Darvesh bobo masjidi
1.12K subscribers
6.82K photos
2.93K videos
20 files
4.44K links
Xorazm viloyati Bog'ot tumani markaziy masjidi rasmiy telegram kanali
Savollar bo`yicha @rashidbek_domla ga murajaat eting.
Telegram: https://t.me/darveshbobo
You tube: https://www.youtube.com/channel/UCd1X0jia6A2oXqA7qlqILaw
Download Telegram
☪️📌 « АСТАҒФИРУЛЛОҲ»

🤲 Ҳар бир қилган гуноҳим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир тарк қилган фарзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир инсонга қилган зулмим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир солиҳ инсонга қилган жафоларим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Кечиктирган ҳар бир яхшилигим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Золимга дўст бўлганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Насиҳатчини менсимаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Мақталган кишини малол кўрганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Гапирган ҳар бир ёмон сўзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳақни зое қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ботилга эргашганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Беҳуда ўтказилган вақтим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Виждонни ҳалок қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Фош қилган ҳар бир сирим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿 «Астағфируллоҳ»

🤲 Ишончли кишини алдаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Хилоф қилган ҳар бир ваъдам учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
https://t.me/darveshbobo
БЕШ МАРВАРИД

  Саййидимиз Али розияллоҳу анҳу айтади:
  “Беш нарсани эслаб қолинг. Уларни бажаришда қаттиқ турсангиз, улар орқали эришган ютуққа бошқа ҳеч нарса билан эриша олмайсиз.

○  Огоҳ бўлингки, бирортангиз Роббидан бошқадан умид қилмасин;

○ Фақатгина гуноҳидан қўрқсин;

○  Билмаганини ўрганишдан уялмасин;

○  Олим кишидан у билмайдиган нарса ҳақида сўрашса, “Билмайман”, деб айтсин;

Огоҳ бўлингки, бешинчиси Сабрдир.

○  Жасад учун бош қанчалик лозим бўлса, иймонли одам учун  сабр шунчалик муҳимдир. Кимда сабр бўлмаса, унда иймон йўқдир. Кимда бош бўлмаса, унда жасад ҳам йўқдир.

○ Тадаббурсиз ўқилган қироатда, тафаккурсиз қилинган ибодатда ва илмсиз ҳалимликда хайр йўқдир.

Огоҳ бўлинг, сизларга олимларнинг олими кимлигини айтиб бераман. У Аллоҳга маъсиятни Аллоҳнинг бандаларига чиройли кўрсатмаган, уларни Аллоҳнинг макридан омонда қўймаган ва Унинг роҳатларидан уларни ноумид қилмаган одамдир”.

“Солиҳлар гулшани” китобидан.
https://t.me/darveshbobo
АЁЛИНГИЗ УЙДА НЕГА БАҚИРАДИ?

Эр-хотинларга! Аёлингиз уйда нега бақиради?
Кўп эркаклар аёллари уйда баланд овозда бақиришларидан шикоят қилишади. Бироқ билишмайдики, бу бақириқлар қалбда яшириниб ётган туйғуларнинг акс садоси бўлади.
  Аёл кишининг бақиришига одатда қуйидагилар сабаб бўлади:
- Елкасидаги масъулиятлардан сиқилиб кетади.
- Суюкли эр, одобли, салоҳиятли фарзандлар, озода хонадон, ишларида муваффақият кутаётган бўлади.
- Туйғусизликдан қийналаётган бўлади.
- Эътиборсиз ташлаб қўйилгани учун сиқилади.
- Гормонал ўзгаришларни ўтказаётган бўлади.
- Кўнгли чўккан бўлади, сиз у билан бахтли эканингизни, у сизга кифоя қилишини билдирмаган бўласиз.
- “Бугун кунинг қандай ўтди?” деб сўрамаган бўласиз. Биласизми, бу савол барча чарчоқларни чиқариб юборади. Қалбига хотиржамлик ва сакинат олиб киради. Тиним билмай узоқ муддат уйда ўтириш баъзида аёлни сиқиб қўяди.

Сиз эса бу ҳолатга тушишига йўл қўймаслигингиз керак. Кўнгилини очадиган, кутилмаган бирон нима қилинг. Ҳадя улашинг. Ҳадя муҳаббатни зиёда қилиши билан бир қаторда руҳни озиқлантиришга ҳам хизмат қилади. Натижада сизга ва фарзандларингизга меҳр беради. Фақат унинг ўрни борлигини билдириб қўйсангиз бас. Яхши сўзлар билан қалбини очинг. “Жонинг соғ бўлсин. Бизни деб кўп заҳмат чекаяпсан. Аллоҳим сени кўп мукофотласин!” Бундай жумлалар айтишингиз оддийгина кўринса-да, бироқ аёл кишига рағбат бағишлайди. Ҳаётида давом этишига ундайди.
Аллоҳ барчангизни икки дунёда бахтга эриштирсин.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад.
«Оила — саодат маскани».

https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрини рози қилган аёл

🎙 Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo
ФИТНА - ЭНГ ЖИРКАНЧ ЁМОНЛИК

Тарихга назар ташласак, ҳар қандай кўнгилсиз воқеа-ҳодиса замирида, албатта, фитналар уюштирилганига гувоҳ бўламиз. Одам алайҳиссалом давридан то Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларигача, саодат асридан бугунги кунгача кузатилган ҳар қандай уруш қонли тўқнашувларга албатта фитналар сабаб бўлгандир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир», деб марҳамат қилган (Бақара сураси,

Дустим,биродарим хеч хам бирон фитнага аралашиб колма.Чунки фитна дунёда сиздан баракани тусади ва сиздаги салобатни кетказади ва охиратда сизни кора юзли булишга ва хор булишлигингизга сабаб булади.
https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Еру осмондаги биринчи катта гуноҳ

Улашинг:
https://t.me/darveshbobo
Агар бандага Қуръоннинг ҳар бир ҳарфини тушуниш учун минг фаҳм берилганда ҳам, у Аллоҳ таоло Ўз Китобида назарда тутган бир дона оятнинг маъносини ҳам ниҳоясига ета олмайди. Чунки у Аллоҳнинг Каломидир. Унинг сўзи ва Унинг сифатидир. Аллоҳнинг ниҳояси бўлмаганидек, Унинг сўзларини тўлиқ тушунишнинг ҳам ниҳояси йўқдир. Тўғрироғи шуки, ҳар ким Аллоҳ унинг қалбига тушунишни очган миқдорчалик тушуна олади.

Саҳл Тустарий

https://t.me/darveshbobo
ЗАКОВАТНИ ҚАРАНГ!

Ҳазрат Мавлоно Румий ваъз ўқиб юрган замонда бир қизиқ воқеа содир бўлибди:

Маҳалладаги бир одамнинг товуқларини тез-тез ўғирлаб туришар экан. Бу одам нима қилишни билмай, ҳазратнинг олдига бориб:
- Тақсир, товуқларимни ўғирлашяпти. Буни қўшниларим эканини аниқладим-у, лекин қайси бирилигини билолмаяпман. Илтимос, менга ёрдам беринг, - дебди.

Мавлоно ҳазрат ўйлаб туриб, эртага ҳамма қўшниларингни бомдод намозига чақириб келгин, дебдилар. Эртаси куни бомдод намозига бутун маҳалла йиғилиб келишибди. Ҳазрат намозни ўқиб бўлгач, ваъзни бошлабдилар:

- Азизлар, ўғрилик жуда ҳам ёмон оқибатли гуноҳлардан ҳисобланади. Шундай одамлар борки, қўшнисининг товуғини ўғирлаб, патларини юлиб, тағин уялмасдан бошида ўғирланган товуқнинг патлари билан намозга ҳам келади, - деб бир нафас тўхтабдилар.

Шу маҳал ўтирганлардан бири безовта бўлиб, дарҳол қўлини бошига олиб борибди.
Шу тариқа Мавлоно Румий ўғрини аниқлаб олган эканлар.
https://t.me/darveshbobo
#ҳикмат

Яҳё ибн Муъоз роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Дунё - шайтоннинг хамри, маст қилувчи шаробидир. Кимки ундан ичар бўлса, кейинчалик ўлим аскарлари ўртасида уйғонади.


Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲🎉🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊

🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


🌺🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК
https://t.me/darveshbobo
#ҳикмат

Энг кўп бахт-саодатга эришиш имкони бор махлуқ - инсондир. Фақат шарти шуки, у ўзини бошқалар билан солиштиришни бас қилиши керак.
Чунки бу шундай иллатки,бир неча гунохларга эшик очгувчи калб иллатидир.
Азизлар огох булайлик бу хасаддир.
Дўстларга ҳам улашинг ↘️

https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азизлар бу дунё шундай экан хеч нимасиз келиб хеч намасиз кетамиз,аммо бу дунё охиратизни кандай булиш учун бир имкон дунёдир.Аллох барчаларимизни хайрда ва баракада бардавом айласин.Жума кунингиз хайр-баракага тулсин!

https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Макка шаҳридаги меҳмонхоналар зиёратчиларни кутиб олишга тайёр

🌐
https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.
https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍂Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃🍂

Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Орқага қайтмайди ӯтган ҳар фурсат.
Бизларга берилган бу жон омонат.
АЛЛОҲИМНИНГ ҳукмига қилиб итоат.
Ҳар лахза қилайлик Қуръон тиловат.
Дуога қӯл очинг бӯлсин ижобат.

🍃🌹🌱🌷☘️🌺🌿💐🍀🌹🍃

🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!
🍃🌹🍀🌷☘️🌺🌱💐🌿🌹🍃

🍃Шукрона айтамиз ўзингга
минг бор,🍃
🍃Қалблардан дардларни🍃
кетқазганинг учун.🍃
🍃Шукрона айтамиз🍃
эй парвардигор,🍃
🍃Жумадан Жумага 🍃
🍃етказганинг учун.🍃
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

  Каналимизга обуна булинг ва
дустларга улашинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Руккон  Ас-Саҳлий томонидан гўзал тиловат.     

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръони_карим_таълими

Оли Имрон сураси 1-9 оятлар

Абдулбосит қори

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намоз

Зуҳо намози ҳақида

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Далил исботсиз бировни куфрда айблаш оғир гуноҳдир

Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

https://t.me/darveshbobo
Бахтсизликнинг бешта сабаби:
- Намоздан узоқлашиш.
- Ота-онага итоатсизлик.
- Қуръондан узоқлашиш.
- Ёмон суҳбатдошлар билан бирга ўтириш.
- Тақдирга рози бўлмаслик.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo