Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
116K subscribers
4.9K photos
1.58K videos
1 file
6.43K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.

https://youtube.com/@cyber_102

https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd

Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
#Рақамли_технологиялар_тарихи

🕸 Биринчи рўйхатдан ўтган домен "Symbolics,com" деб номланган
——
Тарихдаги биринчи домен 1985 йил март ойида рўйхатга олинган ва "Symbolics.com" деб номланган.
Ўша пайтда Интернет тезлиги паст бўлганлиги сабабли, доменлар тез-тез рўйхатга олинмасди.
1985 йилда дунё бўйлаб улардан фақат 5 таси қолган эди. Шунинг учун 1995 йилгача домен номини рўйхатдан ўтказиш бепул бўлган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қизиқарли_маълумот

🐦 Илон Маск ўз университетини очади
——
Таълим муассасаси Техасда очилади ва у ерда энг яхши муҳандислар тайёрланади. Шунингдек, муҳандислик фанлари ва табиий фанлар ягона схемада бирлаштирилган "STEM" тизимига мувофиқ ишлайди.
Лойиҳа учун 100 миллион АҚШ доллардан ортиқ сармоя киритилгани айтилган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#IT_соҳасидаги_янгиликлар

💻 "Windows 12" кейинги йилнинг иккинчи ярмида чиқарилади
——
Сунъий интеллект бутун тизим даражасида бирлаштирилади, унинг тўлиқ ишлаши учун "NPU" нейрон процессорига эга замонавий процессорлар талаб қилинади.
Махсус "NPU"га эга бўлмаган компьютерлар эгалари ҳам "Windows 12"ни ўрната олишади, бироқ, янги операцион тизимнинг барча функцияларидан фойдалана олишмайди.
Шундай қилиб, фақат "AMD" вa "Intel" компанияларининг процессорларига эга замонавий компьютер фойдаланувчиларигина барча янги функцияларни тўлиқ ишлата олишади.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сунъий_интеллект_технологияси

🤖 "ChatGPT" реал вақтда оммавий ахборот воситаларига кириш ҳуқуқига эга бўлади
——
Сунъий интеллект билан ҳамкорлик қилишга ва журналистиканинг ушбу соҳасини ривожлантиришга рози бўлган дунёдаги биринчи нашриёт "Axel Springer" эди.
"Axel Springer" ва "OpenAI" ҳамкорликни эълон қилди, бу эса "ChatGPT"га оммабоп медиа контентига кириш имконини беради. Бунинг ёрдамида чатбот “ақллироқ” бўлади ва бутун дунё бўйлаб хизмат фойдаланувчилари сунъий интеллект билан ишлаш учун янада кўпроқ имкониятларга эга бўлишади.
Биз "Axel Springer" вa "OpenAI" ўртасида глобал ҳамкорликни йўлга қўйганимиздан жуда мамнунмиз. Биз материаллар сифатини янги босқичга олиб чиқиш учун "AI" асосидаги журналистикани ўрганмоқчимиз”, — деди нашриёт бош директори.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фейк_хабарлар

⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
————
Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқлари орқали AT "ALOQA BANK" ва номидан фойдаланиб, такроран тарқатилаётган "Kredit yillik 3 %" tez tasdiqlash, kafillarsiz 50.000.000 gacha" мазмунидаги хабарларга ИШОНМАНГ.

⚠️ Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг

😎 Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатинг ва улар ҳам огоҳ бўлишсин.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кибержиноят

💻 👎 "Сохта ҳавола" ортидаги кибержиноят
————
Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида яшовчи 32 ёшли (аёл) Й.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 6.262.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида яшовчи 22 ёшли С.Б. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, С.Б. Интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжери орқали турли хил мазмунидаги ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Алдовларга ишониб, сохта ҳаволага банк картаси маълумотларини киритган фуқароларнинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб, улар ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, С.Б.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

⚠️ Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б"қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фейк_хабарлар

👋 Огоҳ бўлинг Фейк!
——
Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда Франция давлатининг "Durand Bank" номидан тарқатилаётган "Ҳаммага 2% кредит, 5000дан 10,000,000 АҚШ долларигача кредит олинг" мазмунидаги хабарларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

😎 Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатинг ва улар ҳам огоҳ бўлишсин.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_маслаҳатлар

Ўзганинг банк картасидаги пулларни яширин равишда талон-торож қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
——
Жавоб


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисм "б" бандига мувофиқ:
Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш жинояти, қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб содир этилган бўлса,
❗️ беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қизиқарли_сўровнома

Буни биласизми?
———
🎮 2010 йилда AҚШ ҳаво кучлари суперкомьпютер яратиш учун 1760 та "PlayStation 3" видео ўйинидан фойдаланган.

Савол: Нега компьютерлар эмас

Жавобингизни изоҳда қолдиринг ... ✏️

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎄 #киберҳужум

"Kraft Heinz" озиқ-овқат компаниясига хакерлар ҳужуми
——
Озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқарувчи дунёдаги етакчи компаниялардан бири "Kraft Heinz" ўз тизимларига "Snatch ransomware" гуруҳи томонидан бузиб кирилгани ҳақидаги даъволарни рад этди.
"Snatch ransomware" гуруҳи ҳозирда "Kraft Heinz"ни бузиб киришганини даъво қилмоқда, аммо ҳозирча ҳеч қандай далил келтирмаган.
"Kraft Heinz" масъулларининг айтишича, унинг ички тизимлари нормал ишлаётгани ва ҳеч қандай ҳужум белгиларини аниқламаган.
Компания, шунингдек, ташқи платформада жойлашган маркетинг веб-сайтига киберҳужум ва "Snatch"нинг даъволари ўртасидаги эҳтимолий боғлиқликни текшираётганини айтган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒и
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎄 #Фейк_хабарлар

⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
————
⚠️ Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг
——————
Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда "ИСЛАМСКИЙ ДОХОД" номли канал гўёки ҳалол савдо эканлиги таъкидланиб, интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарларга ИШОНМАНГ.

😎 Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатинг ва улар ҳам огоҳ бўлишсин.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒и
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎄 #Кибержиноят

✈️ “Телеграм” мессенжерида беҳаё расмларини каналларда тарқатиш билан қўрқитган зўравон йигитча қўлга олинди
——
     Сурхондарё вилояти, Ангор туманида яшовчи 26 ёшли (аёл) Ф.Н. ариза билан мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжерида “Равшан” номли профиль эгаси, Ф.Н.нинг турли фото-суратлари ва беҳаё тасвирларини Интернет ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.
     Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи 22 ёшли В.Е. содир этганлиги аниқланган.
     Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган В.Е., жабрланувчи (аёл) Ф.Н. билан “Телеграм” мессенжери орқали ўзини “Равшан” деб таништириб, уни яхши кўриб қолганлигини, келгусида унга уйланиш мақсади борлигини айтиб, уни ишончига кириш орқали унинг турли фотосуратлари ва беҳаё видеотасвирларини қўлга киритиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва тарқатмаслик эвазига 3.000.000 сўм пул талаб қилиб, мазкур пулларни олаётган вақтида Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
     Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми  билан жиноят иши қўзғатилиб, В.Е.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

  ⚠️ Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎄 #Сунъий_интеллект_технологияси

🤖 Роботлар авиация хизматида
——
У ҳар бир самолётни ўз жойига олиб боради.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎄 #Ҳуқуқий_маслаҳатлар

Молиявий пирамида ташкил этганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
——
Жавоб


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188 прим 1-моддаси, 2-қисми, "г" бандига мувофиқ:
Мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш ва бунда илгари олинган мажбуриятни жисмоний ва юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан бажариш, шунингдек бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ва шундай фаолият кўрсатилишини таъминлаш жинояти, оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса
⛔️ беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

📖 Манба: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎄 #IT_соҳасидаги_янгиликлар

Совғаларни етказиб бериш учун Яндекс компаниясидан етказиб берувчи роботлар юборилди.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎄 #it_соҳасидаги_янгиликлар

Хитой дунёдаги энг кучли компьютерни ишга
туширди
——
Гуанчжоудаги Миллий суперкомпьютер маркази мутахассислари дунёдаги энг кучли суперкомпьютерни яратишди.
Энг қизиғи шундаки, "Tianhe Xingyi" "Intel", "AMD" ёки "NVIDIA"нинг илғор чипларига эмас, балки маҳаллий ишлаб чиқарилган номаълум процессорга асосланган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎄 #Рақамли_технологиялар_тарихи

1956 йил сентябрда "IBM" (HDD) хотира қурилмали биринчи суперкомпьютер бўлган "RAMAC 305"ни ишга туширган.
(HDD) хотира қурилманинг оғирлиги 1 тоннадан оғирроқ ва сиғими 5 мегабайт маълумотга эга эди.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎄 #Фейк_хабарлар

📢 Огоҳ бўлинг 🔤🔤🔤🔤🔤
——
Фирибгарлар томонидан "Телеграм" мессенжерининг турли канал ва гуруҳларда "Makromarket 1.000.000 so'm rostan beryapti! Pul yechib olish uchun veb-saytga o'ting" мазмунида тарқатилаётган сохта ҳавола, Сизнинг пластик карта маълумотларингизни эгаллаб олиш ва пул маблағларингизга эгалик қилиш мақсадида тарқатилмоқда.
Агар Сиз, пластик карта маълумотларини ва телефон рақамингизни киритсангиз қарабсизки фирибгар бошқарув ҳуқуқини қўлга киритади ва пул маблағларингиз ўзлаштирилади.

😎 Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатинг ва улар ҳам огоҳ бўлишсин.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM