Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
114K subscribers
3.43K photos
1.08K videos
4.23K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
🧠 Дунёдаги энг машҳур санъат асари сунъий интеллект ёрдамида ўзгартирилди
————
Леонардо да Винчи мўйқаламига мансуб бутун дунёга машҳур “Мона Лиза” сурати беш асрдан кўпроқ вақтдан бери ўз яратилиш тарихини сир сақлаб келмоқда.
Рассом суратни ҳатто сафар-саёҳатлари пайтида ҳам ундан ажралмаган ҳолда 15 йил мобайнида чизган.
"Midjourney" компанияси "Жаконда" бошқа минтақаларда ҳаёт кечирганида, асар қанчалик ўзгача бўлиши мумкинлиги устида сунъий интеллект ёрдамида тажрибалар ўтказди.
“Мона Лиза” сурати 1503-1506 йиллар оралиғида чизилган.
Тарихда таниқли италян рассоми Жоржо Вазари суратда флоренциялик ипак савдогарининг рафиқаси "Лиза дел Жаконда" тасвирланганлиги ҳақида гапириб ўтган, аммо ҳанузгача унинг ким эканлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Ҳозирги кунда сурат Париждаги Лувр музейининг машҳур асарлар қаторига жойлаштирилган.

Манба: midjourney.com

❗️IT соҳасидаги янгиликлар.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📞 П. М. Голубицкий телефон ихтирочиси
————————
Россиялик ихтирочи ва муҳандис Павел Михайлович Голубицкий 1845 йил 28 март куни Россия империяси Твер вилоятининг Корчевский туманида туғилган.
1878 йилда Голубицкий ўзининг биринчи телефонини яратди.
1883 йилда Голубицкийнинг телефон қурилмалари имконияти Европада намойиш этилиб, Париж-Нанси темир йўл йўналишида синовдан ўтказилган.
Синов натижаларига кўра, унинг телефон қурилмаси 353 км. масофадан алоқа ўрнатади, бу ўша даврда 10 км. масофагача алоқани таъминлаб бера оладиган машҳур Александр Белл телефонларидан анча катта масофага фарқ қилар эди.
1885 йилдан ҳозирга кунга қадар замонавий телефон қурилмаларида ишлатилиб келинаётган телефон микрофони ва карнайини бирлаштириб "трубка"ни кашф этади.
1886 йилда бир нечта телефон линияларни бирлаштириш имконига эга бўлган коммутаторни ихтиро қилади.
1892 йилда Голубицкийнинг телефон қурилмалари сақланувчи ҳамда улар билан боғлиқ барча ихтиро ва ишланмалари сақланадиган устахонада келиб чиққан ёнғин оқибатида барча нарсалари ёниб вайронага айланади.
Шундан сўнг, П.М.Голубицкий ихтиро ва изланишлардан тўхтайди.
У 1911 йил 9 февраль куни 65 ёшида вафот этади.

Манба:
wikipedia.org

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📱"Телеграм"даги онлайн дўкон сотувчиси "чув" тушди
————
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи 39 ёшли Ҳ.К. телеграм мессенжеридаги онлайн дўконидан номаълум шахс аёллар оёқ кийимини сотиб олмоқчи эканлиги ва банкомат орқали тўловни амалга оширишини айтиб, унга келган смс-кодни сўраб олиб, пластик картасидан жами 6.404.203 сўм пулларини ечиб олганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 16 ёшли А.Ш. содир этганлиги аниқланди.
А.Ш. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

🟥Қонунга мувофиқ, А.Ш. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
(ФЕЙК). Ўзбекистон ҳудудида 9 баллик зилзила
————
Телеграм мессенжерида ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган "Шу хафта ичида Ўзбекистонда 9 баллик зилзила бўлади" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️ Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёт бўлинг (ФЕЙК)!
Давлат томонидан моддий ёрдам пули мазмунидаги ёлғон хабарларга ишонманг.
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти кўринишидан фойдаланиб тарқатилаётган “18 га кирмаган болаларга давлат томонидан 2 млн. сўм берилмоқда, 10 дақиқада картамга пул тушди” мазмунидаги ёлғон хабарларга - АСЛО ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️ Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤖 Немецкий институт «Fraunhofer IML» создают необычного робота с идеальным «чувством» баланса.
——————
Робот называется "evaBot" и разрабатывают его в основном для логистических задач: развозить посылки, сортировать товары на складе, помогать рабочим с инструментами и так далее.
В мае разработчики планируют раскрыть детали и планы как компании, так и самого робота.

Источник: pikabu.ru

❗️IT Новости.

Подробнее здесь
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥤“Coca-Cola” компанияси рекламаларида сунъий интеллектдан фойдаланилмоқда
————————
Америкалик фармацевт Джон Стит Пембертон томонидан барчамизга таниш бўлган “Coca-Cola” салқин ичимлиги кашф этилганига бугун роппа-роса 137 йил бўлди.
“Coca-Cola” энг оммабоп брендлардан бири бўлиб, дунё аҳолисининг 94 фоизи у билан таниш.
Пембертон ичимлик рецептини тадбиркор Аса Григгс Кандлерга сотади.
1893 йилда "The Coca-Cola Company" компанияси асос солинади ва савдо белгисини рўйхатдан ўтказилади.
Бугун кунда компания йилига 10 миллиард АҚШ долларидан ортиқ соф фойда кўрмоқда ва унинг 40 фоизини бренд рекламалар учун сарфлайди.
“Coca-Cola” компанияси ўз рекламаларида биринчилардан бўлиб сунъий интеллектдан фойдаланди.
Компания маркетинг бўлимларида "ChatGPT" ва "DALL-E" ресурслари имкониятларидан фойдаланиш режалаштирилган. Бу орқали компаниянинг маркетинг соҳасига виртуал технологиялар кенг татбиқ этилади.
“Coca-Cola” бош ижрочи директори Джеймс Куинси келажакда компания дизайнерлари ўрнини сунъий интеллект эгаллаши мумкинлигини маълум қилган.

Манба: playground.ru

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📝 Сохта "телеграм бот" орқали маблағларни талон-торож қилган жиноятчи қўлга олинди.
————
Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 30 ёшли Ш.Н. банк картасидан бир миллион сўмдан ортиқ пуллари номаълум тарзда ечиб олинганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти, Давлатобод туманида яшовчи 24 ёшли И.А. содир этганлиги аниқланди.
Тезкор-тадбирлар натижасида И.А. "Телеграм" мессенжерида "Пулларингизни “Ақча-Бот” орқали икки баравар кўпайтиринг" мазмунидаги ҳаволаларни тарқатиб, ўзи яратган "Телеграм бот" орқали жабрланувчиларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритган ва пулларни ўзлаштирган.
Жиноят содир этган И.А. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🟥Қонунга мувофиқ, И.А. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚗 ФЕЙК! "Tesla" компанияси номидан сохта хабар тарқалмоқда.
————
Ижтимоий тармоқларда "Tesla" компанияси номидан фойдаланиб тарқатилаётган "TeslaX янги лойиҳаси Ўзбекистонда истиқомат қилувчи аҳоли учун энди мавжуд 200 АКШ долларини 4 минг АҚШ долларигача айлантиришингиз мумкин" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг.
"Tesla" компаниясига оид янгиликлардан хабардор бўлиш учун унинг расмий саҳифаси билан танишиб бориш тавсия этилади.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Буни_биласизми

Компьютерда сақланаётган маълумотларга зарар етказиш мақсадида зарарли дастурлар ёки вируслар яратганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
————

Жавоб


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278 прим 6-моддаси 1-қисмига мувофиқ:
Компьютер тизимида сақланаётган ёки узатилаётган ахборотни рухсатсиз йўқ қилиб юбориш, тўсиб қўйиш, модификациялаштириш, ундан нусха кўчириш ёки уни қўлга киритиш мақсадини кўзлаб компьютер дастурларини яратиш ёки мавжуд дастурларга ўзгартиришлар киритиш, худди шунингдек махсус вирус дастурларини ишлаб чиқиш, улардан қасддан фойдаланиш ёки уларни қасддан тарқатиш жиноятини содир этганлик учун,
⛔️ базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси.

❗️Ҳуқуқий маслаҳатлар.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
❗️ ДИҚҚАТ ЁЛҒОН. "Телеграм" орқали фирибгарлар РАМАЗОН ойи деб Сизни пулларингизни ўзлаштирмоқчи
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда тарқатилаётган "Табриклаймиз, Сизнинг ютуғингиз 3.000.000 сўм, совғани олиш учун кейинги саҳифага ўтинг" ҳамда “Рамазон ойи мунособати билан "HAVAS"дан пуллик совғалар” мазмунидаги ёлғон хабарлар келса, АСЛО ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️ Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📱 "Телеграм"да молиявий пирамида ташкил қилган шахс қилмиши
————
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 31 ёшли К.М. телеграм мессенжерида "Ҳадя бериб ҳадя олинг" номли гуруҳга аъзо бўлиб, гуруҳдаги "пулларни 2 баробар кўпайтириб берамиз" мазмунидаги хабарларга ишонган ҳолда 28 млн. сўм пулларни номаълум шахс пластик картасига ўтказиб берганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноят Навоий вилояти, Кармана туманида яшовчи 29 ёшли Х.Д. томонидан содир этилганлиги аниқланди.
Жиноят содир этган Х.Д. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 188 прим 1-моддаси 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

🟥Қонунга мувофиқ, Х.Д. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
31 март - Халқаро маълумотлар заҳирасини яратиш куни (WORLD BACKUP DAY)
————
Бугун замонавий байрамлардан бири бўлган халқаро маълумотлар заҳирасини яратиш куни "World Baсkup day".
Ушбу куннинг нишонланиши асосий сабаби 1 апрел ҳазиллар кунига боғлиқ.
Кўп йиллар мобайнида хакерлар томонидан 1 апрел куни ҳазил тариқасида маълумотларга зарар келтирувчи вирусларни тарқатиш одатий тусига айланиб қолган.
Шунинг учун ҳам "World Baсkup day" барчага ўз маълумотларини заҳирасини яратиш керак эканлигини эслатувчи кун ҳисобланади.
Бугунги кунга келиб инсонлар биргина телефон ёки компьютер қурилмаларига ишонган ҳолда уларда муҳим маълумотларини (расм, видео, ҳужжатлар ва бошқалар) сақлаб келмоқда.
Аммо қурилмаларингиз кўнгилсиз ҳодиса сабабли бирданига носоз ҳолга келиб қолса ёки йўқотилса ундаги муҳим маълумотларингиз ҳам йўқотилиши мумкин.
Шу сабабли Сиз учун муҳим бўлган маълумотларни нусха заҳирасини яратишни тавсия этамиз.

Манба: calend.ru

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Рамазон ойида ҳам фирибгарлик қилишдан тўхтамаётганлар бор
————

ОАВ билан ҳамкорликда тайёрланган лавҳа.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💻 Журналистлар портловчи "USB флешка" қурбони бўлишди
————
Эквадор ОАВ ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи "Fundamedios" ташкилоти 5 нафар журналистга почта орқали портловчи модда жойлаштирилган "USB флешка"лар юборилганлигини маълум қилган.
"Ecuavisa" телеканали журналисти ҳам ушбу "USB" қурилмалардан бирини почта орқали қабул қилиб олган ва қурилмани ўз компьютерига улаши заҳоти портлаш вужудга келган.
Журналист "USB" қурилмаси ишга туширганида портловчи модданинг 50 фоизи фаоллашгани сабабли, у журналистга енгил юз ва қўл жароҳатларини етказиш билан чекланган.
Яна бири портловчи "флешка" "Teleamazonas" телеканали мухбирига келиб тушган, у қурилмани қўшимча "USB" адаптер орқали улаганлиги учун портловчи восита ишга тушмаган.
"USB" қурилмалар ичида 1 см. ҳажмдаги 2 та портловчи моддлар жойлаштирилган бўлиб улар 5 вольт кучланишда портлаши режалаштирилган.
Эквадор Ички ишлар вазири Хуана Сапата барча "USB" қурилмалар бир хил кўринишда эканлиги ва таҳдидли хатлар орқали журналистларга босим ўтказиш мақсадида юборилганлигини маълум қилган.

Манба: securitylab.ru

❗️ Хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
💻 "Windows" ўзида сунъий интеллектни мужассамлаштирган операцион тизимини ишлаб чиқмоқда
——————-
"Microsoft" компанияси "Windows CorePC" деб номланган янги операцион тизим лойиҳаси устида ишламоқда.
Янги операцион тизим барча қурилмаларга (компьютер, ноутбук, планшет ва мобил телефонга) мослашувчан ва ўзининг сунъий интеллектига эга бўлади.
Лойиҳада видео ва фото тасвирларни махсус қўшимча дастурларсиз сунъий интеллект ёрдамида тўғридан-тўғри кўриш ва таҳрирлаш мумкин бўлади.
Шунингдек, сунъий интеллект фойдаланувчига қидирув тизимларида ўзининг таклифларини киритади ва суратдаги ёзувларни матн кўринишига ўтказиб бера олади.
Янги операцион тизимни ташқи таъсирлардан ҳимоялаш мақсадида администратордан тизимнинг файлларини учириб юбориш ҳуқуқи олиб ташланган.

ℹ️ "Microsoft" ушбу лойиҳадан ташқари "Windows 10Х" ва "Windows Core OS" лойиҳаларни тугатганини маълум қилган.

Манба: securitylab.ru

❗️IT соҳасидаги янгиликлар.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ ФЕЙК. Акция. "CLICK"дан совғани олинг мазмунидаги соҳта ҳавола
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда тарқатилаётган "Click" тўлов тизими номидан фойдаланиб "Click 200.000 ёки 500.000 сўм банк пластик картангизга совғалар тақдим этади. Шунингдек 3 нафар дўстларингизни таклиф этиб яна 500.000 сўмни қўлга киритинг" мазмунидаги ёлғон хабарлар келса, АСЛО ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️ Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📱 1 апрель - "Apple" компанияси ташкил топган кун
——————-
1976 йил 1 апрель "Apple" компанияси ташкил топган кун. Унинг асосчилари Стив Жобс, Стив Возняк ва Роналд Уэйн бўлган.
"Apple"- шахсий компьютерлар, планшетлар, смартфонлар, ноутбуклар, дастурий таъминотни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Aмериканинг энг йирик корпорацияларидан бири бўлиб, унинг 2020 йилдаги пул айланмаси 275 миллиард АҚШ долларни ташкил қилган.
"Apple" компаниясининг штаб-квартираси Калифорния штатининг Купертино шаҳрида жойлашган. "Apple" компаниясининг биринчи маҳсулоти "Apple I" компьютери бўлиб, у 1976 йилда тақдим этилган ва 666,66 АҚШ доллардан сотилган.
Қизиғи шунадаки, салкам 40 йилдан сўнг, аукционларнинг бирида у 905,000 AҚШ долларга сотилган, бу эса ўзининг бошланғич қийматидан қарийб 1400 баробар қимматроқдир.
1984 йилда "Apple" компанияси график интерфейсига эга бўлган ўзининг биринчи Macintosh компьютерини чиқарган. Унинг бошланғич нархи 2,495 АҚШ долларни ташкил қилган.
"Apple Inc" компаниясининг ҳозирги кундаги битта акциясининг нархи -158,28 AҚШ долларни ташкил этади.

Манба: quokka.media

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Кибержиноятнинг яна бир кўриниши
————

ОАВ билан ҳамкорликда тайёрланган лавҳа.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM