Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
109K subscribers
2.96K photos
929 videos
3.72K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
🛡 #It_соҳасидаги_янгиликлар

Японияликлар "Toyota AE86" кўринишидаги симсиз сичқончани ўйлаб топишди. У "Initial D" аниме мухлислари учун мўлжалланган, унинг бош қаҳрамони ушбу модельни бошқарган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Рақамли_технологиялар_тарихи

"Fortran" дастурлаш тили

——
"Fortran" таржимонга эга бўлган биринчи юқори даражадаги дастурлаш тили бўлиб, 1954-1957 йилларда "IBM" компаниясининг дастурчиси Джон Бэкус бошчилигидаги дастурчилар гуруҳи томонидан яратилган.
"Fortran" номи "Formula TRANslator" (Формула таржимони) сўзларининг қисқартмаси ҳисобланади.
"Fortran" дастурлаш тили асосан илмий ва муҳандислик ҳисоблаш учун кенг қўлланилади.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#АОКА_билан_ҳамкорликда

🛑 Огоҳ бўлинг Фейк!
———
Фирибгарлар томонидан "Телеграм" мессенжеридаги канал ва гуруҳларда банк-молия хизматларини амалга оширувчи компаниялар номи остида "иловани юклаб олиб, пул маблағига эга бўлиш" каби мазмунларда сохта хабарлар тарқатилмоқда.

Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

🗣 Шубҳали ҳаволаларга кирманг ва нотаниш файлларни юкламанг!

🗣 Бу каби сохта ҳаволалардаги иловалар шахсий маълумотларингизни ва парольларингизни ўғирловчи вирусдир!

🇺🇿 Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

Манба: https://t.me/antifake_uz/233

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Кибержиноят

📞 Ўзгалар номига кредит олган "фирибгар" қўлга олинди
——
Тошкент шаҳри, Миробод туманида яшовчи 61 ёшли Ш.О. ИИОга мурожаат қилиб, уларнинг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Яккасарой туманида яшовчи 39 ёшли С.А. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, С.А., Ш.О.га "СМС" хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, уларнинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, онлайн тарзда 30 млн. сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, С.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

⚠️ Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #АОКА_билан_ҳамкорликда

🛑 Огоҳ бўлинг Фейк!
———
Ижтимоий тармоқлар ҳамда "Телеграм" мессенжеридаги канал ва гуруҳларда "yordamfondi" аккаунти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги қарори асосида фуқароларга моддий ёрдам пули ажратилаётгани ҳақидаги хабар остида ҳаволага ўтиш сўралаётган маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу ҳавола орқали ўтган фуқаролардан эса шахсга доир ҳамда пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралади.

Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

🗣 Шубҳали ҳаволаларга кирманг ва нотаниш файлларни юкламанг!

🗣 Бу каби сохта ҳаволалардаги иловалар шахсий маълумотларингизни ва парольларингизни ўғирловчи вирусдир!

🇺🇿 Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

Манба: https://t.me/antifake_uz/234

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

Бош прокуратура ноқонуний контентларга қарши курашни кучайтиради
——
Россия Бош прокуратураси Рақамли ривожланиш вазирлиги ва Роскомнадзор билан биргаликда ихтисослаштирилган ахборот тизими ёрдамида интернетдаги ноқонуний контентга киришни тезкорлик билан чеклаш имконини берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
2023 йилда Роскомнадзорга бундай маълумотларга киришни суддан ташқари чеклаш бўйича 2000 дан ортиқ сўровлар юборилган (2022 йилда - 1699 та сўров).
Бош прокуратуранинг қўшимча қилишича, улар доимий равишда интернет, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларда тақиқланган маълумотлар мавжудлигини кузатиб боради.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қизиқарли_маълумот

🌐 Ҳар бир инсон "Google"дан имло текширгич сифатида фойдаланади
——
Фойдаланувчиларнинг 97 фоизи "Google"га сўзни қандай қилиб тўғри ёзишни билиш учун киритадилар.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡#Сунъий_интеллект_технологияси

Касалликларни аниқлаш учун сунъий интеллектга эга ақлли кўзгу тақдим этилди
——
21,5 дюймли "Anura MagicMirror" кўзгуси датчиклар ёрдамида 30 сония ичида одамнинг юзини сканерлайди. Трансдермал оптик тасвирлаш технологияси қон оқимидаги ўзгаришларни қайд этиш имконини беради.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қурилма қон босими, юрак уриши ва нафас олиш тезлиги, юз терисининг ёши ҳақида маълумот беради. Кўзгу диабет, юрак-қон томир касалликлари, шу жумладан инсульт ва бошқа патологияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши хавфини баҳолаши мумкин.
"Anura MagicMirror" кўзгуси Канаданинг "NuraLogix" тиббиёт компанияси томонидан "Consumer Electronics Show (CES) 2024"да тақдим этилди.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#Қизиқарли_маълумот

"Google" қидирув тизимида ҳар куни 8,5 миллиарддан ортиқ қидирув амалга оширилади
——
"Internet Live Stats" маълумотлари шуни кўрсатадики, "Google" қидирув тизими ҳар сонияда 99.000дан ортиқ қидирув сўровларини қайта ишлайди; яъни, кунига 8,5 миллиарддан ортиқ қидирув амалга оширилар экан.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Кибержиноят

📊 "Пулларингизни кўпайтириб бераман" дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар трейдер қўлга олинди
————
Тошкент шаҳри, Сергели туманида яшовчи 17 ёшли С.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 950.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти, Марҳамат туманида яшовчи 32 ёшли М.О. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, М.О., С.А. билан "Инстаграм" ижтимоий тармоғи орқали танишиб, унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 950.000 миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.О.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

⚠️ Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡#Тезкор_фейк_хабарлар

🛑 Огоҳ бўлинг Фейк!
———
Ижтимоий тармоқлар ҳамда "Телеграм" мессенжеридаги канал ва гуруҳларда гўёки "yordamfondi_uz" канали Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги қарори асосида фуқароларга моддий ёрдам пули ажратилаётгани ҳақида ҳаволага ўтиш сўралаётган ёлғон хабар тарқатилмоқда.
Ушбу фейк ҳавола орқали ўтган фуқаролардан эса шахсга доир ҳамда пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралади.

⚠️ Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

🇺🇿 Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Сунъий_интеллект_технологияси

🤖 "AIBI" номли чўнтак роботи
——
"LivingAI" компаниясининг "ChatGPT"га асосланган "AIBI" чўнтак роботи камера ва микрофон ёрдамида мулоқот қилиши ва ҳиссиётларни экранда ифодалай олади.
Шунингдек, у об-ҳаво янгиликлари, сигнал ва эслатмаларни ўрнатиши ва суҳбатларни қўллаб-қувватлаши мумкин.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Рақамли_технологиялар_тарихи

📱 Ҳар бир "iPhone" рекламаси 9:41 вақтга эга
——
Биринчи "iPhone" 17 йил олдин - 2007 йил 9 январда Сан-Францискодаги (АҚШ) "Macworld Conference & Expo" кўргазмасида тақдим этилган.
"iPhone" тақдимоти айнан 41 дақиқа давом этиб, тақдимот вақти мукаммал режалаштирилган эди. Биринчи сурат айнан 9:41да олинган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Фейк_хабарлар

🛑 Огоҳ бўлинг Фейк!
——
Фирибгарлар
интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда тарқатилаётган "Телеграм канали туфайли оила қарз ва кредитларини ёпди" мазмунидаги ёлғон хабарларга ИШОНМАНГ.

❗️ Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

🛡 Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #It_новости

Как выглядит готовка в очках дополненной реальности. Вся информация парит над ингредиентами: сколько класть, как долго варить и при какой температуре.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM