Darvesh bobo masjidi
1.1K subscribers
6.24K photos
2.63K videos
20 files
3.9K links
Xorazm viloyati Bog'ot tumani markaziy masjidi rasmiy telegram kanali
Savollar bo`yicha @rashidbek_domla ga murajaat eting.
Telegram: https://t.me/darveshbobo
You tube: https://www.youtube.com/channel/UCd1X0jia6A2oXqA7qlqILaw
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​"Кундуз каби ёруғлик таратмоқ истасанг кечага ўхшаган нафсингни куйдирмоғинг лозим!".

Мавлоно Румий
🍃
Инсонни икки нарса ёндиради:
1. Дўстидан келган хиёнат.
2. Душманидан келган марҳамат.

Мавлоно Румий
🌿
Аллоҳ сирларни майдон (юза) га чиқаради.
Мадомики эккан нарсанг бир кун кўкариб чиқар экан, нима учун ёмон уруғ экмоқдасан?!


Жалолиддин Румий
🌙
Кишининг қалби боққа ўхшайди; унинг нодир маърифати, таровати ва латиф аҳволлари топ-тоза ва кўкаламзорга ўхшайди. Бас, қалб боғига қарагин, маърифат ғунчалари маърифат гуллари, адолат сарвлари ва пок ёсуманлари билан тўлгандир.

Жалолиддин Румий
"Маснавийдан маънавий" китобидан, 202-бет.

https://t.me/darveshbobo
Богот тумани"Дарвеш бобо" масжиди
      
          #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

🗓   09-Зулкада 1445  ҳ.й

17.05.2024 дан. 23.05.2024 гача

🌃  ТОНГ 04:01 🕰

🏙  БОМДОД - 04:50🕰

🌇  ҚУЁШ - 05:37 🕰

🌇 ҚИЁМ - 12:58 🕰

🏞  ПЕШИН - 13:30   🕰

🌇  АСР - 18:20 🕰
                                     
🌆  ШОМ - 20:20 🕰
                                     
🌃  ХУФТОН - 22:00🕰

“Ахлингизни намоз (ўкиш) га буюринг ва (ўзингиз хам) унга (намозга) бардошли бўлинг!”
Тоха сураси 132-оят

Якинларингизга хам эслатинг!

https://t.me/darveshbobo
ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ

Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади.

Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури:

1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз).

2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.

3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.

4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)

5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам.

6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.

7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш.

8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда: холи, тинч жойда фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш.

9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради, қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар. У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.
Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин.

https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊
    🦋Шанба тонги муборак🦋    
                           бўлсин!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
🌹🕌🕊🕋🕊🕌🕊🕋🕌🕊🕌🌹
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм», деб айтдилар».
Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман.

🕌 Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин
Илохим 🤲

https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил
!

https://t.me/darveshbobo
Кун келиб ҳамма нарса ўз йўлига тушиб кетишига ишониб, дуо қилинг. Ҳамма нарсанинг хайрлиси содир бўлишига ишониб, ҳаракат қилинг. Ва бир куни ҳамма қийинчиликлар тугашига ишониб, сабр қилинг.

Яхши кунларни кутиб яшаш ҳам - ибодатдир. Зеро, бало-мусибатлар бардавом бўлмагай...
Гўзал ахлоқингиз билан одамларга қўшилинг, солиҳ амалларингиз билан улардан ажралиб туринг.

Умар ибн Хаттоб
https://t.me/darveshbobo
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ҳам, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил".

Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Гумондан четланинглар, чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир!" деганлар.
https://t.me/darveshbobo
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:

1. “Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.

2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.

3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан”.
https://t.me/darveshbobo
Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади.

Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.

Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:

1. Намоз дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради.

2.  Ғазот дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради.

3. Райён дарвозаси – бундан рўзадорлар киради.

4. Садақа дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради.

5. Айман дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради.

6. Афв қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради.

7. Зикр дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.

8. Ҳаж дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.

Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни  насиб этсин барчамизга


Каналга уланиш учун

https://t.me/darveshbobo
#ибрат

"Одамлар нима дейишар экан" деб қўрқиб ўтирманг, аслида сизнинг тақдирингиз уларга барибир.

Бирор кишига ёрдам бериш учун бой ёки кучли бўлиш шарт эмас, меҳрибон бўлишнинг ўзи етарли.

Эшиклар ҳар қанча катта бўлмасин, уларнинг калити кичкина бўлади.

Ишонтириш — ҳар қандай илмнинг ибтидоси эмас, балки интиҳосидир.

Қийинчилик — бу ўтмиш учун жазо эмас, аксинча келажак учун синовдир.

Каналга уланиш учун

https://t.me/darveshbobo
Қуйидагилар қўшнилик бурчлари жумласига киради:

1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ;
2. Гаплашганда гапни чўзмаслик;
3. Кўп савол бермаслик;
4. Касал бўлганда кўргани бориш;
5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрли бўлиш;
6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш;
7. Хатоларини кўрмасликка олиш;
8. Уйини жосусларча кузатмаслик;
9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик;
10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик;
11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик;
12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик;
13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик;
14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик;
15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш;
16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш;
17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик;
18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ;
19. Хизматчисига қарамаслик;
20. Боласига ширин сўзлар айтиш;
21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш
...

https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳнинг ҳам қулоқлари бор. У ақл эшитмаган ва идрок этмаган нарсаларни эшитиш имконини беради.

Жалолиддин Румий.

https://t.me/darveshbobo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хар бир аёл манашу 10 та вазифага риоя килса ундан бахтли аёл булмайди!

https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Ассалому алайкум! ЧОРШАНБА тонги муборак бўлсин!

🌷Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

https://t.me/darveshbobo
Бир аъробийга:
«Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди.

«Ҳа» , деди у.

«Қани, дуо қил-чи?» дейишди. Шунда у:

«Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиз – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди.🌿
🌴
https://t.me/darveshbobo