Daftardagi misralar
48 subscribers
1 photo
Download Telegram
Channel created
Senda islom yogu muslim nomi bor
Samara bermagay davatlar qancha
Namozlar befoyda rozalar bekor
Allohni qalb chindan tanimaguncha

Oxiri korinmas behol daydishing
Kutilar necha yil haqni aytishing
Iloji bolmagay faxshdan qaytishing
Allohni qalb chindan tanimaguncha

Ozingcha joningni haqqa tikursan
Bunga hujjat debon ertak toqursan
Suvsiz sahrolarda kochat ekursan
Allohni qalb chindan tanimaguncha

Bomdodni oqiboq uxlab dovdirab
Yurarsan kunduzlar qizlarga qarab
Sendan ustun erur badviy arab
Allohni qalb chindan tanimaguncha

Oyatlar yodlaysan kozlarda nam yoq
Islom oyog osti bolsada gam yoq
Jannatga tushish yoq kongling bolsin toq
Allohni qalb chindan tanimaguncha

Ming rakat namoz qil tunda uxlama
Qalbingi tirnama bejiz tiglama
Paygambar tushinga kirmas yiglama
Allohni qalb chindan tanimaguncha

Odamlar senida desinlar momin
Korsatsinlar gozal zor extiromin
Boshingdan nariga siljimas omin
Allohni qalb chindan tanimaguncha

Duolar qilasan hayol parishon
U asli nifoqdan riyodan nishon
Namozing qabulmas qorqmasdan ishon
Allohni qalb chindan tanimaguncha

Tavhidni anglamoq zor ibodatdir
U bir poydevori zor imioratdir
Qilgan hajing seni bir sayohatdir
Allohni qalb chindan tanimaguncha

Zohiriy ibodat senga ne berur
Agarchi botinni sichqon kemirur
Zakoting osmonga uchgan yel erur
Allohni qalb chindan tanimaguncha

Men seni taniyman boldi kop yillar
Bilaman ne qildi oyoqlar qollar
Bir kun ham xotirjam bolmas kongillar
Allohni qalb chindan tanimaguncha

Shu bois umidim yiglab tolmasdan
Allohning zikridan aslo qolmassan
Bilgilki ozingni taniy olmassan
Allohni qalb chindan tanimaguncha

Hayrulla Hamidovdan
ИҚРОР

Шоирлик мен учун асло орзумас,
Шу ҳам иш бўлдими йигит бошимга.
Ҳамма шоир зотин йиғса - арзимас
Онамни соғиниб тўккан ёшимга.

Ана, улар қилар булбулларга дўқ:
"Эй қуш, бу боғларнинг мен булбулиман!"...
Шоирлар билан ҳеч ошнолигим йўқ,
Мен ёруғ дунёда кўнглим қулиман.

Аммо юрагимни қийнар бир азоб,
Қўй десам қўймайди, тутқазар қалам.
Мен кетмон сўрасам - тутади рубоб,
Куйлайман жонимдан ўтганда алам.

Осмонга қарасам кўринар тупроқ,
Майсага термулиб ойни кўраман.
Бу қандай кўргулик, билмайман, ўртоқ,
Мен қачон далада буғдой ўраман!..

Шоирлик мен учун асло орзумас,
Шу ҳам иш бўлдими эркак бошимга.
Ҳамма шоир зотин йиғса - арзимас
Уйимни соғиниб тўккан ёшимга.

Ана, улар салқинг хиёбонларда
Энтикиб ёзишар келажакка хат.
Оқибат ҳақида ҳайқиришар ва
Абдулла Орифни қилишар ғийбат...

Бўлди.
Шеър ёзмайман.
Мен энди одам,
Оддий одам бўлиб яшай бошлайман.
Кўнглимга ачиниб агар ёзсам ҳам,
Тунда ёзиб, тонгда ўтга ташлайман!

© Мухаммад Юсуф
ГОрагим ичига пуркадинг губор,
Узимга куйиб бер лоакал бир бор,
Пичирлаб укидинг аламли баёт.
Хадеб солаверма измингга, хаёт!
Менга ёкаверар хаёллар суриш,
Ранглар сузиб юрар хис-ойнагимда.
Жонга тегиб кетди
дунёни куриш
Сенинг бир улчамли кузойнагингда.
У гузал куйламас сенга, унутма!
Куйлатмагин кунгил кушларимни сен,
Бошим огриб кетди...
Согинганман эски тушларимни мен,
Пар ёстик тутма!
Куйиб юбор! Уни ювиб ташлайин!
Килимда кулларинг изи колгандир...
Тинч куигин...
Хаёт, орзуларим буйи улкандир.
Кел, энди яшаб бошлайин!
Рўзасиз ўзимга бегона танам,
Ибодат – юрагим аллалар онам,
Ўзимни қийнасам сизларга не ғам?
Аввал ўзингизга куймайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Расулим йўлида юрганим учун,
Нафсимга тўсиқлар қурганим учун,
Динимизни яхши кўрганим учун
Сўз билан жонимни ўймайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Куфрни ушлашга тоқатингиз бор,
Сизнинг ҳам бир куни соатингиз бор,
Азобимдан олур роҳатингиз бор,
Танамни эзғилаб тўймайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Оддий ибодатим кўзингиз ёшлар,
Фужур диёрига силтаюр бошлар,
Қизимнинг рўмоли кўзингиз ғашлар,
Ҳар куни қовоқни уймайсизларми?
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Кўнглингингизга ҳадис юқмас начора,
Ҳидоят бир куни йўқласа зора,
Ўғлим “Ёсин” билар, сизчи бечора,
Ўзингизни нимта сўймайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Бу дунё ҳамманинг китобин битар,
Кимлардир бу йўлда индамай кетар,
Сабрим косаси кенг – сизга ҳам етар
Унга жаҳл сувин қуймайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Мен борман – ҳаловат сизга йўқ гўё,
Мени туш атайсиз, ўзни-чи рўё,
Ана олинг сизга лаънати дунё
Уни яна баттар суймайсизларми?
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Барибир кўтармас сизларга қўлим,
Бир куни ҳаммасин кўрсатар ўлим,
Энди фарқи йўқдир аниқдир йўлим
Мени девонага йўймайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Пес билан тунлари топишмай ҳадеб,
Иймон эшигини қотишмай ҳадеб,
Итнинг ҳаётига ёпишмай ҳадеб
Менинг ҳолатимни туймайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Сўз тугарда айтгим сизга бир ўгит,
Бир кун ҳосилини бергуси чигит,
Мени тингланг, дўстим, қизми ё йигит
Бир умр дилингиз қийнайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?
Men seni taniyman bo'ldi ko'p yillar bilaman ne qildi oyoqlar qo'llar
Bir kun ham xotirjam bo'lmas ko'ngillar
Allohni qalb chindan tanimaguncha