Darvesh bobo masjidi
1.12K subscribers
6.81K photos
2.93K videos
20 files
4.44K links
Xorazm viloyati Bog'ot tumani markaziy masjidi rasmiy telegram kanali
Savollar bo`yicha @rashidbek_domla ga murajaat eting.
Telegram: https://t.me/darveshbobo
You tube: https://www.youtube.com/channel/UCd1X0jia6A2oXqA7qlqILaw
Download Telegram
Фарзандингизни мустақил фикрлашга ўргатинг

Болалигимдан дадам менга доим: “Сен ақлли боласан, ўз мустақил фикринг бўлиши керак”, дер эдилар. Менинг ўзимга тегишли масалалардаги фикрларимни эшитиб, нотўғри бўлса йўл-йўриқ кўрсатардилар, тўғри бўлса: “Мана бу гапинг маъқул”, деб қўллаб-қувватлардилар.

Катта бўлиб вояга етганимда ҳам: “Эркак кишининг ўз сўзи, ўз мустақил фикри бўлиши керак. Айниқса эркак киши бир сўзли бўлиши, сўзида тура олиши керак”, дея уқтирардилар.

Шу тарзда дадам менга мустақил қарор қабул қилишдан қўрқмасликни, журъатли бўлишни ўргатдилар. Шунингдек, ўрни келганда катталар билан маслаҳатлашишни, ҳавас қилса арзигулик инсонлардан ибрат олишни ҳам таъкидлардилар. Ўзлари ҳам шундай инсонларни кўрганларида: “Менинг ўғлим ҳам шуларга ўхшасин”, дея дуо қилардилар.

Дадам яна бир гапни қаттиқ тайинлардилар: “Ҳеч қачон қўлингдан келмайдиган ишга ваъда берма, ваъда бердингми, бажар. Юзаки қасам ичма, эркак кишининг сўзи қасам!”.

Якинларизга хам улашинг!
https://t.me/darveshbobo
ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада 
ҳимояланади. Бундан ташқари:

☝️ Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
☝️ Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
☝️ Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
☝️ Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
☝️ Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
☝️ хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
☝️ кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунѐқарашини кенгайтиради;
☝️ инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
☝️ тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
☝️ дунѐга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий 
касалликлардан асрайди;
☝️ Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
☝️ Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
☝️ Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
☝️ қироат бош оғриғини самарали даволайди...

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


https://t.me/darveshbobo
📖​​​​ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР.

Нажотга эришаман десангиз, кунингизни Бомдод намози ва эрталабки азкорлар билан бошланг!

Истиғфорингизни кўпайтиринг, токи шайтон ўз жонига қасд қилсин.

Дуодан узилиб кетманг, чунки у нажот арқонидир.

Ёдингизда бўлсин, фаришталар ҳар бир сўзингизни ёзиб оладилар.

Бўронда қолиб кетсангиз ҳам яхшиликка йўйинг.

Бармоқларнинг энг гўзали- тасбеҳ ўгирганидир.

Қайғуга учраб, ғамга ботиб кетсангиз, «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» айтинг.

Ҳошиялик билан қилинган узун сажда, гуллаб-яшнаган қасрлардан-да афзалдир.

Бир сўз айтишдан олдин фикрланг, яна қотил сўз бўлиб қолмасин.

Мазлумнинг дуосидан ва маҳрум этилганнинг кўз ёшларидан эҳтиёт бўлинг.

Китоблар, газеталар, журналларни ўқишдан аввал Қуръони Каримни ўқинг.

Ўзингизни тоат ибодатга бағишланг, чунки нафс ёмонликка буюради.

Ота-онангизнинг хизматларини қилинг, розиликларига эришасиз.

Сизнинг эски кийимларингиз фақирлар учун янгидир.

Намоз бу, сизни мусибатлардан ва қийинчиликлардан асраб авайловчи яхшиликдир.

Ёмон гумонлардан йироқ бўлинг, шундагина таскинлик топасиз ва тинчликда ором оласиз.

Туҳмат қилаётган шахсни кўрсангиз, унга «Аллоҳдан қўрқгин» деб танбеҳ беринг.

«Мулк» сурасини ўқишингиз давомий бўлсин, чунки у нажотдир.

Намозидан хушуъликни ва кўзидан ёшини йўқотган одам, маҳрум инсондир.

Барча муҳаббатингиз «АЛЛОҲ» учун бўлсин.

Сизга туҳмат қилувчини кечиринг. Чунки у сизга ҳасанотларини ҳадя қилди.

Амалларингиз тоғдек бўлишини истасангиз «дебди, деди» ларни бас қилинг.

Намозда сиздан талаб қилинадиган энг кичик нарса бу, намозингизни хушуъ билан ўқишингиздир.

Қуръонни бошингизда кўтариб юринг, ундаги бир оятни ўқишингиз дунёдан ва ундаги барча нарсалардан-да хайрлироқдир.

Ҳаёт гўзалдир, сиз иймонингиз билан унданда гўзалроқсиз.

https://t.me/darveshbobo
ЖАННАТГА КИРМАЙДИ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Уч (тоифа) бор, қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга (раҳмат назари билан) қарамайди. Улар ота-онасига оқ бўлганлар, ўзини эркакларга ўхшатадиган аёллар ва даюслар. Яна уч тоифа одамлар жаннатга киришмайди. Улар ота-онасига оқ бўлганлар, давомли хамр (маст қиладиган ичимлик) ичувчилар ва берган (хайр-садақаси, кўрсатган яхшиликлар)ини миннат қилувчилар”

(Насоий ривояти).


https://t.me/darveshbobo
Сув ҳўл-қуруқни куйдириб бораётган оловни ўчиргани каби инсоннинг икки дунёсини куйдириб бораётган гуноҳларини садақа ўчиради.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

https://t.me/darveshbobo
Сени мен учун Рабб эканинг менга фахр сифатида етарли.
Мени Сенга қул бўлишим менга шараф сифатида етарли.

Ҳазрати Али карромаллоҳу важҳаҳу
🕊
Азизлар бизнинг Русулимизга уммат эканимиз етарли эмасми, нима дейсиз?

https://t.me/darveshbobo
Ёшлик қайтмайди.
Вақтни ғанимат билинг.

Илм олинг.
Илмда тенгингиз бўлмасин.

©️Домла Хиндистоний роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/darveshbobo
Одам алайҳиссалом ёлғизликни ҳис қилган пайт Аллоҳ таоло унга ўнлаб дўст, ҳамроҳ яратмади, балки биргина аёл яратди.

Аллоҳ таоло айтади: «Ва сизларга "сокинлик" топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир».
(Рум сураси 21-оят).

Аллоҳга итоат қилган ҳар банда жуфти халоли учун ҳақиқий сокинлик ва хотиржамлик маскани бўлмоғи лозим.


https://t.me/darveshbobo
Кучинг етса изла.
Аммо ташқарига чиқма! Ўзингдан изла!

Мавлоно Румий


Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo
УЧ СИНОВ

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!
▫️ Биринчиси, ҳар куни умри қисқариб бораверади. Мол-давлати озайса, ғам чекади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
▫️ Иккинчиси, ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
▫️ Учинчиси, ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлса-да, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми билмайди...

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo
• Билгинки, дунё деган нарса ҳеч кимга қолмайди.

• Султон бўласанми, қул бўласанми, фарқи йўқ, ўлганингдан кейин тупроқ остига, бир хил жойга кўмишади.
• Лекин ўлим ҳамма нарсанинг охири эмас.

• Ўлим ҳамма нарсанинг ниҳояси эмаслигини, аксинча, бир ибтидо эканлигини билган инсонлар бир уруғ униб чиқиши учун тупроқ остига тушганидек тупроқ остига тушишларини яхши билишади.

• Бу янги ҳаётда бир умр эмас, асрлар давомида ўлмасдан яшашади.

Дунё уткинчи лекин инсон эмас.
Инсон имтихони учун дунё яралди.
Нахотки буни хис килмаймиз.
Шундай экан уткинчи дунё учун гам емагин.
Балки охират гами барчамизни безовта килсин.

https://t.me/darveshbobo
#Ҳикмат

Сукут қилиб бирор марта ҳам надомат қилмадим. Лекин гапириб қўйиб кўп марта афсусландим.

Умар ибн Хаттоб

https://t.me/darveshbobo
Абдуллоҳ ибн Муборак рохимахуллох ; Бир киши Каъбани тавоф қилиб туриб, Хуросон ахлига риёкорлик қилади, дедилар. Қандай қилиб? дейишди. У киши; Хуросон ахли мен ҳақимда, мени Маккада тавоф қилмоқда, сайъ қилмоқда, қандай яхши унга. деб айтишларини ният қилиб тавоф қилади, шу тариқа риё қилмоқда, дедилар.
Танбехул муғтаррин китобидан.
https://t.me/darveshbobo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#КУН_ОЯТИ

لَّن يَسْتَنكِفَ ٱلْمَسِيحُ أَن يَكُونَ عَبْدًا لِّلَّهِ وَلَا ٱلْمَلَٰٓئِكَةُ ٱلْمُقَرَّبُونَ وَمَن يَسْتَنكِفْ عَنْ عِبَادَتِهِۦ وَيَسْتَكْبِرْ فَسَيَحْشُرُهُمْ إِلَيْهِ جَمِيعًا

(Нисо сураси, 172-оят.)

Масиҳ ҳам, муқарраб фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишдан зинҳор бош тортмаслар. Ким Унинг ибодатидан бош тортса ва мутакаббирлик қилса, уларнинг ҳаммасини Ўзига тўплар.

(Бу оятдан улкан бир ҳақиқат англаб олинади. Аввалги оятларда ягона Аллоҳга иймон келтириш – эътиқод қилиш лозимлиги ҳақида сўз кетган эди. Ушбу ояти каримада эса дунёдаги ҳамма-ҳамма, ҳатто насоролар худо деб эътиқод қилаётган Ийсо ҳам, Аллоҳга яқин (муқарраб) фаришталар ҳам Аллоҳга ибодат қилишдан бош тортмасликлари таъкидланмоқда.
«Масиҳ ҳам, муқарраб фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишдан зинҳор бош тортмаслар».
Демак, ҳамма ягона Аллоҳга эътиқод қилиши керак, ҳамма ягона Аллоҳга ибодат қилиши керак. Бу эса ёлғиз эътиқоднинг ўзи кифоя қилмаслигини кўрсатади. Мен эътиқодли одамман, деб қўйиб, ибодатсиз юриш ёки Аллоҳдан бошқага ибодат қилиш, бошқанинг айтганини қилиш мутлақо мумкин эмас.
Баъзи ўзини билмаганлар Аллоҳнинг ибодатидан бош тортсалар, ўзларига қийин бўлади.
«Ким Унинг ибодатидан бош тортса ва мутакаббирлик қилса, уларнинг ҳаммасини Ўзига тўплар».
Бу тўплаш Қиёмат куни бўлади. Аллоҳ ўшанда уларни қилмишларига яраша жазолайди.)



Каналга уланиш учун

https://t.me/darveshbobo
Яхшиликка чақирувчи кишида қуйидаги хислат ва фазилатлар жам бўлиши лозим:
1) яхшиликка чақиришдан мақсад – Аллоҳ таолонинг розилиги бўлиши;
2) илм. Чунки илмсиз қилинган амри маъруф одамларга таъсир қилмайди;
3) шафқат, мулойимлик билан дўстона насиҳат қилиш зарур. Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломни Фиръавн олдига юборганида: «Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эслатма олса ёки (ҳалок қилишимдан) қўрқса»(Тоҳо сураси, 43-оят);
4) сабрли ва ҳалим бўлиш. Аллох таоло Луқмон алайҳиссалом қиссасида: «…яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил!» деб марҳамат қилган.
5) амри маъруф қилувчи киши, аввало, айтган сўзига ўзи амал қилиши шарт. Қуръони каримда: “…одамларни яхшиликка буюрасиз-у, ўзингизни унутасизми?!” дейилган.🌿

Абу Лайс Самарқандий.
🌴
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ ☀️

🌱 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!


Яқинларга юбориб янги тонг билан табрикланг.

https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
☘️ 🌸 🍀 🌸 🍀

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

☘️ Хайрли тонг! ☘️

Каналга аъзо бўлинг:👇

https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

☀️Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!


Якинларизга хам улашинг!👇🏻


https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибодатларни Фарз, вожиб бўлиш Ҳикмати


© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

https://t.me/darveshbobo
• Бу юртнинг одамлари ҳам тупроғига ўхшайди.

• Ахир инсоннинг асли ҳам тупроқ эмасми?..

• Дунё одамзодни ўзига ўхшатиб қўяди.

• Эҳтимол шунинг учун ҳам одамлар туғилиб ўсган шаҳарларини эслатади.


https://t.me/darveshbobo