O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
15.5K subscribers
26.7K photos
4.28K videos
76 files
10.4K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ж.Файзуллаевнинг Ғузор туманида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Ғузор тумани ҳокимлиги биносида ташкил этилган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоят Халқ қабулхонаси мудири, Ғузор тумани ҳокими ҳамда Ғузор ва Деҳқонобод туманларида фаолият юритадиган тадбиркорлар иштирок этди.

Дастлаб, тадбиркорларга божхона соҳасига доир сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда яратилган енгилликлар, божхона тўловларидан тадбиркорларга қўлланилаётган имтиёзлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Учрашув тадбиркорлар учун ҳам айни муддао бўлди. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

Шунингдек, учрашувда «Экспорт уч қадамда» тизими ва товарларни божхона ҳудудида қайта ишлашдаги енгилликлар бўйича маълумотлар берилди.
Тадбирда барча иштирокчиларга мавзуга оид буклет ва тарқатма материаллар тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57 сонли қарорига мувофиқ қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ва бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш бўйича божхона органларига ҳам бир қатор вазифалар берилган.

Мазкур вазифалар ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи И.Ғуломов Термиз давлат университети томонидан ўрнатилган ва ўрнатилиши режалаштирилаётган қуёш панелларининг лойиҳалари ҳамда уларнинг ишлаш самарадорлиги билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Термиз давлат университети қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этилишида республикадаги етакчи олийгоҳлардан бири ҳисобланади.

Ҳозирда, университет ва унинг қошидаги таълим муассасалари биноларига жами қуввати 970 кВт бўлган 1 753 дона қуёш панеллари ўрнатилиб, белгиланган режа 150 фоизга бажарилди.

Бундан ташқари, Термиз шаҳридаги 1.5 гектар майдонда ҳам умумий қуввати 1000 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатилган бўлиб, у ойига 156 000 кВт электр энергиясини олий таълим даргоҳига етказиб бермоқда. Олий таълим муассасининг электр энергияси ойига 135 000 кВт ни ташкил этиб, ортган  қисмини сотишга эришилмоқда.

Шунингдек, ҳозирда университет автотураргоҳ  майдонига ҳам қуввати 140 кВт лик қуёш панелларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрнатилаётган қуёш панеллари Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан доимий мониторинг қилиниб, маълумотлар "Яшил энергия" ахборот тизимида қайд этиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 57-сон қарорига асосан, божхона органларига қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни ўрнатилишини назорат юзасидан Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи А.Дўстёров томонидан мониторинг ишлари амалга оширилди ҳамда корхона ва ташкилотларнинг фаолияти билан танишилди.

Жумладан, Навоий шаҳрида жойлашган "НКМК" АЖга қарашли "Навоий машинасозлик заводи" томонидан 1 МВТ қуёш фото электр станцияси ўрнатилганлиги ва ишчи ҳолатда эканлиги ўрганилди. Шу билан билан бирга, корхонада ташкил этилган маҳаллийлаштириш лойиҳалари билан яқиндан танишилди.

Шунингдек, Кармана туманида жойлашган "Навоий ИЭС"га ўрнатилган 1 МВТ қувватга эга қуёш электр станциясида назорат таҳлил ишлари амалга оширилди. Қуёш станциясининг самарадорлик натижалари ўрганилди.

Бундан ташқари, "Навоий ИЭС” АЖда қуввати 650 МВт бўлган 3-буғ-газ қурилмасини қуриш” инвестицион лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилиб, божхона расмийлаштируви жараёнларида мавжуд муаммолар ўрганилди ва бартараф этилиши таъминланди.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан


Инсон ўзини тута билиши билан инсондир ва шуни амалда қўллай билиши билан инсон бўлиб қолади.

Маҳатма Ганди