Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
229K subscribers
3.99K photos
1.29K videos
1 file
5.01K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
📷Дунёдаги биринчи рақамли камера
————
Рақамли камеранинг биринчи прототипи 1975 йил декабрь ойида "Eastman Kodak" муҳандиси Стивен Сассон томонидан ишлаб чиқарилган.
Камеранинг мегапиксели (МП) 0,01 бўлиб, оқ ва қора расмларни олишга мўлжанланган. Камеранинг оғирлиги 3,6 кг.ни ташкил этган. Маълумот сақлаш учун магнитофон кассетаси ишлатилган.
Ушбу камера экспериментал тариқасида ишлатилиб, кейинчалик сотувга чиқариш учун мўлжалланмаган.

Ҳозирги кундаги энг яхши профессионал камералардан бири бу - "Nikon" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Z9" камераси. Ушбу камера 45,7 МП.га эга. Унинг бошланғич нархи 5000 АҚШ долларини ташкил этади.

Манба: masterok.livejournal.com

❗️Рақамли технологиялар тарихи.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏧 Пенсионерни фирибгарлардан сақлаб қолган йигит
————
84 ёшли, Москва шаҳрида яшовчи пенсионер, деярли 1,2 миллион рубль пулларини фирибгарлар ҳисобига ўтказаётган вақтида, банкоматга навбатда турган бир фуқаро томонидан тўхтатиб қолинди.
Телефон орқали ўзини "полиция" ходими деб таништирган фирибгар, кекса аёлнинг Сбербанк ҳисобидаги пулларини ўғирлашга уриниш бўлаётганлигини таъкидлаб, гўёки пулларини қандай ҳимоя қилиш бўйича кўрсатмалар берган.
Бефарқ бўлмаган, кекса аёл ортида турган йигит аёлга қўнғироқ қилаётганлар полиция ходими эмас, балки фирибгар эканлигини айтиб, ҳақиқий полицияга қунғироқ қилган.
Жиноятнинг ушбу тури "Вишинг" деб номланиб, 2021 йилда америкаликлар биргина ушбу жиноятдан тахминан 29,8 миллиард AҚШ доллари зарар кўришган.

Хурматли фуқаролар, фирибгарлар тузоғидан ўзингиз ва атрофингиздагиларни асранг. Ёлғон хабарларга ишониб қолманг.

Манба: dzen.ru

❗️ Хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
26 март - "Одноклассники" ижтимоий тармоғи ишга тушган кун
————
Россиянинг машҳур ижтимоий тармоқларидан бири "Одноклассники" 2006 йил айнан шу кун ишга туширилган.
Ижтимоий тармоқ россиялик веб-дастурчи Алберт Попков томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у 2007 йилда лойиҳани ривожлантириш учун 30 фоиз акцияларини "Mail.Ru Group"га (ҳозирги "VK" ҳолдинг) сотади ва кейинчалик компания барча акциларни қўлга киритади.
Ижтимоий тармоқдан 16 та тилда фойдаланиш мумкин бўлиб, ўзбек тили 2012 йилдан буён қўшилган ва унда Ўзбекистон ҳудудидаги интернет-радиоларни тинглаш имконияти мавжуд.
"Одноклассники" 45,9 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга ва ижтимоий тармоқ "Mail.Ru Group"га йилига 11 миллион рубль атрофида фойда келтиради.
“Одноклассники” 2016 йилда табиий ҳодисалар ҳақида огоҳлантириш иловасини ишга туширади.
Ушбу “Мен хавфсизликдаман” илова лойиҳаси "Mail.Ru Group" ва Россия ФВВ ўртасида тузилган келишув доирасида амалга оширилган.

Манба: wikipedia.org

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ ЁЛҒОН. Халқ банки номидан сохта ҳавола
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "АТ Ҳалқ банки" номидан фойдаланиб тарқатилаётган "1.000.000 сўмдан 50.000.000 сўмгача фоизсиз кредит" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧠 Фирибгарлар сохта “ChatGPT” аккаунтларни ўғирламоқда
————
“Google" компанияси "Chrome Web Store" интернет-дўконидан машҳур "OpenAI"нинг расмий “ChatGPT” нейрон тармоғи ниқоби остидаги браузер созламаларини олиб ташлади.
"Троян" созламасини жорий йил 14 март кунидан бошлаб, 9 мингдан ортиқ фойдаланувчилар юклаб олган бўлиб, у асосан ижтимоий тармоқ "сookie" файлларини йиғиши аниқланган.
Кибержиноятчилар улардан “Facebook” ижтимоий тармоғидаги аккаунтларни эгаллаб олиш учун фойдаланишган.
Guardio Labs” тадқиқотчисининг сўзларига кўра, зарарли дастур "Google Ads" реклама тизими орқали тарқатилган, шунинг учун оддий фойдаланувчилар унинг сохта ҳавола эканлигини фарқлай олишмаган.
Кибержиноятчилар "троян" тақдим этган "cookie" орқали жабрланувчи маълумотларини қўлга киритиб, унинг аккунитини эгаллаб олишган ва зарарли "троян"ни бошқа фойдаланувчиларга тарқатишган.
Эгаллаб олинган аккунтлар ўз эгалари томонидан қайта тиклаб олинмаслиги учун жараёнлар мураккаблаштирилган ҳамда турли экстремистик ва террорчиликка чорловчи постлар жойлаштирилган.

Ҳозирда созлама "Chrome Web Store" интернет-дўконидан ўчирилган, аммо "ChatGPT"га бўлган катта қизиқиш сабабли шунга ўхшаш ҳолатлар такрорланиши мумкин.

Манба: xakep.ru

❗️ Хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 37 ёшли эркак "Одноклассники"да ўзи тенги аёлни суратини тарқатиш билан қўрқитди
————
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи аёл, 37 ёшли О.Х., “Одноклассники" ижтимоий тармоғидаги фотосуратлари махсус дастурлар орқали ишлов берилиб, шармандали ҳолатга келтирилганлиги ва номаълум шахс уни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслик эвазига 500 АҚШ доллари пул талаб қилаётганлигини билдирган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи эркак, 37 ёшли У.Т. пулларни талаб қилаётганлиги аниқланиб, тезкор-тадбир давомида пулларни олиш вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
У.Т. содир этган қилмиши учун ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, У.Т. томонидан содир этиган товламачилик учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Буни_биласизми

Интернетда тақиқланган диний материалларни тарқатганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
————

Жавоб


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 1-моддаси 2-қисм "г" бандига мувофиқ:
Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш жинояти оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса,

⛔️беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси

Очиқ маълумотлар порталида: экстремистик ташкилотлар рўйхати келтирилган.

❗️Ҳуқуқий маслаҳатлар.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Янги вируслар авлодининг бошланиши
————
1999 йил 26 март интернет фойдаланувчилари учун ҳақиқий фожиали кунлардан бири бўлди.
Шу куни "Melissa" номли зарарли компьютер вируси дунё бўйлаб тарқала бошлади.
Миллионлаб фойдаланувчилар электрон почталари орқали тарқалган вирусни АҚШнинг Нью-Джерси штатида яшовчи Дэвид Смит ишлаб чиққан эди.
Дэвид Смитга ушбу вирусни тарқатганлиги учун 5.000 АҚШ доллари миқдорида жарима ва 20 ой қамоқ жазоси тайинланган.
"Melissa" вируси дунёдаги биринчи электрон почта орқали тарқатилган вирус бўлиб, биргина АҚШ иқтисодиётига 80 миллион АҚШ доллари миқдорида зарар келтирган.
"Melissa" янги вируслар авлодини бошлаб берди, унга қадар мавжуд зарарли вируслар фақатгина ташқи қурилмалар орқали зарарлаши мумкин эди.
Вирус электрон почтадаги биринчи 50 та контактни танлаб, уларга гўёки 80 та пуллик беҳаё сайтларга кириш учун пароллар мавжуд сохта файлни жўнатган.

Ушбу ҳолат АҚШда ҳуқуқ тартибот органларининг кибержиноятларга қарши курашиш бўлинмалари очилишига туртки бўлган.

Манба: fbi.gov

❗️Рақамли технологиялар тарихи.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27 март - Халқаро театр куни
————
Халқаро театр куни 1961 йил ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институтининг IX конгрессида белгиланган ва ҳар йили 27 март куни Халқаро театр жамияти томонидан нишонланиб келинади.
Оммавий театр кунининг илк Халқаро мурожаати 1962 йил француз ёзувчиси ва рассоми Жан Кокто томонидан ёзилган.
Биринчи театр постановкаси эрамиздан аввалги 2500 йилларга бориб тақалади ва илк театр ўйини Мисрда ташкил этилган.
Ўтган йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда фаолият кўрсатаётган театрлар сони 50 тани ташкил этиб, уларда жами 9476 та спектакль саҳна юзини кўрган бўлса, шундан 719 таси бепул намойиш этилган.
Халқаро театр куни нафақат халқаро касб байрами, балки миллионлаб томошабинлар учун ҳам катта тантана ҳамдир.

Манба: Gov.uz

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎫 Сохта чипталар сабабли бир неча ўнлаб фуқаролар театрга кира олмади
————
Максим Горкий номидаги Москва бадиий академик театрида саҳналаштирилган "Есенин аёллари" спектаклига ташриф буюрган 70 нафар Россия фуқаролари қалбаки чипталар харид қилганликда гумон қилиниб театрга киритилмади.
Бунинг асосий сабаби чипталар мактаб ўқувчилари ва талабалар учун мўлжалланган чегирмага эга "Пушкин карта"си орқали харид қилинган.
Россияда "Пушкин карта"лари дастури "Почта Банк" АЖ томонидан 2021 йилнинг охирларида ишга туширилган.
Ушбу дастур 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган ёшларга маданий тадбирларни давлат ҳисобидан бепул қатнашишларига имкон беради.
Фуқаролар кибержиноятчилик қурбони бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Бунинг сабаби чипталарнинг аксарият қисми онлайн платформалардан харид қилинган бўлиб, уларнинг барчаси биргина чегирмали карта орқали сотиб олинган.
Сўнги вақтларда мамлакатда "Пушкин карта"лари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари кўпайганлиги аниқланган.

Манба: ntv.ru

❗️ Хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📖Сунъий интеллект "Ўткан кунлар" романида таърифланган "Отабек ва Кумуш" персонажларини яратди
————
Абдулла Қодирийнинг 1925 йилда ёзилган машҳур "Ўткан кунлар" романида таърифланган "Отабек ва Кумуш"нинг сиймолари сунъий интеллект ёрдамида яратилди.
Сунъий интеллект сиймоларини романда келтирилган тарифлар асосида шакллантирган.
Отабек – “оғир табиатлик, улуғ гавдалик, кўркам ва оқ юзлик, келишган, қора кўзлиқ, мутаносиб қора қошли ва эндигина мурти сабз урган бир йигит” – романнинг бош қаҳрамони, савдогар, Юсуфбек ҳожининг ўғли, бир муддат Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида таҳсил олган, йигирма тўрт ёшда.
Кумуш – “қуюқ жинггила кипрак”лари остидан “тимқора кўзлари” боқиб тургувчи, “қоп-қора камон, ўтиб кеткан нафис, қийиқ қошлари чимирилган-да, нимадир бир нарсадан чўчиган каби” кўрингувчи, “тўлған ойдек ғуборсиз оқ юз”лик ўн етти-ўн саккиз ёшлардаги, марғилонлик Мирзакарим қутидор қизи.

Абдулла Қодирий (Жулқунбой)- ёзувчи, шоир, таржимон, драматург, ХХ аср ўзбек адабиётининг улкан намоёндаларидан бири, ўзбек романчилиги асосчиси бўлган.

Манба: Twitter.com

❗️ IT соҳасидаги янгиликлар.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟥ФЕЙК! Сохта трейдинг. 100% прогнозларим ўтади, менга қўшилинг
————
Телеграм мессенжери орқали "Асмира Шаримова" исимли профил эгаси "Бизнинг жамоамизга қўшилинг ва бизнинг "Телеграм БОТ" ёрдамида даромад қилинг". мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💸Биржа орқали пулларни кўпайтириб бераман деб алдаб кетган фирибгар қўлга тушди
————
Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 77 ёшли Қ.С.га номаълум шахс қўнғироқ қилиб, биржа орқали пулларини кўпайтириб олишни таклиф қилиб, 13.365 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб ғойиб бўлганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи 31 ёшли фуқаро А.Ф. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
А.Ф. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

🟥 Қонунга мувофиқ, А.Ф. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
28 март - Бутунжаҳон тарихчилар куни
————
Бугун бутун дунёда ўз ҳаётини тарих илми билан боғлаган инсонлар ўзларининг касб байрамларини нишонлайдилар.
Тарих инсониятнинг буюк хотирасидир. Унда аждодларнинг маънавияти, маданияти ва амалга оширган ишлари мужассам.
Тарихдан олинган маълумотлар, хулосалар ва фахр туйғуси инсон учун келажакка қўйилувчи ишончли қадам манбаи бўлади.
Ушбу сана билан барча тарих фани ўқитувчилари ва тарих илмига қизиқувчиларни табриклаймиз!

ℹ️ Ҳар қандай фанни тушуниш учун биринчи навбатда бу фаннинг тарихини билиш лозим. (Француз социологи ва файласуфи О.Конт)

Манба: dzen.ru

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧠 Дунёдаги энг машҳур санъат асари сунъий интеллект ёрдамида ўзгартирилди
————
Леонардо да Винчи мўйқаламига мансуб бутун дунёга машҳур “Мона Лиза” сурати беш асрдан кўпроқ вақтдан бери ўз яратилиш тарихини сир сақлаб келмоқда.
Рассом суратни ҳатто сафар-саёҳатлари пайтида ҳам ундан ажралмаган ҳолда 15 йил мобайнида чизган.
"Midjourney" компанияси "Жаконда" бошқа минтақаларда ҳаёт кечирганида, асар қанчалик ўзгача бўлиши мумкинлиги устида сунъий интеллект ёрдамида тажрибалар ўтказди.
“Мона Лиза” сурати 1503-1506 йиллар оралиғида чизилган.
Тарихда таниқли италян рассоми Жоржо Вазари суратда флоренциялик ипак савдогарининг рафиқаси "Лиза дел Жаконда" тасвирланганлиги ҳақида гапириб ўтган, аммо ҳанузгача унинг ким эканлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Ҳозирги кунда сурат Париждаги Лувр музейининг машҳур асарлар қаторига жойлаштирилган.

Манба: midjourney.com

❗️IT соҳасидаги янгиликлар.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM