Darvesh bobo masjidi
1.12K subscribers
6.79K photos
2.91K videos
20 files
4.41K links
Xorazm viloyati Bog'ot tumani markaziy masjidi rasmiy telegram kanali
Savollar bo`yicha @rashidbek_domla ga murajaat eting.
Telegram: https://t.me/darveshbobo
You tube: https://www.youtube.com/channel/UCd1X0jia6A2oXqA7qlqILaw
Download Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродари билан бир йил аразлашиб юришни қайси амалга тенглаштирганлар?

📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Anonymous Quiz
17%
Уни мазах қилишга
28%
Онасига оқ бўлишга
41%
Унинг қонини тўкишга
13%
Энди билиб оламан
Аёлингиз кўзингизга ёмон кўрина бошласа...
🍃
Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди:

- Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим.

Ҳаким киши шундай деди:
- Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми?
Йигит:
-Ҳа.
Донишманд:
- Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги манашу дайди итлар ҳам шу аёлларданда яхши эканини кўрар эдинг.
Шунда йигит:
- Нега бундай деяпсиз?

Донишманд:
- Чунки муаммо сенинг аёлингда эмас. Муаммо шундаки, агар инсон қалби ҳирсга, назари шаҳватга берилса, уни Аллоҳдан бўлган ҳаёси тарк этади. Бу кўзни эса фақат қабр тупроғи тўлдиради.
Сенинг айбинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан назарингни тиймаганингдир!
Аёлинг олдинги ҳолига, дунёдаги энг чиройли аёл ҳолатига қайтишини истайсанми?

Йигит: ҳа, деди.

- Унда назарингни тий! Аллоҳ таоло: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.”-деб марҳамат қилган.
Нимаики қўлингда бўлмаса у сенга чиройли ва афзал кўринаверади. Унга эришгач эса, сен учун оддий нарсага айланади.

Қўлинг остидагига қаноат қил. Йўқса, қабрга киргунингга қадар дунё матоҳи ва гўзалликлари ортидан қувганинг қолади холос. Мен сенга буларданда чиройлироқ, буларданда афзалроқ нарсани айтаман. Бу Аллоҳ таолога ибодат ва солиҳ амалдир. Бунинг лаззатини фақат астойидил ҳаракат қилган инсонгина татийди.

Аллоҳдан ҳамиша аёлингни кўзинга гўзал қилиб кўрсатишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўра.


https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
🕋ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРОКАТУҲ🕌


Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда
ҳеч кимнинг қолмаслигида.
Қалбимиздагилар омон
бўлсинлар!

🕌🕊
Эзгу амаллар қилиш учун
имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин!
🌺
Сешанба кунингиз мароқли ўтсин!


Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo
Беморлик, фақирлик ва мухтожлик сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.




https://t.me/darveshbobo
Фикр қилинг, мисол ўлдингиз.
Ялиндингиз.
Ёлвордингиз.
Кечирилишингиз учун..
Кейин сизга яна бир кун мухлат берилди...
Кейин нима қилардингиз тавба қилардингиз гунохингиз кечирмагунча тўхтамасдингиз тўғрими?

Бугунни ўша кун каби яшанг!

©️ Имом Ғаззолий

https://t.me/darveshbobo
Кеккайишдан сақланинг

Ривоят қилишларича, бир куни Умар розияллоҳу анҳу елкаларида меш кўтариб чиқибдилар. Халифа бўлишларига қарамай, меш кўтариб олган ҳазрати Умарни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, "Эй мўминларнинг амири, бу нима ҳолат?" деб сўрашди. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: "Ўзимдан ужб*ланиб кетдим, шунинг учун нафсимни қийнамоқчиман", деб жавоб бердилар. 

*Ужб - манмансираш, ўзида бирор фазилатни кўриб, ғурурланиш ҳамда ўша фазилатни ато этган Зотни унутиб қўйиш.

"Солиҳлар гулшани" китобидан
.

https://t.me/darveshbobo
Эй Кўнгил!
Хилват жой топганингда, Роббингга истаганинг қадар яширинча йиғла!
Аммо хилват жойларда яширинча йиғлаган Кўнгилларга сабаб бўлишдан эҳтиёт бўл!

Нафси учун беҳуда сўз сўзлаган кишининг кўнгли қарға каби қағиллайди.
Аллоҳ учун сўз сўзлаган кишининг кўнгли эса булбул каби сайрайди...

​Мавлоно Румий
қуддиса сирруҳу

https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ҳақиқати

Бу фоний дунё ёмон алдайди. Кимгадир бериб синаса, кимгадир бермай синайди...


https://t.me/darveshbobo
Ака - Сингил бўлса яхшида!

Сенга елкадош бўлган,
Кўзларига ёш тўлган,
Сен учун борин берган,
Аканг бўлса яхшида.

Шарқироқ сой сўзлари,
Кўзмунчоқдек кўзлари,
Онанг каби юзлари,
Синглинг бўлса яхшида.

Доим айбинг яшириб,
Ютуғингни ошириб,
Айбинг бўйнига олиб,
Аканг бўлса яхшида.

Базан тўлиб тошса ҳам,
Ойижон деб сотса ҳам,
Сезмайсан ҳеч сира ғам,
Синглинг бўлса яхшида!

Бир-бирига меҳрибон ака-сингиллар оқибатига кўз тегмасин! Ака-сингилларга юбориб қўямиз!

Якинларизга хам улашинг!👇🏻

https://t.me/darveshbobo
Спорт ёғларни (семизликни) кетказади

Масждига бориш гуноҳларни кетказади

https://t.me/darveshbobo
Замзам суви овозга жавоб
берар экан…

💦
Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон ёки Қуръони Карим
ўқилганда эса тиниқлашади.
Чўлнинг ўртасида тўрт минг
йилдирки бузилмай,
ифлосланмай, ичида бегона
ўтлар ўсмасдан оқаётган бу
муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб
мусулмонни тўйдирмоқда.
Жаннатдан оқиб келганига
эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар.
Олмон доктор Кнут Пфайффер
(Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати
камайганини ҳужжатлар билан
тасдиқлаган Доктор Кнут
Пфайффер Замзам сувини
тадқиқ этиш натижасида бу
сувдан ичган кишининг 35
дақиқа сўнгра роҳатлашини
исботлади. Бир пиёласи бир
пақир сувни тозалайди.
Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ
ажаблантирган бир ҳолни
кашф этди. Пфайффер буни
шундай изоҳлайди: "Замзам
суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”.
Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: «Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига
айланибди. Кейин бир томчи
Замзам сувига минг томчи
Оддий сувдан аралаштирдим.
Бунинг ҳам ҳаммаси замзам
Сувига айланганини кўрдим.
Овозлар замзам сувини
ўзгартиради тадкикотларга
кўра, Замзамнинг илк отилиб
чиққан ердаги иссиқлиги 37
даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо
бўладиган ва 66 номга эга
бўлган Замзам суви овозларга
кўра ўзгариб туради, Буни япон олими Масура Эмото
(Masura Emoto) исботлаган.»

Замзам суви кристалларини
илк марта микроскопда тадқиқ
этган. Эмото замзам сувига
турли овозларнинг таъсирини
ўрганган. Замзам суви черков
қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда
чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви
физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото:
”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ
тушунмоқдаман”,
дейди. Дунё
Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосасига кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликга фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши
таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган.🌿

https://t.me/darveshbobo
JANNAT DARVOZASI
SHAYX NURIDDIN XOLIQNAZAR
#kilob

🌙 ЖАННАТ ДАРВОЗАСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
(эшитиб кўз ёшингизни тия олмайсиз 😢)


🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ал-Муъжамул Кабирда Ибн Аббос разияллоху анхумодан ривоят килинади. Расули акрам соллаллоху алайхи васаллам айтадилар. "Бу Байтга хар куни юз йигирма рахмат йигилиб туради. Олтмиштаси тавоф килувчилар учун, киртаси намоз укувчилар учун, йигирматаси (Каъба) назар килиб турувчилардир учундир". Бошка бир хадиси шарифда:"Каъбага караб туриш ибодатдир", дейилган.

https://t.me/darveshbobo
#Аҳли_сунна_эътиқоди
#Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни

"Имон — бу Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, қиёмат кунига, Аллоҳнинг яхши-ёмон тақдирига ва ўлгандан кейин тирилтиришига ишонмоқликдир. Биз шуларнинг ҳаммасини ҳақ деб ишонамиз, пайғамбарларнинг ҳеч бирини ажратмай, китобларини тасдиқ этган ҳолда имон келтирамиз".

"Ақида матнлари" китобидан

https://t.me/darveshbobo
🌼 Ёруғликка интилган зулмат...🌼

Подшоҳдан сўрадилар:
-  Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
-  Қани эди,  бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...

***
Фозилдан сўрадилар:
Ҳаётдан нима топдингиз?
-  Ҳикмат ва ибрат...
Қандай хулосага келдингиз?
-  Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...
***
Зулматдан сўрашди:
-  Сен нимани соғиниб яшайсан?
-  Ёруғликни.
Нимадан қўрқасан?
-  Қоронғуликдан...
***
Қўрқоқдан сўрашди:
Айт-чи, сен нега қўрқасан?
-  Агар ўзим ҳам билганимда эди... 
***
Етимдан сўрашди:
-  Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
-  Ота қадрига, она меҳрига...
***
Бойликдан сўрашди:
Сенга нима етишмайди?
-  Қувонч ва хотиржамлик...
***
Тўтидан сўрадилар:
Нима кулгингни қистатади?
-  Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.
***
Филдан сўрадилар:
Истагинг нима?
-  Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...
***
Асаларидан сўрашди?
Қанақа армонинг бор?
-  Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...
***
Ватандан сўрадилар:
Сени нима ўйлантиради?
-  Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...
***
Ватангадодан сўрадилар:
-  Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
-  Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...
***
Донодан сўрадилар:
-  Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
-  Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.
***
Нодондан сўрадилар:
Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
-  Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...
***
Муҳтарам зотдан сўрашди:
Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
Тўрт нарса орқали:
🔸  элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
🔸  ишим ва сўзимда ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади;
🔸  туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим;
🔸  луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/darveshbobo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Siz bugun ehson qildingizmi🧐

Ehson qiling zero Alloh
Ehson qiluvchilarni Sevadi.

Xumo 4073 4200 4489 8405

CLIK TIZIMI ORQALI Ehson qilish uchun
📲 https://indoor.click.uz/pay?id=026541&t=0

Murojat uchun: 📞 +998 93 619 82 81
Rashidbek domlaga murojat qiling.


Дўстларга ҳам улашинг 🚀
https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.


https://t.me/darveshbobo
Фарзандингизни мустақил фикрлашга ўргатинг

Болалигимдан дадам менга доим: “Сен ақлли боласан, ўз мустақил фикринг бўлиши керак”, дер эдилар. Менинг ўзимга тегишли масалалардаги фикрларимни эшитиб, нотўғри бўлса йўл-йўриқ кўрсатардилар, тўғри бўлса: “Мана бу гапинг маъқул”, деб қўллаб-қувватлардилар.

Катта бўлиб вояга етганимда ҳам: “Эркак кишининг ўз сўзи, ўз мустақил фикри бўлиши керак. Айниқса эркак киши бир сўзли бўлиши, сўзида тура олиши керак”, дея уқтирардилар.

Шу тарзда дадам менга мустақил қарор қабул қилишдан қўрқмасликни, журъатли бўлишни ўргатдилар. Шунингдек, ўрни келганда катталар билан маслаҳатлашишни, ҳавас қилса арзигулик инсонлардан ибрат олишни ҳам таъкидлардилар. Ўзлари ҳам шундай инсонларни кўрганларида: “Менинг ўғлим ҳам шуларга ўхшасин”, дея дуо қилардилар.

Дадам яна бир гапни қаттиқ тайинлардилар: “Ҳеч қачон қўлингдан келмайдиган ишга ваъда берма, ваъда бердингми, бажар. Юзаки қасам ичма, эркак кишининг сўзи қасам!”.

Якинларизга хам улашинг!
https://t.me/darveshbobo