Данғара тумани ҳокимлиги
1.58K subscribers
10.9K photos
2.24K videos
29 files
4.08K links
Данғара тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: dangara.uz
Facebook: https://www.facebook.com/Dangaramatbuot
Инстаграм: www.instagram.com/dangaratumanihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: dangara_murojaat_bot


https://t.me/dangarahokimligi
Download Telegram
🔷Данғара туманида 400 нафардан зиёд фуқароларга ифторлик дастурхони ёзилди.

🔷Муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Бундай эзгу амаллар айниқса, моҳи рамазонда янада кенг қулоч ёймоқда.

🔷Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ифторлик дастурхонига маҳаллалардаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда ногиронлиги бор фуқаролар, нуронийлар, маҳалла тизими мутасаддилари, жамоат ташкилотлари масъуллари таклиф этилди.

🔷Имом хатиблар томонидан инсонлар ўртасида меҳр-оқибатни, инсонийликни, фарзандлар тарбияси ва илм эгаллаш, бу борада ота-она масъулиятига бағишланган маърузалар қилинди.

🔷Ифторлик дастурхони атрофидаги жам бўлган кишилар муборак рамазон ойининг меҳр саҳоват улашишга сабаб бўлаётганига шукроналар келтирдилар. Юртимиз тинчлиги ва равнақини сўраб дуолар қилдилар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from МИБ Фарғона хабарлари. Расмий канал (𝔑𝔦𝔤𝔬𝔯𝔬𝔫 𝓚𝓪𝓭𝓲𝓻𝓴𝓾𝓵𝓸𝓿𝓪)
АНА ХОЛОС соддачилик ҳам қурсин.....

Қува туманида яшовчи Нодирбек жуда ҳам машиналарни яхши кўради имкон даражада ноодатий машиналарга яъни эксклюзив машиналарни сотиб олиш учун бор будини сарифлайди.

Шундай машиналардан бирини Данғара туманида яшовчи Тошпўлат унга сотиш нияти борлигини билдиради Нодирбек ҳеч иккиланмай уни харид қилди ва харидидан жуда мамнун эди.

Аммо афсусга кўра хурсандчилиги узоққа чўзилмади 2024 йилнинг Баҳорида Нодирбекнинг уйларига МИБ ходимлари ташриф буюришди ва унинг коллекциясининг гавҳари бўлмиш Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “BJ2023” автотранспорт воситаси ҳатланишини маълум қилишди. Нодирбек саросамага тушди ва аниқлик киритишга уринди.

Маълум бўлишича Нодирбек ушбу машинани 2022 йил декабрь оида Тошпўлатдан ишончнома (доверенность) асосида сотиш ҳуқуқини олмаган ҳолда сотиб олган.

Орадан оз муддат ўтиб машинани номига ўтказиб олиш мақсадида Тошпўлатни ховлисига боришганда уларга Тошпўлат Россия давлатига чиқиб кетганлигини айтишган ва шу иложсиз қолган Нодирбек машинани доверность билан миниб юрган.

Бу Нодирбекнинг холатга тарифи эди .....Энди буёғини эшитинг.......


Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 25.02.2024 йилдаги қарздор Тошпўлатдан ундирувчи “ISHONCHLI MABLAG` MIKROMOLIYA TASHKILOTI” МЧЖ фойдасига 45.665.000 сўм кредит қарздорлик ундириш, ундирувни қарздор томонидан гаровга қўйилган автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.

Ушбу суд қарори Бюронинг Данғара туман бўлимига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижрога қаратилиб, Тошпўлатнинг хонадонига борилган лекин қарздор уйда йўқлиги гаровга қўйилган машина эса Қувага сотилганлигини аниқланган ва шу тариқа Қува туманига йўл олинади ва Нодирбек билан боғланиб тушунтириш ишлари олиб борилди- “Соддароқ айтганда, автротранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этилади. Шу туфайли сизнинг машина олди-сотдингиз ҳақиқий бўлмаган.

Туман прокуратураси ўша шахсни жиноий жавобгарликка тортса, сиз суд орқали ундан пулларингизни ундириб олишингиз мумкин” дея давлат ижрочиси томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

М.Т.га тегишли Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “BJ2023” автотранспорт воситаси рўйхатга олиниб, хатланди.

Ҳозирда хатланган автотранспорт воситасини аукцион савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉Telegram | Facebook |🌐 Instagram.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Данғара тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими иштирокида фуқаролар мурожаати тингланди.

🔷Қабул жараёнида фуқаролар томонидан уй-жойни таъмирлаш кўмаклашиш, ичимлик суви, тадбиркорлик учун банк кредити олиш, моддий ва тиббий ёрдам масалаларида мурожаатлари эшитилди.

🔷 Туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда ташкилот рахбарлари томонидан барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.
Хурматли табиий газ истемолчилари !

Данғаратумангаз бўлими ушбу орқали шуни маълум қиладики. 2024 йил 28 март куни соат 9 00 дан 16 00 гача ЯнгиХаёт қишлоғида жойлашган ДАНҒАРА 2 Газ тақсимлаш шахобчасида (ГРС) газ хисоблаш УЗЕЛИни янгилаш жараёни амалга оширилади.

Шу муносабат  билан Минглар, ЯнгиЗамон, Аравон, Ғалаба,Қашқар МФЙ ларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилинади .

Хонадонингиздаги Газ жихозларни қаровсиз қолдирманг. Хонадонингизда чиқаётиб газ жихозларни ўчиришни унутманг.

Келтирилган ноқулаликлар учун ДАНҒАРАТУМАНГАЗ бўлими олдиндан узир сўрайди.
«Ёшлар ва қонун» мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

🔷Данғара тумани адлия бўлими ташаббуси билан 34-сонли умумий ўрта таълим мактабида ёшлар ўртасида қонунга бўйсиниб яшаш ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

🔷Тадбирда Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди раиси А.Разиков мамлакатимизда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, она Ватанга муҳаббат, садоқат, меҳр-мурувват каби туйғуларни мустаҳкамлаш бўйича гапириб ўтди.

🔷 Тарғибот тадбири давомида Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди судьялари Б.Норов ва У.Сафаров томонидан ёшларга кибержиноят, интернет фирибгарлиги ва бошқа жиноятлар ҳақида тушунтириш ҳамда ёшлар ўртасида жиноятлар содир этилишининг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.

🔷Тадбир сўнгида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МИБ огоҳлантиради: ижро ҳужжатлари ҳақидаги хабарлар SMS шаклида боради

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси томонидан фуқароларнинг қарзи борлиги ва уни Telegram тармоғи орқали осонгина тўлаш мумкинлиги ҳақидаги фейк хабарлар кўплаб фойдаланувчиларга юборилмоқда.

Огоҳ бўлинг ! Шахсий рақамлар, ижтимоий тармоқлар орқали келган қарздорликни бартараф қилиш ҳақида ҳар қандай хабарлар фейк ҳисобланади ва Мажбурий ижро бюроси томонидан юборилмайди,хабарлар фақатгина, SMS хабар орқали ҳамда “MIB” кўринишидаги аккаунтдан юборилади.

Ҳурматли фуқаролар, шахсий маълумотларингизни сақлаш, киберҳужумларни олдини олиш мақсадида ўзингизга тааллуқли бўлган маълумотларни расмий бўлмаган ва шубҳа уйғотувчи платформаларга киритмаслигингизни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, қарздорлик ҳақидаги ҳар қандай маълумотларни Бюронинг “MIB.UZ” расмий сайти ва Бюрода мурожаатларни электрон қабул қилиш марказининг «1107» қисқа рақами орқали олишингиз мумкин.