Дарвеш Бува Жоме Масжиди️
1.68K subscribers
14.8K photos
4.31K videos
24 files
21.3K links
Тошкент вилояти Қибрай тумани
🕌 "Дарвеш Бува" жомъе масжидининг диний, илмий-маърифий ва ижодий канали!
Download Telegram
~ Инсон хотирасига яхшилик мустаҳкам ўрнашадими, ё ёмонликми?
~ Яхшилик узоқ сақлаб қолинади, ёмонлик эса кўпроқ ёдга олинади.


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима билан Алига (розияллоҳу анҳумо): «Тўшакка ёки ўрнингизга ётсангиз, ўттиз уч мартадан «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳу акбар», денглар», деб тайинлаганлар.

Бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тасбеҳни ўттиз тўрт марта айтингиз», яна биттасида «Такбирни ўттиз тўрт марта айтингиз», деганлар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 ИДДА ЎТИРИШНИНГ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ йўлида дўстлашган дўстингиз борми?

🌙 Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи: “Дўстлар­ни кўпайтиринглар. Мўмин дўстлар қиёмат кунида бир-бирларини шафоат қиладилар”, деганлар.
Агар кишининг атрофида солиҳ дўстлари кўп бўлса бу - Аллоҳ таолонинг унга берган неъмати ва икромидир.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
Гўзаллик кўзларни ром этса, меҳр-шафқат қалбларни ром этади.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
Юрагинг сиқилса, ҳеч бир инсонга шикоят қилма! Балки «Роббим! Мени зарар тутди. Сен Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлисисан!» дея такрорлайвер.

Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
Дарахтнинг шохини шамол, инсоннинг кўнглини инсон синдиради.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ЯХШИЛИК ОЙИ ДЕГАН ОЙ - САФАР

🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга "яхшилик ойи" деб ном берганлар.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
​​Таҳорат олиб ётишнинг олти фазилати

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: «Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади», дейди»
(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради», дедилар.
(Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.
Уламолар: «Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами» дейдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади».
(Фатҳул Борий, Умдатул Қорий)

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.
Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким таҳорат олиб ўрнига ётса, яхши туш кўради».
(Фатҳул Борий).
Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейди: «Таҳорат олган ҳолда ухлашга ётиш, ёмон туш кўришдан сақлайди» (Тақрир Буҳорий).

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.
Ал-Ижлий айтади: «Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади».
(Фатҳул Борий).

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади:
«Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолида ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига ижозат берилади»
(Ибн Муборак Китабуз-Зуҳд, Фатҳул Борий).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта (савоб) яхшилик ёзади», деганлар.
(Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар».
(Имом Муслим ривояти).

Даврон Нурмуҳаммад тайёрлади

Манба: islom.uz

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
🌹 Жума муборак бўлсин! 🌹

🌸 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🎊 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌙🎊

🌹🌸АССАЛAМУ АЛАЙКУМ🌸🌹

💐🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман.

💐🤲🏻•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман.

💐🤲🏻•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин!

💐🤲🏻•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан!

💐🤲🏻•АЛЛОҲИМ!
Келаси шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни,Фарзандларимизни,Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
Расулуллоҳ ﷺ: “Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб иккита «Қул аъузу... »ни ўқир, сўнг таналарига суртар эдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Икковларидан қилинган бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар кўрпаларига кирсалар, икки кафтларини жамлаб туриб, унга «Қул ҳуваллоҳу аҳад... », «Қул аъузу бироббил фалақ... », «Қул аъузу бироббиннас... » сураларини ўқиб қўллари етган жойларигача суртар эдилар. У икки кафтларини бошлари, юзлари ва жасадларининг олд томонидан бошлаб уч мартадан бажарардилар.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Омонатдорлик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
ИККИ КИШИНИНГ КЎНГЛИНИ АЛЛОҲ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ

Аллома Абу Фазл Бурҳоний “Таҳсилот” китобида ажиб бир воқеани келтиради: «Бир одамни алломанинг ҳузурига олиб келишди. Баданининг бир қисми чириб, ёмон ҳид тараларди. Мендан: "Бу касалликнинг давоси борми?" деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан: "Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?" деб сўрадим. У ажабланиб: "Нега бу хулосага келдингиз?» деди. Мен: "Ўттиз йилдан бери табиблик қиламан. Ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимнинг ёки олимнинг кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим", дедим. У: "Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди”, деди».

Т.НИЗОМ

https://t.me/darveshbuva
❗️#ESLATMA

🕌 Iltimos, Masjidga Kirishdan avval telefoningizni o‘chirishni unutmang!

🕊Ulashing va Kuzating🔜
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifamiz:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#hikoya
#islomda_vatan_tushunchasi

📹 ТУЗ ҲАҚИ (ибратли ҳикоя)

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Исломда Ватан тушунчаси" китоби асосида

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
Бугун, Жума куни  «Дарвеш Бува» жомеъ масжидида Жума мавъизаси«Исломда биринчи муаззин – Билол ибн Рабоҳ (розияллоҳу анҳу) ва АЗОННИНГ БОШЛАНИШИ» мавзусида бўлиб ўтади. Бугунги мавъизани Масжид имом ноиби, Мухаммад Содиқ домла мавъиза қилиб берадилар.

🔗 t.me/darveshbuvaдиний-маърифий канал!
Инсон дунёда ғам-ташвишсиз яшолмайди. Албатта қандайдир ғами бўлади. Фақат шу ғамни ўзи танлаб олиши керак, дунё ишлари, ё охират ишлари…

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram