Daryo | Расмий канал
11.1K subscribers
124K photos
1.17K videos
29 files
87.7K links
“Daryo“нинг расмий Телеграм-канали. Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари.

Расмий канал – @daryo
Lifestyle – @daryo_lotin
Тезкор хабарлар – @daryo_live
Спорт – @daryo_sport24

Биз билан алоқа: info@simple.uz, @daryo_livebot
Download Telegram
Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон транспорт коридори орқали 2024 йили 1 млн тоннадан ортиқ юк ташишни режалаштирилган

Беларусь–Россия–Қозоғистон–Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” имзоланди.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uBxvoM42

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Танзила Норбоева АҚШнинг Юта штати Сенати раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда маҳаллий вакиллик органларининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uJDRG8eh

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
БАА кучли ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш учун 544 млн доллардан ортиқ маблағ сарфлайди

16 апрель куни БААда сўнгги 75 йилдаги энг кучли ёғингарчилик кузатилганди.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uJGXLShq

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулга ташриф буюриб, “Толибон” вакиллари билан учрашди

Аввалроқ Туркманистон делегацияси ҳам “Толибон” билан савдо ва транзит масалаларини муҳокама қилиш учун Кобулга келгани хабар қилинганди.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uHmIDZHN

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
200 кундан бери давом этаётган уруш, фермерларнинг бош суякларини кўтариб олганлар, гвардиянинг қочиб кетган отлари — 24 апрель суратлари

Лондонда қироллик отлиқ гвардиясининг отлари эрталабки машғулот пайтида қочиб кетди.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uHu8KcvL

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Туркияда ўзбекистонлик эркак иш жойида зинадан йиқилиб, ҳалок бўлди 

Унинг жасади касалхона морг бўлимида. Яқинлари қидирилмоқда.

Батафсил — https://daryo.uz/k/utSkttPG

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Россия БМТнинг коинотда қуролланишга қарши резолюциясига вето қўйди

Резолюция коинотда “ядро қуроли ёки оммавий қирғин қуролларини жойлаштириш”ни тақиқлайди. Россия ҳужжат матнини “ҳазил” деб атади.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uthOqYSC

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
“Техник хатолик юз берган бўлиши мумкин” — Қашқадарё ҳокимлиги “Меҳр дафтари” ҳисобидан электромобиллар харид қилинаётгани ҳақида

Ҳозирда серверда нега “Меҳр дафтари” жамғармаси кўрсатилаётгани сабаблари ўрганилмоқда.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uhf1Ag35

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Қозоғистонда қор ёғиб, ҳаво 8 даражагача совиши кутилмоқда

Синоптиклар жанубий циклон таъсирида ёғингарчилик кузатилишини прогноз қилмоқда.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uhUIKz44

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Тошкентда миллий либосларни тарғиб қилган аёлларни ҳақоратлаган эркак 15 суткага қамалди

У шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда атлас тарғиботини олиб борган аёлларни ҳақорат қилган.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uheYKeEc

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Конгода маймунчечак эпидемияси эълон қилинди

Мамлакатда пандемияни келтириб чиқаришга мойил вируснинг хавфли тури аниқланган.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uVPIi06S

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

Умумий инфляция йил бошидан пасайишда давом этиб, март ойида йиллик 8 фоизни ташкил этган .

Батафсил — https://daryo.uz/k/uM2y4VzL

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди — Украина Вазирлар Маҳкамаси

Ушбу ҳужжатларни фақат миграция хизматининг ҳудудий органи ёки бўлинмасидан олиш мумкин.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uySXpXuF

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Европарламент 10 минг евродан ортиқ нақд пул тўловларини тақиқлади

Янги қоидалар ҳашаматли товарлар сотувчиларидан ўз мижозларининг шахсини текширишни ва шубҳали операциялар ҳақида ҳокимиятга хабар беришни талаб қилади.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uylIbe8a

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Тадбиркор Россия мудофаа вазири ўринбосарига пора берганликда айбланиб ҳибсга олинди

Шойгунинг ўринбосари пора олгани бўйича Россиянинг қатор вилоятларида қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил — https://daryo.uz/k/ucqvTTgf

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Фаластин давлат сифатида тан олинса, ҳарбий қанотимизни тарқатиб юборамиз — ҲАМАС

ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси Исроил билан сулҳга эришиш шарти ҳақида гапирди.

Батафсил — https://daryo.uz/k/ucxXd3Hq

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Ўзбекистонда қанча бўш иш ўринлари борлиги очиқланди 

Бўш иш ўринлари мавжуд корхоналар сони 129 034 тани ташкил этмоқда.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uGmyPHdp

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Украина армияси сафида жанг қилишни режалаштирган россиялик эркак 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди

26 ёшли фуқаро ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Кемерово вилояти ҳудудидан Украинага жўнаб кетаётган вақтида қўлга олинган.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uBCILAGk

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Париж Олимпиадасида теракт уюштирмоқчи бўлган 16 ёшли ўсмир қўлга олинди

Йигит Олимпиада вақтида теракт амалга оширмоқчи бўлган .

Батафсил — https://daryo.uz/k/uJmJV2CR

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 

Зоир Мирзаев мактабга берилаётган пул ҳақида гапирар экан, пул мактаб ҳисоб рақамига ўтказиб берилишини айтиб, “Бу пул сизларники, жамоатчилик билан маслаҳатлашинг ва нимага сарфлашни лозим топсангиз, ўзингиз биласиз”, — деди.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uH2UdPR0

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
Тошкентнинг тўртта туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

Бунга жойларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлмоқда.

Батафсил — https://daryo.uz/k/uhCqzmP7

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill