Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
254K subscribers
3.91K photos
1.26K videos
1 file
4.88K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
ОГОҲ БЎЛИНГ! Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!
————
"Инстаграм" ижтимоий тармоғи орқали "Investing company" номли сохта ҳавола тарқалмоқда, фирибгарлар ушбу компанияни ниқоб қилиб, "Шошилинг! "Investing company" Ўзбекистон аҳолиси учун 2000 АҚШ долларидан 8.000 АҚШ долларигача тақдим этади" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️ Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📞 Фирибгарлар сунъий интеллект ёрдамида адвокат ва шифокорларнинг овозларини сохталаштиришган
———
-
Фирибгарлар 2022 йилда нейрон тармоқлар ва сунъий интеллект ёрдамида шифокорлар ва адвокатларнинг овозларини сохталаштириш орқали бехабар одамлардан тахминан 11 миллион доллар ўғирлашган.
Сўнгги пайтларда бундай ҳолатлар кўпайиб бормоқда. Бу ҳодисалар нафақат оддий одамларга тегишли, балки барча ўлчамдаги корхоналар тезда ушбу янги турдаги фирибгарликлардан жабр кўрмоқдалар.
Aввалроқ, хитойлик банк менежери фирибгар овозини “банк директори” деб ўйлаган ва 35 миллион доллар ўтказиб берган эди.
Ҳудди шундай ҳодиса Британия энергетика фирмасида ҳам содир бўлган, у ерда бехабар ходим олувчи асосий фирманинг бош директори эканлигига ишонч ҳосил қилганидан кейин жиноятчиларга тахминан 250 минг доллар ўтказиб берган.

Манба: hightech.plus

❗️Хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Подробнее 👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Испанияда робот жарроҳ ёрдамида дунёда биринчи марта ўпка кўчириб ўтказилди
————
Испаниянинг Барселона шаҳридаги "Vall d'Hebron" шифохонасида 65 ёшли беморга робот-жарроҳ томонидан ўпка кўчириб ўтказилди. Бу ҳақда “Dev.by” нашри хабар берди.
Операция чоғида янги усул қўлланилган. Яъни, шикастланган ўпка кўкрак қафасини очмасдан, беморнинг тўш суяги остидаги кичик кесма орқали олиб ташланиб, ўрнига янгиси ўрнатилган.
Маълум бўлишича, фақат кичик кесма ҳосил қилиш жараёни шифокор қўли билан бажарилган. Қолган барча юмушлар Да Винчи номли роботнинг “тўртта моҳир қўли” ёрдамида амалга оширилган.
Бемор операция давомида оғриқни деярли сезмаганини айтган. Бундан ташқари, шифокорлар тикланиш жараёни анча тез бўлишини таъкидламоқда.

“Ушбу янги жарроҳлик технологияси нисбатан хавфсиз бўлиб, келгусида минглаб беморлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради”, деб хулоса қилмоқда мутахассислар.

Манба: dzen.ru

❗️ IT соҳасидаги янгиликлар.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Пенсия пулини ўғирлаган фирибгар қўлга олинди
————
Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 63 ёшли (эркак) Н.Х. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс томонидан унинг пуллари талон-торож қилинганлигини маълум қилиб, айбдор шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 20 ёшли (эркак) Б.Н. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, Б.Н жабрланувчи Н.Х.нинг уяли телефонидан 5 дақиқага қўнғироқ қилиб олсам майлими, менинг телефонимни қуввати тугаб қолди дея ишонтириб, ушбу телефон қурилмасидаги “Click” иловаси орқали 402.200 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган.
Б.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, Б.Н. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3D-полет из фото
————
Этот пролет камеры - не видеосъемка. Он был сгенерирован нейросетью "NeRF", основываясь на фотографиях интерьера.
"Zip-NeRF" умеет учитывать масштаб сцены и избегать искажений, которые портят качество результата.
Узнать подробнее...

❗️Технология искусственного интеллекта

Подробнее здесь👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Дунёдаги энг биринчи компьютер ўйини - "Spacewar!"
————
1962 йил дунёдаги энг биринчи компьютер ўйини "PDP-1" мини-компьютерида тузиб чиқилган ва ишлаб чиқилган ушбу турдаги компьютерларнинг барчасида ўйин расмий равишда ўрнатилиб чиқарилган.
Бу эса "PDP-1" мини-компьютерининг маркетингини оширган ҳолда сотувлар жараёнида қўл келган.

❗️Рақамли технологиялар тарихи

Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мошенники начали использовать "QR-коды" для снятия денег с карт
————
Аферисты изобрели способ похищать деньги у клиентов банков без данных карточки, предупреждает ЦБ РФ. Преступникам достаточно получить "QR-код", который доверчивые граждане отправляют им сами.
Мошенники пользуются появившимся у некоторых банков сервисом снятия наличных по "QR-коду". Создать такой код клиент может сам в банковском приложении. Затем достаточно поднести этот код к сканеру в банкомате, чтобы тот выдал указанную сумму наличными.

Источник: banki.ru

❗️Опыт зарубежных стран.

Подробнее
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Қизнинг суратларини ижтимоий тармоқларга тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилган товламачи қўлга олинди.
————
Қўнғирот туманида яшовчи Э.А. (аёл) ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс томонидан унинг суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали қўрқитиб, пул талаб қилган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қўнғирот туманида яшовчи 38 ёшли (эркак) Р.С. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, Р.С.Telegram” мессенжерида нотаниш профил орқали Э.А.га расмларини жўнатиб 5.000.000 сўм пул талаб қилиб, агар ушбу пулларни бермаса суратларни интернет ижтимоий тармоқларига тарқатиб юборишини айтиб Э.А.ни қўрқитган.
Жиноят содир этган Р.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, Р.С. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Жиноятлар туркумидан

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
ОГОҲ БЎЛИНГ! Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг
————
"Facebook" ижтимоий тармоғи ҳамда "Telegram" мессенжери орқали тадбиркор "Алишер Усманов" суратидан фойдаланиб тарқатилаётган АЖ "UZBEKNEFTEGAZ" Узнайте как получить дивиденты из вложений за 4 неделю 3,100,000 сўм, акция действует до конца дня" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.

Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект иловаларини яратиш учун нейрон тармоқ
————
"Imagica" хизматидан фойдаланиб, сиз ўзингизнинг сунъий интеллект иловангизни яратишингиз мумкин.
Бу, масалан, "Mdjourney" ёки "diffusion, ChatGPT" ёки "Bing" аналоги бўлиши мумкин. Ҳозирча сайт бета-версиясида, аммо натижа ажойиб!

❗️Сунъий интеллект технологияси.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
10-синф ўқувчиси "PUBG Mobile" ўйини аккаунтини 7.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, пулларни ўзлаштирди
—————
     Тошкент шаҳрида яшовчи, мактаб ўқувчиси 2008 й.т., А.И., Телеграм мессенжерида “Venom Reseller” номли профил фойдаланувчиси билан ёзишиб, "PUBG Mobile" ўйини аккаунтини 7.000 АҚШ долларига сотиб олмоқчи бўлиб, отасининг номидаги банк картаси орқали келишилган пулларни фирибгарнинг банк картасига бўлиб бўлиб ўтказиб берган.
     Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, “Venom Reseller” номли профил фойдаланувчиси Каттақўрғон туманида яшовчи, мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 2006 й.т., Т.Ж. эканлиги, у ўзидан 2 ёш катта маҳалладоши Ғ.Ш. билан А.И.нинг ишончига кириб, уни алдаб, жами 61 миллион сўм пулларни қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги фош этилди.
     Т.Ж. ва Ғ.Ш.дан бир дона "IPhone" телефони ва 10 миллион сўмга яқин пулларга харид қилган кийим-кечаклари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди. 
     Мазкур холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
     Қонунга мувофиқ, Т.Ж. ва Ғ.Ш.лар томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Жиноятлар туркумидан

Батафсил бу ерда👇👇
👇
https://t.me/cyber_102
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"OLX"да Тошкент шаҳрини сотувга қўйган шахс - мактаб ўқувчиси.
————
15 ёшли А.А. "OLX" савдо платформасида "Тошкент шаҳри сотилади!" мазмунида эълон жойлаштирган ва унинг бошланғич нархини 250 миллиард АҚШ доллари деб белгилаган...

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Самарқандда "CyberWeek" ҳафталиги ўтказилади
————
Жорий йилнинг 1 майдан 7 майгача Самарқанд вилоятида “CyberWeek” ҳафталиги ўтказилади. Тадбирда кибержиноятларга қарши курашиш борасида қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган.
Тадбирлар олдидан Самарқанд вилояти ИИБда ИИВ Киберхафсизлик маркази масъул ходимлари, вилоят ва шаҳар-туман ИИБ маъсуллари иштирокида ўтказилган йиғилишда бугунги кундаги кибер маконда содир бўлаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, бу борада фуқароларнинг тушунча ва дунё қарашини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланди.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
📢 Диққат! "ТELEGRAM" аккаунтларга ҳужум
————
"Telegram" мессенжерининг турли канал ва гуруҳларда ҳавола орқали тарқатилаётган сохта ҳавола, Сизниннг аккаунтингизни эгаллаб олиш мақсадида, сизга "Салом, илтимос, сўровномада менга овоз беринг, мен 4-рақамдаман" ҳаволасини юборишади. Агар телефон рақамингизни ва сизга келган кодни киритсангиз, аккаунтингиз фирибгар бошқарувига ўтади ва ўзингизни аккаунтингиздан чиқариб юборади.

🟥 Огоҳ бўлинг! Бу сохта ҳаволага маълумотларингизни киритманг.

Икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
Смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
Мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлар томонидан тез-тез ишлатиладиган 5 та ибора
—————
1. "Сизга қулайлик учун "QR" кодни Давлат хизматларига улаймиз. Бунинг учун смс кодни киритинг".

2. "Биз банкнинг техник кўмагиданмиз. Ҳозирда фирибгарлик ҳолатлари кўп, шунинг учун ҳавола орқали жамғармаларингиз хавфсизлигини таъминлаш учун иловани юклаб олинг".

3. “Концерт (спектакл) учун чипталарни яхши нархда харид қилинг”.

4. "Сизнинг ҳисобингизда шубҳали ҳаракат қайд этилди (кимдир пул ечиб олмоқчи ёки кредит олмоқчи)".

5. "Табриклайман, сиз ғалаба қозондингиз..".

Огоҳ бўлинг! Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг, Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлардан ҳимоя қилинг.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
ОГОҲ БЎЛИНГ! Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг
————
"Facebook" ижтимоий тармоғи ҳамда "Телеграм" мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда такроран "Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти" кўринишидан фойдаланиб тарқатилаётган "Давлатдан пул олинг,18 ёшга тўлган ҳар бир фуқарога пенсия (ижтимоий нафақа) бир мартали тўлов тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилинди" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Огоҳ бўлинг! Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг, Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлардан ҳимоя қилинг.

Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Opera представила браузер Opera One — с ИИ-функциями и автоматической группировкой вкладок
————
«Opera One» — это переработанный браузер на основе «Chromium» для «Windows» «Mac» и «Linux». В будущем он заменит стандартный браузер "Opera Browser", утверждает компания.
Пока браузер доступен в предварительной версии и только для разработчиков.

Источник: vc.ru

❗️IT новости.

Подробнее здесь👇👇👇
https://t.me/cyber_102
ОГОҲ БЎЛИНГ! Ёлғон хабар тарқалмоқда
————
Ижтимоий тармоқларда "Онлайн займ за 5 минут, без справок о доходах, с плохой кредитной историей до 25.000.000 сум без процентов до 6 месяцев получить кредит" мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда. АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Огоҳ бўлинг! Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг, Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлардан ҳимоя қилинг.

Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102