Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
230K subscribers
3.99K photos
1.29K videos
1 file
5K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
🟥ФЕЙК! "TBC" депозит.
————
Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали "TBC BANK" АТБ номидан фойдаланиб тарқатилаётган "юқори ставкали йиллик 24 фоиздан "TBC" депозитини очинг". мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали ижтимоий тармоқдарда ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.

Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
💳 Меҳмондорчиликка келган шахс ўғрилик қилди.
————
Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида яшовчи 60 ёшли Ш.Х. мурожаат қилиб, пластик картасидаги 400 минг сўм пуллар ўғирланганлигини билдирган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Ш.Х.нинг уйига ўғлининг дўсти 26 ёшли Ю.О. меҳмондорчиликка келиб, телефон рақамига 10.000 сўм пайнет қилиб олиш учун деб, Ш.Х.нинг қўл телефонини алдаб олиб, "CLICK" иловаси орқали 10.000 ўрнига 400 минг сўм миқдоридаги пулларни ечиб олганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича Ю.О. ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.
Қонунга мувофиқ, Ю.О. содир этган жиноий ҳаракатлари учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда👇👇
https://t.me/cyber_102
📱 "ОЛХ"дан "даромад олаётган" фирибгар қўлга олинди.
————
Ангрен шаҳрида яшовчи 23 ёшли С.М. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унга "Олх" сайтида Тошкент шаҳридан ижарага уй топиб беришини айтиб, 1 млн. 300 минг сўм пулларини ўғирлаганлигини билдирган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳар, Яшнабод туманида яшовчи 30 ёшли Н.Ш. содир этганлиги аниқланди.
Н.Ш.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 168- моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Н.Ш. содир этган жиноий ҳаракатлари учун 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда👇👇
https://t.me/cyber_102
❗️"Молиявий ёрдам" мазмунидаги ФЕЙК хабарларга алданиб қолманг!
————
Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали "Молиявий ёрдам" номи билан тарқатилаётган "Ўзбекистон аҳолисига Президент ва ҳукумат томонидан молиявий ёрдам, ҳамда вояга етган Ўзбекистон Республикаси худудида яшовчи ҳар бир фуқарога бир марталик тўловни амалга ошириш". мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали ижтимоий тармоқдарда ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.

Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
🟥ФЕЙК! "TESLA" компанияси номидан сохта хабар тарқалмоқда.
————
"Инстаграм" ижтимоий тармоғи орқали "TESLA" компаниясининг логотипидан фойдаланиб тарқатилаётган "Энди ҳар бир киши ҳар ой 3000$ ишлаши мумкин". мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг.
"TESLA" компаниясига оид янгиликлардан хабардор бўлиш учун унинг расмий саҳифаси билан танишиб бориш тавсия этилади.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
📱16 ёшли фирибгарнинг "кирдикори" фош бўлди.
————
Олтиариқ туманида яшовчи 37 ёшли О.Р. мурожаат қилиб, номаълум шахс пластик картасидан 1 млн. 600 минг сўм пулларини ўзлаштирганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи 16 ёшли Ш.Ш. телеграм мессенжери орқали О.Р. билан суҳбатлашиб, пулларини бир зумда 2 баробар кўпайтириб беришини айтиб, мессенжер орқали зарарли ҳавола юборган ҳолда пластик карта маълумотларини қўлга киритиб, пулларни ўзлаштирганлиги аниқланди.
Ш.Ш.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 168- моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ш.Ш. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
21 март - "Твиттер"нинг туғилган куни
————
Ўзбекистонда "Наврўз" умумхалқ байрами нишонланадиган кун, яъни 21 март - "Твиттер" ижтимоий тармоғи яратилган ва биринчи "твит" (пост, хабар) ёзилган кун сифатида рақамли технологиялар тарихидан жой олган.
Ижтимоий тармоқ асосчиси Джек Дорсей биринчи "твит"ни ҳам 2006 йилнинг ушбу санасида ёзиб, тармоқ фаолиятини бошлаб берган эди.
Маълумотларга кўра, "Твиттер" бугунги кунда 354 млн. (2023 йил март ойи) фойдаланувчига эга. Ўзбекистонда унинг фойдаланувчилари 148,7 минг нафарни ташкил этади.
"SpaceX", "Tesla" компанияларининг эгаси Илон Маск "Твиттер"нинг бугунги кундаги раҳбари ҳисобланади, у 2022 йил 28 октябрь куни ижтимоий тармоқни 44 млрд. АҚШ долларига сотиб олган эди.
"Твиттер"даги энг кўп обуначига эга аккаунт бу - АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обамага тегишли бўлиб, 133 млн. фойдаланувчи уни кузатиб боради.
Илон Маскнинг аккаунти эса, 132 млн. обуначи билан иккинчи ўринни эгаллаган.

Манба: www.onthisday.com

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
#Буни_биласизми

"ChatGPT"
————
"ChatGPT" — бу сунъий интеллект ёрдамида ишловчи чат-бот, Сиз билан турли мавзуларда гаплаша оладиган ва саволларингизга жавоб берадиган чат.
У "GPT-3.5" нейрон тармоғи асосида яратилган, бу тармоқ интернетдан катта миқдордаги матнларни ўрганиб, таҳлил қилиш орқали Сизга жавоб қайтаради.
"ChatGPT4" — бу чат-ботнинг янги версияси бўлиб, у янада кучли ва ривожланган "GPT4" нейрон тармоғи асосида ишлайди. Ушбу версия 2023 йил 14 март куни ишга туширилган.
Ушбу чат-бот "OpenAI" компанияси томонидан ишлаб чиқилган, биринчи марта 2022 йил 30 ноябрда ишга туширилган.

Манба: openai.com

❗️Киберхавфсизлик луғатидан.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
🟥 ФЕЙК! "ANORBANK" номидан сохта хабар тарқалмоқда.
————
"Инстаграм" ижтимоий тармоғи орқали "ANORBANK" АЖ логотипидан фойдаланиб тарқатилаётган "Кредит йиллик 4%, тез тасдиқлаш, 100.000.000 сўмгача" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг.
Банк томонидан бериладиган кредит маълумотлари бўйича унинг расмий саҳифаси орқали танишиб олишингиз тавсия этилади.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЛОН МАСК ХОЧЕТ ВЫПУСТИТЬ СВОЮ АЛЬТЕРНАТИВУ "CHATGPT".
——————

Источник: youtube.com

❗️IT-новости.

Подробнее
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
📱 "OLX" орқали ижарачини чув туширган фирибгар қўлга олинди
————
Жиззах вилоятида яшовчи 28 ёшли Р.Б. ариза билан мурожаат қилиб, “Olx .uz” веб-саҳифаси орқали эълон бўйича номаълум шахс билан гаплашиб, ижарага уй олиш мақсадида олдиндан тўлов сифатида жами 700.000 сўм пулларни ўтказиб берганлигини, бироқ кўрсатилган манзилга боргандан сўнг алданганлигини тушуниб етганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи 22 ёшли С.С. эълонлар веб-саҳифасига сохта хабар жойлаган ҳолда амалга оширганлиги аниқланди.
Фирибгарлик содир этган С.С. ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, С.С. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда👇👇
https://t.me/cyber_102
22 март - "Intel Pentium" процессорлари етказиб берилиши бошланган кун
———— 
     "Intel" компанияси ўзининг "Pentium" микропроцессорларини етказиб беришни 1993 йил ушбу санада эълон қилган эди.
     Кўпчилик инсонлар уйда, ишда фойдаланиб келаётган шахсий компьютерларида ушбу процессорларнинг янги авлодлари ўрнатилган.
     Бизга машҳур ушбу компанияга 1968 йилда америкалик инженерлар Роберт Нойс ва Жордон Мор томонидан асос солинган.
     Ҳозирги кунда компания сунъий интеллект (AI), 5G тармоғи ва интернет учун қурилмалар ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда.

     Манба: www.computerhistory.com

Батафсил бу ерда👇👇👇  
https://t.me/cyber_102
🟥 ФЕЙК! Сохта кредит. "Ипaк йўли банки" номидан сохта хабар тарқалмоқда.
————
"Facebook" ижтимоий тармоғи орқали "Ипaк Йўли" AИTБ номидан фойдаланиб тарқатилаётган "Кредит йиллик 0%, 50.000.000 сўмгача" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг.
"Ипaк Йўли" AИTБ томонидан бериладиган кредитлар бўйича банкнинг расмий саҳифаси орқали маълумот олишингиз тавсия этилади.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Болаларни онлайн ўйинларга қарамликдан ҳимоя қилинг!
————
Бугунги кунда ёшлар ўртасида онлайн ўйинларга қарамлик ҳолатлари кўпаймоқда.
Бу каби қарамликни олдини олиш учун қуйидагилар тавсия этилади:
Фарзандингизни онлайн ўйинларга сарфлайдиган вақтини мунтазам кузатиб боринг;
Уларни спорт, китоб ўқиш ёки дўстлар ва оила билан вақт ўтказишига унданг ва бу фаолияти учун рағбатлантиринг;
Фарзандингиз ўйнаётган онлайн ўйинлар мазмунини мунтазам кузатиб боринг;
Болангизни интернетда меъёрида вақт ўтказиши учун аввал ўзингиз уларга ўрнак бўлинг.

ℹ️ Ҳурматли ота-оналар фарзандингизни келажагига бефарқ бўлманг. Уларни онлайн ўйинларга қарамликдан сақлаш ўз қўлингизда!

❗️Мутахассис тавсияси.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Буни_биласизми

Дипфейк
————
     Дипфейк
- бу инглиз тилидаги "deep" ва "fake" сўзларининг қўшилмасидан ҳосил бўлган, "чуқур сохталаштириш" маъноcини англатади.
     Дипфейк компьютер дастурларидаги алгоритмлар ёрдамида фотосурат, видео ёки овозни ўзгартириш ёки яратиш усули.
     Ушбу технология одамнинг юзини бутунлай бошқасига алмаштириш имконини беради.
     Шунингдек, дипфейкдан фильмлар ишлаб чиқишда бир актёр юзини бошқа бир шахсга ўзгартириш, вафот этган инсонни визуал ҳаракатини тиклашда фойдаланилса, айрим ҳолатларда эса, қонунбузарлар томонидан сохта маълумотлар тарқатиш учун қўлланилмоқда.
    
     Манба: ru.wikipedia.org

❗️Киберхавфсизлик луғатидан.


Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
📱Телефони йўқолгани етмагандай унга уланган пластик картадаги пуллар ҳам кетди
————
Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи 37 ёшли Ч.Ж. телефонини йўқотиб қўйганлиги, сўнг пластик картасидан 4 млн. 250 минг сўм пуллари ўғирланганлиги ҳақида мурожаат қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 30 ёшли Ё.Л., телефонни топиб олиб, телефонга ҳимоя парол қўйилмаганлигидан фойдаланиб, телефондаги мобил илованинг паролини, иловани ўчириб, қайта рўйхатдан ўтказиш орқали четлаб ўтиб, иловага уланган пластик картадаги пулларни ечиб олганлиги аниқланган.
Ё.Л. содир этган қилмиши учун ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, Ё.Л. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
23 март - "ОК" пайдо бўлган кун
————
Ўзбекистонда муборак "Рамазон ойи"нинг биринчи куни, бугун 23 март - ижтимоий тармоқларда энг кўп тарқалган ва барчамизга таниш бўлган "ОК" қисқартмаси пайдо бўлган кун сифатида рақамли технологиялар тарихида қолган.
1839 йилнинг айнан шу куни "Boston Morning Post" газетаси муҳаррири Чарльз Гордон ўқувчиларга қизиқарли маълумот улашиш мақсадида, жумла тугалланишида "ОК" қисқартмасини қўшади ва унинг ушбу услуби Американинг дунёга машҳур лексиконидаги бир асосий элементга айланиб кетади.
Берилган хабарнинг асл мақсади, ўша даврдаги қисқартмаларни севувчиларнинг саводсизлигини кўрсатиш бўлган, чунки улар "аll сorrect" сўзини кўпинча "oll korrect" деб ёзишган.
"ОК" қисқартмасини янада машҳур қилган шахс бу Американинг еттинчи Президенти Эндрю Джексон.
У ўзи маъқуллаган ҳужжатларга "ОК" қисқартмасини ёзиб қолдирган.
Ахборот технологиялари эса, "ОК" сўзига янги туртки берди ва буни "Apple" компанияси ўзининг компьютерларида "ОК" тугмаси киритиш билан бошлаб берди.

ℹ️ "ОК" қисқартмаси "аll сorrect" сўзидан келиб чиққан, дунёдаги энг машҳур сўз ҳисобланади.

Манба: bostonmagazine.com

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФЕЙК! "Капиталбанк" номидан сохта хабар тарқалмоқда.
————
Ижтимоий тармоқ орқали "Капиталбанк" AТБ номидан фойдаланиб тарқатилаётган "Капитал банкдан Ўзбекистонда онлайн микрокредит" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг.
"Капиталбанк" AТБ томонидан бериладиган кредитлар бўйича банкнинг расмий саҳифаси орқали маълумот олишингиз тавсия этилади.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Телеграм" аккаунтини тўлиқ ўчириш усули
————
"Телеграм"да фойдаланувчиларнинг аккаунтига уланиб олиш ва уларнинг номидан танишларига ўз ўзидан "Менга овоз бериб юборинг" ва бошқа мазмундаги ёлғон маълумотлар юборилаётганлиги кузатилмоқда.
Бу ҳолатдан зарар кўрган фойдаланувчилар "Телеграм" иловасини ўчириш орқали аккаунтини бутунлай ўчириб юбордим деб ўйламоқда. Лекин бундай эмас.
Аккаунтни тўлиқ ўчириш учун қуйидагилар тавсия этилади:
исталган браузердан my.telegram.org сайтига киринг;
чиққан ойнага ўчирмоқчи бўлган "Телеграм" уланган телефон рақамини киритинг ва "Next" тугмасини босинг;
"Телеграм" аккаунтингизга мессенжернинг расмий каналидан келган хабардаги кодни сўралган ойнага киритинг;
ростдан ҳам "Телеграм" аккаунтингизни ўчирмоқчи эканлигингизни тасдиқланг, бунинг учун “yes, delete my account” ни устига босинг.

ℹ️ Ёдда тутинг , "Телеграм"да ўчирилган аккаунт файлларини қайта тиклаб бўлмайди. Шу сабабли ўчиришдан олдин керакли маълумотларингизни кўчириб олинг.

❗️Мутахассис тавсияси.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💰 “General Bytes”нинг "Bitcoin" крипто ишлаб чиқарувчи банкоматлари ҳужумга учраб, 1,5 миллион АҚШ доллари ўғирланди
————
Криптовалюта банкоматлари ишлаб чиқарувчи “General Bytes” компаниясининг "batm" платформасидаги заифликдан фойдаланиб, хакерлар компаниянинг криптовалюталарини ўғирлаган.
Чехия компанияси “General Bytes” дунёнинг 120дан ортиқ мамлакатларида 15.000дан ортиқ криптовалюта банкоматларига эгалик қилади ва фаолият кўрсатади.
Ушбу қурилмалар 40дан ортиқ турли криптовалюталарни сотиб олиш, сотиш учун мўлжалланган бўлиб, масофавий “CAS” сервер томонидан бошқарилади.

🟥 “General Bytes” ҳисоботида, юклаб олинган зарарли иловалар ҳақида огоҳлантирган.

Манба: crypto.news

❗️ Хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
👍 Талаба қизнинг "телеграм"даги танишуви жиноят билан якунланди
————
Андижон вилоятидаги олий таълим муассасаларидан бирида 1 курсда ўқийдиган талаба қиз, 2003 й.т. П.М., ИИБга мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжерида “PANDA” номли профил фойдаланувчиси билан танишиб, у билан яқин муносабатда гаплашгандан сўнг, унга тегишли, сир сақланиши лозим бўлган фотосуратларини профил фойдаланувчиси қўлга киритиб, ушбу маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиш ва яқинларига юбориб, шарманда қилишини айтиб, тарқатмаслик эвазига 1.150.000 сўм пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, “PANDA” профили фойдаланувчиси Андижон шаҳрида яшовчи 28 ёшли М.А., эканлиги аниқланиб, у П.М.ни қўрқитиб, ундан кимёвий ишлов берилган 1.150.000 сўм пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
М.А.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, М.А. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM