IIV Kiberxavfsizlik markazi
101K subscribers
5.83K photos
1.85K videos
1 file
7.45K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.

https://www.youtube.com/@cyberpolice_uz

https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd/

Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
🥕 Онлайн харидлар билан боғлиқ фирибгарлик.
————
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи 2003 й.т., Ю.М, вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжеридаги “Loro Piano” номли гуруҳдан кийим сотиб олмоқчи бўлиб гуруҳ админстраторига мурожаат қилганлиги ва унинг банк картасига бир миллион сўмга яқин пулни ўтказиб берганлигини, пулларни қўлга киритган шахс у билан ёзишмаларини ўчириб, унинг профилини блоклаб, ғойиб бўлганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи 2005 й.т., К.Р. эканлиги аниқланган.
К.Р. ушбу жиноятни Андижон шаҳар ҳудудидан сим-карта топиб олиб, ушбу рақамга телеграм аккаунти очиб, “Loro Piano” гуруҳига аъзо бўлганлиги, шундан сўнг интернет тармоғидан турли кийимлар суратларини олган ҳолда сохта эълон жойлаштириб жабрланувчини ишончига кириб, содир этганлиги маълум бўлди.
К.Р.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍146👏12🔥8😢8🤯54
ДИҚҚАТ ЁЛҒОН (ФЕЙК). Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "Korzinka .uz" савдо белгисидан фойдаланиб такроран тарқатилаётган "Ўзбекистонда янги дўконлар очилиши муносабати билан "Korzinka" дўкони харидлар ва харидлар миқдори учун қўшимча 600.000 сўм тўловга қарор қилди. Тўлов квитанцияси ойнасидаги тугмани босиш орқали ушбу сайтдан тўловни қабул қилишингиз мумкин" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
👍105😱12🔥92
▶️ Саволларга жавоблар 5-сони.
————
"YouTube"даги каналимиз "SHORTS" бўлимида берилган жавоблар ва мутахассислар тавсиялари билан танишиб боришингиз мумкин.

https://www.youtube.com/shorts/qy3q_1RMRQ4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46🔥4😢4
⁉️Савол ва таклифларингиз учун!
————
Ҳурматли фойдаланувчилар аҳолини кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларни кибержиноятлардан жабрланиб қолишларини олдини олиш мақсадида, телеграм мессенжерида Сиз томонингиздан юбориладиган саволлар ва таклифлар учун @cyber102SavolTaklif_bot расмий боти фаолият кўрсатмоқда.
Ўзингизни қизиқтирган саволлар ва таклифларингизни бот орқали йўллашингиз мумкин.
Энг кўп бериладиган саволларга жавоблар навбати билан "YouTube"даги каналимизнинг "SHORTS" бўлимида бериб борилади.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58🔥3👏32
⌨️ Африка ҳукумати кибержиноятчилардан 800.000 АҚШ доллари мусодара қилди.
————
Африкада 27 мамлакат ҳуқуқ тартибот органлари иштирок этган кибержиноятларга қарши операция доирасида асосий 11 нафар кибержиноятчилар қўлга олиниб, 800.000 АҚШ доллари мусодара қилинган.
Жорий йилнинг июль ойидан ноябргача давом этган ушбу операция давомида қуйидаги натижаларга эришилди:
Эритреядаги хакерларни турли қурилмалар ва дастурий билан таъминлаб турувчи "DarkNet" бозори ёпилди;
Камерунда 8 миллион Африка франки миқдорида зарар келтирган крипто-активлар билан боғлиқ кибержиноятлар очилди;
Танзанияда жабрланувчи фуқароларга 150.000 АҚШ доллардан ортиқ маблағ қайтариб берилди;
Африка минтақасида кибержиноятлар содир этишда ҳисса қўшган 200.000дан ортиқ инфратузилмаларига чора курилда (киберромантик, фейк хабарлар, банк картаси ва шахсий маълумотлар билан боғлиқ жиноятлар шулар жумласидан).

Операцияда ахборот хавфсизлигини таъминловчи бир қанча шахсий компаниялар ҳам иштирок этган.

❗️Хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍110🔥9😁95🤯4😢2
🎮 6 синф ўқувчиси банк картасидаги пулларни ўзлаштирди.
————
2022 йил январь ойида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи 1984 й.т., Б.С. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унга тегишли бўлган банк картасидан жами 3.800.000 сўм пулларни ечиб олганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс фуқаро Б.С.нинг ўғли 6 синф ўқувчиси, 2008 й.т., А.Ф. эканлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давомида А.Ф. “PUBG” онлайн ўйинига катта қизиқиш орқали, ўйин аккаунт ҳисобига ушбу пулларни ўтказиб юборганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар фарзандларингиз тарбиясига бефарқ бўлманг, уларнинг мобил телефонлари ва гаджетларини кўздан кечириб боринг.

❗️Аниқланган ҳолат.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍185😁74😱45👌11😢8👏7🤯63
#Диққат_танлов #Ишга_таклиф

📌 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази шартнома асосида қисқа муддатларга малакали мутахассисларни ишга танлов асосида қабул қилади.

Танловга қўйидаги йўналишлар бўйича мутахассисларни таклиф этамиз:

👨🏻‍💻 Видеограф - 2 нафар;
👨🏻‍💻 Веб-дастурчи - 1 нафар;
👨🏻‍💻 "IOS" дастурчи - 1 нафар;
👨🏻‍💻 Веб-дизайнер - 2 нафар;
👨🏻‍💻 "Android" дастурчи - 1 нафар;
👨🏻‍💻 Контент мейкер - 1 нафар.

📋Номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

- биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
- таржимаи ҳол;
- мутахассислик бўйича ўрта-махсус ёки олий таълим муассасасининг дипломи (агар мавжуд бўлса);
- мутахассислик бўйича амалга оширган ишлари тўғрисида тайёрланган маълумот, ишланмаларининг намуналари, аудио-видеоматериаллар.

Мурожжат учун телефон: 71-231-4986;
электрон почта манзили: info@cyber102.uz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/cyber_102
👍97😱15😁9🔥7😢74🤯3👌3
⁉️Савол ва таклифларингиз учун!
————
Ҳурматли фойдаланувчилар аҳолини кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларни кибержиноятлардан жабрланиб қолишларини олдини олиш мақсадида, телеграм мессенжерида Сиз томонингиздан юбориладиган саволлар ва таклифлар учун @cyber102SavolTaklif_bot расмий боти фаолият кўрсатмоқда.
Ўзингизни қизиқтирган саволлар ва таклифларингизни бот орқали йўллашингиз мумкин.
Энг кўп бериладиган саволларга жавоблар навбати билан "YouTube"даги каналимизнинг "SHORTS" бўлимида бериб борилади.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60😁6🔥21
🏠 Арзон уй-жойга ишониб қолманг.
————
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган, вақтинча Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида истиқомат қилувчи 1996 й.т., М.Б. туман ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, "olx .uz" платформасида ўзини "Жавохир" деб таништирган йигит унга арзон нархларда хонадон ижарасини ваъда қилиб, ижарага бериладиган хонадон учун олдиндан 1.500.000 сўм пулларни унинг банк картасига ўтказиб беришни сўраган, шундан сўнг "Жавохир" платформадан бутунлай ғойиб бўлганлигини билдириб, фирибгарга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс муқаддам ЖКнинг 276-моддаси билан судланган Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи 1995 й.т., Х.А. эканлиги аниқланган.
Х.А.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102да
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85👏62😢2😱1
🌐 "Facebook" 276 миллион АҚШ доллари жаримага тортилди.
————
"Meta" компанияси Европа Иттифоқи фойдаланувчилари маълумотларини ошкор этганлиги учун 276 миллион АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
Ушбу жарима 2018 йил май ойидан 2019 йил сентябрь ойи давомида 500 миллиондан ортиқ "Facebook" фойдаланувчилари маълумотлари шунчаки интернет тармоқларида тарқатиб юборилганлиги устидан олиб борилган тергов натижалари асосида қўйилган.

"Meta" компанияси ушбу камчиликлар бартараф этилганлиги ва шунга ўхшаш холатлар такрорланмаслиги ҳақида маълум қилган.

Манба: "BBC NEWS" нашри.

❗️IT соҳасидаги янгиликлар.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍948👌8
🔐 Кибергигиена қоидаларига амал қилинг!
————
Кибергигиена қоидаларига амал қилиш бу Сизнинг ва яқинларингиз киберхавфсизлиги гаровидир.
Кибергигена қоидаларига амал қилиш ва уни сақлаб туриш учун қуйидаги тавсияларга амал қилишингизни сўраймиз:

Турли хил пароллардан фойдаланинг;
Пароллар ва махфий сўзларни доимий равишда ўзгартириб боринг;
Камида 12 та белги ва рақамдан иборат пароллардан фойдаланинг;
Пароллар ва махфий сўзларда катта ва кичик ҳарфлар ҳамда турли хил белгилардан фойдаланинг;
Логин ва паролларингизни ҳеч кимга берманг!
Доимий равишда икки томонлама аутентификациядан фойдаланинг.

❗️Мутахассислар тавсияси.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍130👏3😁2👌21🎉1
ДИҚҚАТ ЁЛҒОН (ФЕЙК). Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "Ипак йўли" АИТБ номидан фойдаланиб такроран тарқатилаётган "Ўзбекистоннинг барча резидентларига жорий ойда сарф-харажатлар ошишини кутган ҳолда 820.000 сўмлик молявий ёрдам" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
👍87🤯134🔥2😁2
▶️ Саволларга жавоблар 6-сони.
————
"YouTube"даги каналимиз "SHORTS" бўлимида берилган жавоблар ва мутахассислар тавсиялари билан танишиб боришингиз мумкин.

https://youtube.com/shorts/uqtSRSjhBvI?feature=share
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55😱41
⁉️Савол ва таклифларингиз учун!
————
Ҳурматли фойдаланувчилар аҳолини кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларни кибержиноятлардан жабрланиб қолишларини олдини олиш мақсадида, телеграм мессенжерида Сиз томонингиздан юбориладиган саволлар ва таклифлар учун @cyber102SavolTaklif_bot расмий боти фаолият кўрсатмоқда.
Ўзингизни қизиқтирган саволлар ва таклифларингизни бот орқали йўллашингиз мумкин.
Энг кўп бериладиган саволларга жавоблар навбати билан "YouTube"даги каналимизнинг "SHORTS" бўлимида бериб борилади.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🤯7😁2
📱 Мобил иловадаги хатолар орқали автомашиналарни бошқариш мумкин бўлган.
————
"Yuga Labs" компания мутахассислари замонавий ақлли автомобиллар учун ишлаб чиқилган "SiriusXM" платформасида хатолар аниқлашди.
Мазкур платформадаги камчиликлардан фойдаланиб жиноятчилар автомобилларни масофадан туриб бошқариш функцияларидан фойдаланиши мумкин бўлган.

"SiriusXM" платформаси АҚШ оммабоп ҳаволалардан бири бўлиб Аcura, BMW, Honda, Infiniti, Jaguar, Land Rover, Lexus, Nissan, Subaru ва Toyota автомашиналарида қўлланилган. Текширувлар Hyundai ва Genesis автомашиналарида олиб борилган.

Манба: Yuga Labs Sam Curry

❗️IT соҳасидаги янгиликлар.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍87👏5😱5🤩4😁3🤯3🔥2
📞"Beeline" ходимлари маълумотлари интернетда тарқалиб кетди.
————
Интернет тармоқларида Россия Федерациясида фаолият юритаётган "Beeline" компанияси ходимларининг маълумотлари тарқалиб кетганлиги маълум бўлди.
Маълумотларда ходимларнинг тўлиқ лавозими исми-шарифлари, шахсий телефон рақамлари ва корпоратив почта манзиллари кўрсатилган.

"Beeline" компанияси матбуот хизмати ушбу ходисани тасдиқлаб, мижозлар маълумотлари хафвсиз сақланаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Манба: РИА ахборот агентлиги.

❗️Хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72😁18😱8🤯6🔥4🤩32
🏆 Бухоро вилоятида ўтказиладиган тарғибот танлови.

🎞 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍91👏9🤩8🔥7😁4🤯4😱4👌32💯1
ДИҚҚАТ ЁЛҒОН (ФЕЙК). Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "ТBC BANK" АТБ номидан фойдаланиб такроран тарқатилаётган "TBC BANK-энг қулай шартларга эга яхши кредит ташкилоти. 50.000.000 сўмгача кредит берамиз. Кредит бўйича фоизсиз 0% 3 йилга" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
👍80😁4😱43🤯3

👍55👏42