhttps://regulation.gov.uz/ru/document/3816

Тушунамиз, любая бизнес хороша, ҳа, любая бизнес хороша, лекин солиқ имтиёзлари ва ўрнатилган гигант божлар орқасидан кун кўраётган GM Uzbekistan ва бошқа монополистларнинг сабоғи ўзимизда ҳали яхши ишлаб чиқарилмайдиган (ёки ҳеч қачон яхши ишлаб чиқарилмайдиган) нарсаларга импорт божларини ошириш халқни рози қилишга сабаб бўлмаслигини исботлаб турибди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Халқ банкининг Ёзёвон филиалидан 100 минг долларни ўғирлашда гумон қилинганлар қўлга олинди

Халқ банкининг Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги филиалидан 6 февраль куни 100 минг доллар нақд пул йўқолгани юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди.

ИИВдан хабар беришларича, суриштирув ишлари натижасида жиноят Ёзёвон тумани «Гулистон» маҳалласида яшовчи, банк филиалининг вақтинча бошқарувчиси 32 ёшли С.Т. ҳамда филиалнинг икки ходими томонидан содир этилганлиги аниқланган ва улар қўлга олинган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Мустақиллик майдонидаги фаввора олиб ташланаётгани йўқ, фақат таъмирланяпти

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, Мустақиллик майдонидаги пойтахт рамзларидан бири бўлган фаввора олиб ташланаётгани йўқ — у ерда йил охиригача тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилади.

«Фавворанинг қурилганига 50 йилдан ошган, айрим жойлари дарз кетган. Агар вақтида таъмирланмаса, метрога сув тушиши эҳтимоли бор. Қолаверса, фавворадаги электр сарфи керагидан 8 баробар кўп. Қурилиш-монтаж ишлари якунига етгач, электр сарфи камаяди», — дейилади ҳокимлик ахборотида.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
♻️ Энди озиш учун янгича ёндашув
👨‍⚕️ Эркак ва 👩‍⚕️ аёллар учун
💢 Янги ишлаб чиқарилган
☝️ синовдан ўтган, 💯 %

СУПЕР АКЦИЯ🎁
💷 170.000 сўм
2 та олсангиз, учинчисини текинга оласиз.
Шунда ҳар бир донаси 113.300 сўмдан тушади.
Шошилинг, АКЦИЯ муддати чекланган!

🚖 Етказиб бериш бепул

Тўлиқ маълумот учун👇
☎️ +998919916142
+998909382227
📧 @Shoxa_shifouz
@Maykaturkeyee
​​Солиқ қўмита, бунча қўрқитаверасан?

Давлат солиқ қўмитаси блогерларнинг Telegram, Instagram, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда реклама жойлаб, шу йўл билан даромад орттиришига «ноқонуний фаолият» дея таъриф берибди.

«Тўғри, қонунда блогерлик деган тушунча йўқ. Блогерлик фаолият тури эмас, бунга қонунчиликда таъриф берилмаган. Лекин сиз кимдандир пул олиб, хизмат кўрсатаяпсизку. Бу хизмат кўрсатиш эвазига ҳақ олиш ҳисобланади. Ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолат сифатида қайд этилади. Қонунда блогерлик тушунчаси мавжуд бўлмаса-да, хизмат кўрсатиш деган тушунча бор», — дебди Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Айдос Қошанов.

Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Аҳмаджон Суюнов ижтимоий тармоқда реклама жойлаб пул топаётган блогерлар патент, яъни якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома олиши кераклигини таъкидлабди. Агар ижтимоий тармоқларда реклама орқали даромад кўраётган шахс давлатга солиқ тўламаса, ундан техника воситаси (телефон, ноутбук, планшет, компьютер) олиб қўйилиш мумкинлиги айтилди (Ҳожибой Тожибоев ҳаёт бўлганида: «Қўйсанг-чи!», деворарди).

«Агар кимда-ким ноқонуний равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, биз ундан тадбиркорликни қандай восита орқали амалга ошираётган бўлса, ўша воситасини, жиҳозини олиб қўйишга тўлақонли ҳаққимиз бор. Бу қонун доирасида кафолатланган. Олиб қўйилган жиҳоз 30 кунгача ушлаб турилиши мумкин. Агар ўша шахс ёки блогер 30 кун ичида ПФ-4848 сонли Президент фармони асосида давлат рўйхатидан ўтса, олиб қўйилган жиҳозлари қайтариб берилади», — дебди бошқарма бошлиғи Айдос Қошанов.

Ҳа, Ўзбекистонда блогерларнинг солиқ тўламаслигидан бошқа солиқ муаммоси қолмади. Ҳамма-ҳамма (монополистлар ҳам) солиқларни бадастир тўлаб қўйяпти, фақат мана шу — «ичиқора», «иғвогар» блогерлар солиқ тўламаяпти. Шулар ҳам солиқ тўлашни бошласа, шубҳа йўқки, ҳаммаёқ гулистон бўлиб кетади — камига: «Блогерлар ҳар икки йилда бир солиқ тўлаш бўйича малака ошириб (пул тўлаб, албатта!), махсус сертификат олиши керак», деган қоида ҳам киритилса, «шкалат» иш бўлади! Энг қизиғи, аксарият катта блогерлар, аксарият катта каналларнинг эгалари айнан солиқ тўлаяпти.

Аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси масъуллари чиқиб, «Яндекс.Такси» Ўзбекистондан рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлаши кераклигини, йўқса бир балолар бўлишини айтиб қўрқитмоқчи бўлганди. Энди, мана, блогерлар агар даромад олаётган бўлса, солиқ тўламаса, ноутбукини олиб қўямиз, дейишяпти. Ҳа, ҳамма даромадидан солиқ тўлаши керак, бунга эътироз йўқ. Лекин қўрқитмасдан ҳам тушунтирса бўлади, қўрқитмасдан ҳам шароит яратса бўлади: «Йилига фалон миллион сўмгача даромад олсанг, атиги мана бунча солиқ тўлайсан, ундан кўп эмас, ҳам тинч юрасан», дегандек. Бунинг учун ҳисоб-китоблар билан боғлиқ жараёнларни, эҳтимол, янада соддалаштириш ҳам керак.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ҳайдовчи уни тўхтатган ЙПХ ходимини дўппослабди. Улар нимани келиша олмагани номаълум. Воқеа қачон бўлгани ва нима билан якунлангани ҳам.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Бу — Қашқадарё вилояти Нишон тумани марказий шифохонасининг туғуруққача бўлган даволаниш бўлими. «Аҳвол жуда ачинарли, шароит йўқ. Палаталарга 8, 9 нафарлаб аёл жойлаштирилган, аёллар иложсизликдан коридорда, талабга жавоб бермайдиган жойда ётибди. Туғуруқхонада ҳам шу аҳвол — янги туғилган чақалоқларгача коридорда ётибди», — деб ёзади муштарий.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
ЭНГ АРЗОН ВА СИФАТЛИ УСКУНАЛАР КАНАЛИГА МАРҲАМАТ
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAD_OtlbFi7hMKYIKbA 👈
Андижонда милиционерни ўлдирган ака-укалар узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди

Ўтган йил ноябрида Андижон вилоятининг Избоскан туманида уч киши бир бўлиб, бир милиция ходими (Илҳом Ҳайдаров)ни уриб ўлдириб қўйгани, яна бири (С.Якубов)га жиддий тан жароҳати етказгани ҳақида хабар берилган эди (Ҳайдаров ўлимидан сўнг “Жасорат” медали билан мукофотланди). Ушбу ҳолат бўйича суд 2019 йил 25 мартида бошланганди.

ЎзАнинг хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди ушбу бўйича айбланувчиларга ҳукм чиқарган. Унга кўра, А.Жололов айбдор деб топилиб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, ушбу жиноятнинг содир этилишида иштирок этгани учун унинг укаси, 29 ёшли С.Жололов 15 йилу 9 ойга, унинг энди 25 ёшга кирган жияни З.Қобулов 15 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Қуйи Чирчиқ ва Оҳангарон туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Акмал Холмуродов Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими этиб тайинланди. У ушбу лавозимда Собур Муродовни алмаштирди — Муродов Президент Шавкат Мирзиёевнинг июнь ойи бошида Тошкент вилоятига амалга оширган сафари чоғида ишдан олинган эди. Қўшимча қилишларича, туманга ҳоким билан бирга янги прокурор (Абдумалик Қўлдошев) ва янги бош солиқчи (Шуҳратали Имомов) ҳам тайинланган.

Оҳангарон туманида ҳам ҳоким ўзгарган — ҳудудга 2017 йил июлидан бери раҳбарлик қилиб келган Ўктам Турсунов бошқа ишга ўтган, унинг ўрнига Абдувоҳид Турдибоев тайинланган. «Сессия ишида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи ҳам фаоллар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди», — дейилади расмий ахборотда.

Маълумот учун, 4 июнь куни Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов лавозимидан озод этилган, ҳоким вазифасини бажариш Рустам Холматов зиммасига юклатилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Навоийнинг Қизилтепа туманидаги 8-мактаб ўқувчилари имтиҳонга тайёргарлик баҳонасида чақиртирилиб, стадионни қамиш, ажриқлардан тозалаш ишларига жалб қилинган. «Шуми ёш авлодга бўлган эътибор?», деб ёзяпти муштарий.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg