Daryo — LIVE
209K members
17.3K photos
1.37K videos
36 files
4.47K links
«Дарё» (www.daryo.uz) интернет-нашрининг муштарийлар тилида юритиладиган Телеграм канали.

Мурожаатлар учун: info@simple.uz, @daryo_livebot

Бошқа каналларимиз: @daryo
@daryo_lotin
@daryo_kirill
@daryo_sport
Download Telegram
to view and join the conversation
​​Россия тарихини ўзгартираётган журналист

6 июнь куни Москвада «Медуза» нашри журналисти Иван Голунов қўлга олинган. Бу ҳақда 7 июнь куни оқшомда маълум бўлган. У жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик моддаларини ўтказишга қасд қилишда айбланмоқда — уни қўлга олган полициячилар унинг ёнидан ҳам, уйидан ҳам наркотиклар топган (полиция: «Мана, унинг уйидаги нарколаборатория!» деб кўрсатган суратлар аслида бошқа уйда олинган бўлиб чиқди).

Катта эҳтимол билан, полиция буларнинг барини уюштирган, Голунов эса айнан профессионал фаолияти — журналистик текширувлари сабаб таъқиб қилинмоқда. У бунгача Москва мэриясидаги коррупция ҳолатлари ва дафн ишлари бандитлар томонидан назорат қилиниши ҳақида ҳақида шов-шувли суриштирувлар тайёрлаган, янги суриштируви бўйича эса (у ҳам, тахминларга кўра, ҳокимиятдаги коррупция ҳақида) сўнгги 13 ой давомида таҳдидли хабарлар олиб турган.

Голунов шубҳали айблов билан қўлга олингани маълум бўлиши билан, аввалига россиялик журналистлар, сўнг оддий фуқаролар ҳам уни ҳимоя қилиб шунчаки интернетда фикр билдиргани йўқ, балки кўчага чиқиб, бир кишилик пикетлар, намойишлар ўтказишни бошлади. Голунов иши ҳақида ёзмаган ОАВ қолмади. Голуновнинг қўлга олинганидан сўнг бу ишда қонунийликдан кўра ўзбошимчалик, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ҳолати кўпроқ эканини гапирмаган фаол қолмади (улар орасида Европа Иттифоқи ва Британия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам бор).

Айнан жамоатчиликнинг мана шундай қўллови, бирдамлиги сабаб суд Голуновга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида ҳибсхонада эмас, уй қамоғида қолишни танлади (йигитнинг ҳақиқий қамоққа кетиши эҳтимоли жуда юқори эди). Бугун эса Россия тарихида бўлмаган воқеа юз берди — «Ведомости», «Коммерсант» ва «РБК» газеталари тарихда илк бор бир хил муқова билан нашрдан чиқди. Энди Голуновнинг ҳозирча сўнгги, лекин ҳали якунига етмаган суриштирувини «Медуза» бошқа журналистлар билан ҳамкорликда якунига етказиб, ҳаммаёқда, хусусан, хорижий нашрларда ҳам эълон қилмоқчи.

Умуман олганда, Иван Голуновни «наркосавдогар» деган сохта ном билан қамоққа тиқмоқчи, шу йўл билан Голунов ва ўхшаган «гапга кирмайдиган», «тинч бизнес қилишга халал берадиган» журналистлар ва фаолларни қўрқитиб қўйишга уринганларнинг нияти амалга ошмайди — улар ўзлари ҳақидаги суриштирув чиқмаслигини хоҳлашганди, энди эса улар ҳақида ҳамма билади. Оз қолди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Yilning asosiy voqeasi❗️
O'zbekistonda ilk marotaba❗️
22-iyun, soat 16:00 da
TARGET INTERNATIONAL EDUCATION AND CAREER FORUM❗️

Taqdimot universitetlarning vakillari tomonidan amalga oshiriladi:
✔️Girne American University (Cyprus)
✔️Synergy Dubai (UAE)
✔️Cheju Halla University (South Korea)
Yuqori darajadagi universitetlarda talabalar 10-75% gacha GRANT olish imkoniyatiga ega bo'lishlari mumkin❗️

Rasmiy ishga oid mavzular bilan bir qatorda, Ishga qabul qilish MAVZUSI:
✔️Japan
✔️Korea
✔️UAE
✔️Work and Travel (USA)
To'liq ma'lumot uchun: https://telegram.me/joinchat/AAAAAE57QLxwzDtTEaaQoQ
Registratsiya: @targetconference_bot
«Ўзбек футболини тотализаторга айлантириш ҳолатларини тўлиқ фош қилиш учун ёрдам керак. ИИВдан бўладими, Бош прокуратурадан бўладими, ДХХдан бўладими — фарқи йўқ»

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори ўринбосари Диёр Имомхўжаевнинг маълум қилишича, 2019 йилги мавсумининг ўзида футболни тотализаторга айлантирган иккинчи шахс ушланган. Унинг айтишича, Ўзбекистонда расман тотализатор йўқ, аммо футболни тотализаторга айлантириб, бундан мўмай пул ишлаб, соҳани балчиққа ботираётганлар бор, улар фактлари билан топилган.

«Ушланганлардан бири тан олиб айтяптики, агар иш прокуратурага ошса, у ё ҳаммани сотиб беради ёки вазиятдан қуруқ чиқиб кетади. Ишонаманки, футболнинг қора оламида кайф қилиб юрганлар шу иш босди-босди бўлиши учун керак бўлса бир неча миллион долларгача таклиф қилади. Агар 1 та футбол учрашувининг нархи 15—20 минг доллар бўлса, 1 миллион улар учун ҳеч нарса эмас», — деб ёзади Имомхўжаев.

Диёр Имомхўжаевнинг таъкидлашича, айнан ҳозир ўзбек футболи раҳбариятига тегишли органларнинг ёрдами жуда зарур. «У ИИББ бўладими, прокуратура ёки ДХХ бўладими, хуллас, уларнинг кўмагига муҳтожмиз. Чунки ЎФА ўз ваколатига кирадиган ишларни қила олди, қолганини ЎФА айбдор деб топганлар ‘тилга кириб’, айтиб беришлари мумкин. Агар иш, масалан, прокуратуранинг жиддий назоратига олинса ва охиригача борилса, футбол анча енгил нафас олиши эҳтимоли катта. Бунда на номлар ва на пуллар роль ўйнаши керак — жинояти борми, у ким бўлишидан қатъий назар жавоб берсин!», — дейди у.

«Бизда тотализатор расман йўқ бўлгани билан, факт шуки, уни ўйнашяпти. Пуллар Россия, Қозоғистон, Украина томонларга шунчаки оқиб ётибди, футбол эса бунинг касофатига қолган. Умид қиламанки, Купернинг галстуги ёки ҳамкасбининг юришларини мавзу қилиб олаётганлар ҳам ва ниҳоят жиддийроқ масалалар учун биргалашиб курашади. Бугун ‘қўлга тушган’ битта лақманинг ортидан унга шерик бўлган юзлаб одамлар юрак ҳовучлаб ўтирса-ю, шу сафар ҳам ҳамма бирдек курашмаса, бу футбол одам бўлмайди», — деб қўшимча қилган Диёр Имомхўжаев.

Шу ўринда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил январида, ўзбекистонлик ёш футболчиларнинг Осиё чемпионатидаги ғалабасидан сўнг айтган гаплари ёдга тушади: «Агар адолат бўлса, коррупция бўлмаса, нима бўлиши мумкинлигини кеча футбол кўрсатиб қўйди». Футбол мухлисларимизнинг азалий орзуси — футбол бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳам бугун, айнан бугун футболимиздаги ифлосликларга, хусусан, тотализатор балосига қарши курашиш керак.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Курслар. Ўзбекистонда 💵доллар курси кўтарилишда давом этмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​ИИББ Тошкент аэропортидан чиқишда ўз хизматларини таклиф қилаётган ва бунинг учун амалдагидан бир неча баравар ортиқ нарх белгилаган ноқонуний киракашлар билан боғлиқ вазиятни ўз назоратига олди. Хабар беришларича, ИИББ вакиллари солиқ идоралари ҳамда Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан ҳамкорликда аэропорт ҳудудида лицензиясиз фаолият олиб бораётган такси ҳайдовчилари аниқланмоқда. 17 майдан 1 июнгача бўлган муддат ичида 50 нафар ана шундай такси ҳайдовчиси аниқланган.

Уларнинг 24 нафари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасига асосан жавобгарликка тортилган. Қолган 26 нафар таксичига тушунтириш берилган. 42 та автоулов жарима майдонига жойлаштирилди. Бироқ, айрим маълумотларга қараганда, ноқонуний таксичилар ҳуқуқ-тартибот идораларини алдашнинг турли усулларини ўйлаб топмоқда. Масалан, дўсти ё қариндошини кутаётганини айтиши ёки аэропортдан чиқишга ўзига қарашли одамни юбориб, ўзи чеккада машинасида пойлаб туриши мумкин.

ИИББ йўловчилардан Тошкент аэропортига учиб келганда ўз хизматларини тиқиштираётган таксичилар ҳақида хабар бериш, имкон бўлса, уларни суратга туширишни сўраган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
📣 Abituriyentlar diqqatiga!!!

🇰🇿 QOZOG'ISTON respublikasining Chimkent shahrida joylashgan nufuzli universitetlardan birida hech qanday imtihonlarsiz shartnoma asosida ta'lim oling‼️

👉👉YO'NALISHLARI👈👈

💰Kontrakt to'lovi: 350$ (yiliga)

💼Ta'lim dasturi: Bakalavr/Magistratura

📞Batafsil ma'lumot uchun telefonlar:
+998 99 514 2616
+998 99 517 2616
+998 99 518 2616
+998 99 519 2616
+998 71 234 3440

🌏Manzil: Toshkent sh., Mirzo Ulug'bek t., Oqqo'rg'on k. 8-uy
📌Mo'ljal: Respublika Kardiologiya markazi

Telegram va instagram sahifamizga obuna bo'ling👇👇👇👇

@Acme_Lines - Telegram
@acmelines - Instagram
​​Тошкент телеминорасини тўғридан-тўғри чақмоқ ургани рад этилди

Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази баландлиги 375 метр бўлган Тошкент телеминорасини чақмоқ ургани бўйича 6 июнь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган ахборот ва чақмоқ уриши жараёни акс этган фотосурат бўйича муносабат билдирди.

Марказ расмийларининг «Дарё»га маълум қилишича, Тошкентдаги ноқулай об-ҳаво шароити вақтида телеминорага тўғридан-тўғри чақмоқ уриш ҳодисаси содир бўлмаган.

Қайд этилишича, Тошкент телеминорасида Радиотелеузатиш маркази фаолият юритаётган бўлиб, бугунги кунда барча техник қурилмалар барқарор ишламоқда ва аҳолига рақамли телерадиодастурлар узлуксиз тарқатиб келинмоқда.

«Республикамизнинг ноёб архитектура иншооти бўлмиш Тошкент телеминораси кучли чақмоқ уришига қарши ҳимоя тизими ва ерга уланиш контурлари билан таъминланган. Шу сабабли чақмоқ урган тақдирда ҳам, ҳеч қандай хавф ва хавотирга асос йўқ», — дейилади хабарда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Тожикистонга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Душанбеда бўлиб ўтадиган Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг бешинчи саммитида иштирок этади.

Душанбе саммитида қатнашиш учун 12 давлат — Хитой, Россия, Эрон, Озарбойжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Бангладеш ва Шри-Ланка президентлари Тожикистонга ташриф буюради.

Кенгашга аъзо яна 15 давлатнинг бош вазир, бош вазир ўринбосарлари ва ташқи ишлар вазирлари қатнашади. Делегациялар раҳбарларининг саммитда иштирок этишдан ташқари қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Навоийда боласини сотган аёлга фарзанди қайтариб берилди

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан 5 миллион сўмга ўз фарзандини сотаётган вақтида ушланган 38 ёшли аёлни Хотин-қизлар қўмитаси кафилликка олди, дея хабар бермоқда «Жаҳон.уз».

Департаментнинг Конимех туман бўлими ходимлари ва ДХХ Навоий вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорликда ўтказилаётган тезкор тадбир давомида Ф.А. исмли аёл тадбирга шартли харидор сифатида жалб қилинган бошқа аёлга ўз фарзандини 5 миллион сўм эвазига сотган.

У ўз фарзандини сотиши сабаби сифатида янги туғилган боласини боқа олмаслиги, турмуш ўртоғининг ёши катта эканлиги, болани бир ўзи катта қила олмаслиги, шунинг учун уни сотишга мажбур бўлганини айтган.

Кармана тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Шерматова Жиноят кодекси 135-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан судланаётган Ф.А.га нисбатан суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланса, уни тўлиқ назорат қилиб, иш билан таъминлаб, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш имкониятини яратиб беришини билдириб, бу ҳақда кафолат хати тақдим қилган.

Судланувчи Ф.А. Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилган ва 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Унга кеч соат 22:00 дан эрталаб соат 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқиши тақиқланди.

Унинг Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида сақланаётган, 2019 йил 4 март куни туғилган фарзанди Ғ.М. ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, онаси Ф.Алмаматовага қайтарилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўрта Чирчиқ туманида 19 ёшли йигит сувга чўкиб кетиб ҳалок бўлди

Ўрта Чирчиқ туманида 19 ёшли йигит бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

9 июнь куни Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида яшаган 19 ёшли Д.А «Олтиўғил» маҳалласидан оқиб ўтувчи «Ўртачирчиқ—Оққўрғон» каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетган.

«Ҳурматли фуқаролар Ёзнинг иссиқ ва жазирама кунларида тақиқланган ёки белгиланмаган жойларда чўмилмаслигингизни, белгиланган жойларда чўмилган вақтингизда ҳам хавфсизлик чора-тадбирларига амал қилишингизни сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишкал: кап-катта йигитлар бир-бирларини машинада босиб кетишга уринишяпти, муштлашишмоқчи, тошбўрон «ўйнашяпти». Хуллас, катта тўполон, ўткинчилар қўрқувда, транспорт ҳаракати бузилган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, воқеа Тошкентнинг Қўйлиқ мавзесида юз берган. Ваколатли органлар видео ва унда акс этган воқеа юзасидан бирор изоҳ беришга улгурганича йўқ.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистонда 2019 йил бошидан бери 312 мингдан ортиқ фуқаро хорижга чиқиш паспортини олди (янги паспорт 2019 йил январидан жорий этилган эди), 16,8 минг киши эса Тошкентда доимий пропискасига эга бўлди. Бу ҳақда ИИВ маълумотларига асосланиб, «Газета.уз» хабар бермоқда.

Бундан ташқари, 2019 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўққизта фармони билан ҳозирга қадар 2 072 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилган. Қайд этиш жоиз, фуқаролик тақдим этиш тўғрисидаги мурожаатларни мунтазам кўриб чиқиш 2016 йил декабрида бошланган эди, ўшанда биринчи фармон билан 179 киши фуқароликка қабул қилинган эди.

Қўшимча қилишларича, йил бошидан буён Тошкентда 16,8 минг киши, Тошкент вилоятида эса 6411 киши эса доимий пропискали бўлган. Худди шу муддат давомида Тошкентда 83,6 минг киши, Тошкент вилоятида эса 13,7 минг киши вақтинчалик пропискага қўйилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкентнинг талабгир («обрўли», «бойларнинг») мактабларида коррупция ҳолатларини йўқотиш учун, жумладан, 1-синфга бошқа микроҳудуддан қабул қилинадиган болалар учун ота-оналардан бир марталик тўлов олиш тартиби жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди. Яъни, авваллари болани мактабга жойлаштириш учун мактаб директорига пора берилган бўлса, энди пора берилмайди — ўша порага аталган пул давлат бюджетига тушади; худди «золотой автономер»лардаги каби.

Интернетда Тошкентдаги 75 мактабнинг «ставка»лари пайдо бўлди. Улар беш категорияга бўлинган — I категорияда 10 та мактаб бор ва улар энг қиммати (10,13 миллион сўм), V категорияда эса 17 мактаб бор ва у улар энг арзони (2,02 миллион сўм). Халқ эса аукцион ўтказишни таклиф қилмоқда (ҳазиллашиб, эҳтимол ҳазиллашишмаётгандиР): «Нафақат мактаблардаги жойларни, балки синфлардаги жойларни ҳам сотишни йўлга қўйишсин».

Буёғи шунақа — ҳамма нарса сотилади ва сотиб олинади. Ва, албатта, бойларнинг боласи ўқийдиган алоҳида мактаблар ҳам бўлади (афсуски).

https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ
​​Delta City (ўша Hi-Tech City) Юнусободда, “Интерконтинанталь” ва “Ўзэкспомарказ”лар ўрнида қурилиши керак эди. Бошқа жойда қуриладиган бўлди

Delta City халқаро инновация марказини Тошкентнинг бошқа қисмида қуришга қарор қилинди. Бу Ўзбекистон Президенти томонидан 7 июнь куни имзоланган қарор (ПҚ-4355)да назарда тутилган, дея хабар бермоқда «Газета.уз»

Даставвал Hi-Tech City деб аталган, кейинчалик қайта номланган мажмуани Юнусобод туманидаги Ифтихор, Амир Темур, Сандиққўрғон кўчалари ва Кичик ҳалқа йўли оралиғидаги ҳудудда қуриш режалаштирилган эди. Бу ҳудудда «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма мажмуаси, Халқаро бизнес марказ, «Интерсервис» ташқи иқтисодий фаолият бирлашмаси ва хусусий секторнинг ер майдонлари бор.

Янги ҳужжат билан Президентнинг 2018 йил 4 июлдаги қарори (ПҚ-3833)нинг аксарият бандлари бекор қилинган. Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) директори Дмитрий Ли ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга бир ойлик муддатда Жанубий Кореянинг Posco E&C компанияси билан Delta City’ни шаҳарнинг бошқа қисмига кўчириш бўйича музокаралар олиб бориш юклатилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, ЛБМА ташаббуси билан Delta City лойиҳасини амалга ошириш бўйича дирекция негизида InterForum давлат унитар корхонаси ташкил этилади ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ихтиёрига ўтказилади. Бундан ташқари, InterForum’нинг муассислигида InterHotel компанияси ташкил этилади. Айни вақтда ЛБМА Delta City лойиҳасини амалга ошириш бўйича ваколатли орган бўлиб қолади.

InterForum давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражаларда халқаро конгресс-кўргазма тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан шуғулланади. Шунингдек, корхона «Халқаро бизнес марказ» ва «Ўзэкспомарказ» компаниялари низом жамғармаларидаги акцияларнинг давлат пакети бўйича акциядор ҳуқуқини ҳам қўлга киритади.

Delta City дирекциясидан «Газета.уз»га маълум қилишларича, лойиҳани амалга ошириш жойининг ўзгариши сабаблари номаълум ва улар ҳам Президентнинг янги қарорига ҳавола берган.

«Қурилиш бошланмаган эди. Delta City’нинг бош режаси концепцияси лойиҳаси, дастлабки техник-иқтисодий асос тайёрланган эди. Лойиҳани амалга ошириш бўйича корейслардан бошқа инвесторлар билан ҳам музокаралар олиб борилаётган эди», — деган дирекция вакили.

POSCO Daewoo билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган Delta City’нинг қиймати 1,4 миллиард долларга баҳоланган эди. Лойиҳада бошқа инвесторларнинг иштироки ҳақида ахборот йўқ эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
🔴 Biz ishlaymiz, siz foyda ko'rasiz!

Butun Amerika shu uslubda daromad ko'rishligini, shuning uchun ularning mamlakati iqtisodiyoti dunyoda birinchi raqamli ekanligini siz bilarmidiz?

🏦 ICG.EXPERT - Xavfsiz va ishonchli.

Siz uchun qanchalik foydali?

- Soliq imtiyozlari - soliqdan ozod ekanligi.
- Foyda oyiga 5 dan 15% gacha
- Daromadni siz har hafta olasiz.

👥 Boshqalar muvaffaqiyat qozondi va siz ham muvaffaqiyatga erishasiz!

Telegram bot: @icguzbot

Batafsil ma’lumotlar uchun telefonlar:
+998977535000 Toshkent
+998935101337 Toshkent
+998913993300 Nukus

Bizning manzil: Poytaxt biznes majmuasi, 7-qavat, B blok
​​Халқ таълими вазирлиги Тошкентдаги айрим мактабларга ўқувчилар категориялар бўйича тўлов асосида қабул қилиниши ҳақидаги ахборотни рад этди, деган хабарлар тарқалмоқда. Лекин вазирликнинг на сайтида, на ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу ҳақда ахборот бор.

Интернетда тарқалган «раддия»да раддия деса бўладиган ягона гап — энг биринчи гап ва уни юқорида ёздик. Қолган ҳамма гаплар бир неча кун аввал барча ОАВларда ёзилган, кўрсатилган. Унда, жумладан, шундай дейилади: «Қўшимча квота бўйича умумтаълим муассасаларига қабул қилиш учун бир болага нисбатан... бўйича ота-оналарнинг ихтиёрий розилиги асосида энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик йиғимлар ундирилади».

Тушуняпсизми? Энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, дейиляпти. Ҳозирча бу 2,02 миллион сўм, дегани. Шундан кўп бўлиши мумкин, лекин кам бўлиши мумкин эмас. Масалан, Шайхонтоҳурдаги 180-мактаб — яхши ва Олмазордан келиб у ерда ўқийдиган 1-синф ўқувчисининг ота-онасидан камида 2,02 миллион сўм тўлов талаб қилиниши мумкин. Лекин Мирободдаги 110-мактаб нуфузлироқ ва у ерда тўлов 2,02 миллион сўмдан кўпроқ бўлиши эҳтимоли катта; ҳа, 10 миллион бўлмас, лекин 2 миллион ҳам бўлмаса керак.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
ИИВ бошқарма бошлиғи: Тошкент шаҳрига пропискага ўтиш «лазейка» бўлиб қолди

10 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда фуқароларнинг кўпчилик бўлиб, бирламчи бозордан уй сотиб олаётгани, шу тариқа Тошкент шаҳрида пропискага эга бўлаётгани ҳақида ва бу ҳолатни қандай баҳолаш мумкинлиги ҳақида савол берилди.

«Содда тилда тушунтирадиган бўлсак: вилоятлардан тўртта ёки учта фуқаро ўзаро келишиб, Тошкент шаҳрида бир хонали квартира олиб, шу тўрт киши ўша квартирага пропискадан ўтишмоқчи. Ўтишди ҳам. Кўп баҳсли ҳолатлар айнан пропискадан ўтиш жараёнида юзага келмоқда. Тошкент шаҳрига пропискага ўтволиш, қўпол қилиб айтганда, ‘лазейка’ бўлиб қолди. Лекин шунга қарамасдан, кўпчилик фуқаролар судга мурожаат қилишяпти. Суд қарор чиқаргандан кейин бизнинг ходимлар фуқароларни прописка қиляпти. Ҳозир суд ёрдамида кўп муаммолар ҳал бўляпти, суд орқали пропискага ўтишяпти. Бу масалани юқори ташкилотларга маълумот тариқасида киритдик, бу борада бизга аниқ йўналиш беришларини илтимос қилдик», — дейди ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиев.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
"MEDIA BALANS" компанияси кенг турдаги реклама хизматларини таклиф этади!📣📣📣

Республикадаги энг оммабоп веб-сайтларда, ижтимоий тармоқларда ва telegram каналларда рекламани жойлаштирамиз!
Энг арзон нархларда ва энг қулай шартларда!
Яхшиси, нархларимизни солиштириб кўринг!

Ҳамкорлик ва қўшимча маълумот учун:
📞+99890 989-14-14,
📞 +99897 738-14-14
​​Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйиш тартиби юзасидан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати прописка мавзусида муносабат билдирди (қуйида — айрим қисқартиришлар билан):

Шу кунларда ижтимоий тармоқлар ҳамда ОАВда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйиш тартиби фаол муҳокама қилиниб, кенг жамоатчиликнинг турли фикр-мулоҳазаларига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, Ўзбекистонда прописка бўйича ўрнатилган ушбу тартиб фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларидан тўла-тўкис фойдаланишига, урбанизация жараёнлари, ижтимоий ривожланиш, хусусан истиқболли ёшлар, малакали кадрларнинг хорижда ишлаш учун мамлакатни тарк этаётганликлари ҳақида кўплаб фикрлар билдирилганлиги қайд этилган...

2018 йилда Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик ва инновацион технологияларни қўллаб қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 56-бандида Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш белгиланган эди.

Мазкур банд ижроси юзасидан бир қатор ишлар қилинди, лекин шунга қарамай, Давлат дастурида Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш тартиби назарда тутилган бўлса-да, ушбу масала тўлақонли амалга оширилмаган. Бу эса фуқаролар томонидан эътирозларнинг янада кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Ўз навбатида, «Юксалиш» фуқароларнинг айни шу масала — Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка бўйича амалдаги тартиб юзасидан фикрларини ўрганди. Хусусан, Телеграмдаги «Жамоатчилик фикри» саҳифасида 3—11 июнь кунлари давомида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди. Унда 17,7 мингдан зиёд фуқаро иштирок этиб, респондентларнинг асосий қисми — 49 фоизи ушбу тартиб фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига мутлақо зид эканлигини таъкидлади.

Кўриниб турибдики, президент томонидан тасдиқланган Давлат дастурига киритилган ушбу банднинг амалга оширилиши бугунги кунда долзарб эканлигини жамоатчилик фикри натижалари ҳам тасдиқламоқда.

Фикримизча, белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлақонли амалга оширилганида, бугунги кунга келиб фуқароларнинг норозилиги ва муҳокамаларига сабаб бўлмас эди. Аксинча, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига амал қилиниши Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини янада ошишига, урбанизация жараёнларига, ижтимоий ривожланиш, хусусан, истиқболли кадрларнинг хорижга чиқиб кетишининг олди олинишига хизмат қилган бўлар эди.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ушбу масала юзасидан қўйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди:

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилиш тартибини турар жойи бўйича ҳисобга олиш тизими билан алмаштириш. Бунда ҳисобга олишни Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали соддалаштирилган тартибда амалга ошириш;
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини эътироф этишни нафақат бирламчи бозор, балки иккиламчи бозорда, шунингдек умрбод ўзгага берилганда ёки ҳадя қилинганда ҳам бериш тартибини жорий қилиш.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Қирғизистонда журналистга қўполлик қилган губернатор ишдан олинди

Журналистга қўполлик қилиб, кейин бу иши учун узр сўрашдан бош тортгани учун Қирғизистон бош вазири ўринбосари, ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги вакили Туйгунаали Абдраимов ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда. Қирғизистон бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиев ўз ўринбосарини лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармойишини имзолаган.

Туйгунаали Абдраимов 5 июнь куни журналистларнинг Сокулук туманидаги маҳаллий аҳоли ўртасида можаро юз берган Орок қишлоғидаги ҳодисалар ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортганди. У буни ўзига журналистлардан бирининг юзи ёқмагани билан изоҳлаганди. «Менга сизнинг юзингиз ёқмаяпти. Башарангиз ёқимсиз», - деганди у.

Бу ҳодиса жамоатчилик орасида катта резонанс келтириб чиқарди. Кўпчилик унинг истеъфосини талаб қилиб чиқди. Абдраимов бу хатти-ҳаракатлари учун узр сўрамагани «халқнинг ғазабини янада қайнатди». У этикага қарши ҳаракатлари ортидан журналистлардан яширинишга ҳаракат қилди. Вазиятга бош вазир Муҳаммадқалий Абилғазиев ҳам аралашишга мажбур бўлди.

«Муҳаммадқалий Абилғазиев бу даражадаги амалдор ва журналист ўртасида рўй берган воқеадан афсусда. Бундай ҳодиса ҳукуматнинг барча ижро органларини сояга ташлайди», — дейилди Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарида. Ҳукумат раҳбари барча давлат амалдорларидан шаффоф ва очиқ ишлашни талаб қилди. Бу айниқса журналистик соҳа вакиллари билан муносабатларга тегишли экани таъкидланди.

Бош вазир губернаторнинг хатти-ҳаракатларига муносиб баҳо берилишини айтганди. Якунда амалдорнинг ҳаракатларини оқловчи сабаб топилмаган ва у ишдан олинган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg