O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
16.5K subscribers
28.8K photos
4.72K videos
77 files
10.8K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Божхона қўмитаси Раис ўринбосари О.Ибрагимов Самарқанд вилоятига ташрифи давомида муқобил энергия манбалари ўрнатилишини жадаллаштириш, “Яшил энергия” ахборот тизимига маълумотларни киритиш борасида вилоят идоралари ҳамда туман ҳокимликларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Жумладан, жорий йилнинг 28 сентябрь куни ишга туширилиши режалаштирилаётган Самарқанд шаҳридаги “Чўпон-Ота” тепаликларида ўрнатилган 20 МВт ҳажмдаги фотоэлектростанцияси фаолиятини кўздан кечирди.

Маълумот ўрнида 2023 йилнинг 27 сентябрь кунига қадар вилоят бўйича жами 5 526 та объектга 25 МВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилиб, 2023 йил учун белгиланган режа 53%га, шундан тадбиркорлик субъектлари 37%га, аҳоли хонадонлари 30,3%га , ижтимоий соҳа ва давлат идоралари 117,6%га, кўп қаватли уйлар 6.3%га бажарилган.

Мазкур йўналишда масъулларга ахборот тизимига ҳаққоний маълумотларни киритиш, белгиланган режа ижросини таъминлаш чораларини кўриш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи К.Рахманов ҳамда Навоий вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан вилоятдаги "Экспорт", "Импорт" ҳамда "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимларидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашув ўтказилди.

Дастлаб, Кармана туманида жойлашган "WHEAT FLOUR EXPORT” МЧЖ ҳудудида бўлиб, корхонада маҳсулотни қайта ишлаш жараёни, юкни қадоқлаш, экспортга тайёрлаш жараёнлари ҳамда фаолиятни янада кенгайтириш режалари билан танишилиб, мавжуд муаммолар ўрганилди.

Маълумот учун, 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур ташкилотлар томонидан хориждан олиб келинган буғдой маҳсулотлари “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштирилган. Қайта ишлаш натижасида эса қиймати 10 884,2 минг АҚШ долларига тенг ун маҳсулотлари экспорт қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-115-сон Фармони корхонанинг имкониятларини янада кенгайтириши юзасидан тушунчалар берилди.

Шунингдек, “Навоий индустриал” ва Навоий халқаро аэропортининг юк терминалида куръерлик ташкилотлари томонидан фуқаролар номига олиб келинаётган почта юкларини божхона назоратидан ўтказиш жараёнида ҳам иштирок этилиб, куръерлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг муаммо ва таклифлари тингланди. Пост ходимларига контрабанда ашёларини ноконуний кириб келишини олдини олиш, уларни аниқлаш усуллари буйича тушунчалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.

По приглашению Федерального Канцлера Германии Олафа Шольца Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 28-30 сентября посетит город Берлин с рабочим визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Germaniya #sammit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи А.Ахлимирзаев “Тошкент” халқаро аэропорти” чегара божхона постида бўлиб, аниқланаётган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни расмийлаштириш жараёни билан танишди.

Маълумки, ҳозирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар тўлиқ “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон тузилмоқда.

Шу билан бирга амалдаги расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш мақсадида амалдаги қонунчиликда мажбурий этиб белгиланмаган айрим ҳужжатларни қисқартириш бўйича кўрсатма берилди.

Сўнгги кунларда божхона чегараси орқали уяли телефонларни ноқонуний олиб киришга уринишлар кузатилмоқда.

Биргина “Тошкент” халқаро аэропорти” чегара божхона постида охирги бир ҳафта ичида 29 та “Iphone 15” русумли уяли телефонлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Пост ходимларига бу каби қонунбузарликларни олдини олиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, ушбу постда ташкил этилган “Божхона-сервис” давлат муассасаси фаолияти билан ҳам танишилди.
Божхона қўмитаси Тошкент шаҳридаги «Интер логистикс» МЧЖга қарашли  омборда содир бўлган ёнғин  юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу омбор тадбиркорлик субъектига тегишли бўлиб,  Божхона қўмитаси вакиллари ҳам воқеа жойида бўлиб туришибди.

Ёнғин сабаблари тегишли идоралар билан ҳамкорликда ўрганилиб қўшимча маълумот эълон қилинади.
‼️Сергелидаги содир бўлган чақнаш: Вазирлик ва идораларнинг сўнгги маълумотлари

ФВВ — Айрим ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги ҳодиса "Самолёт қулаши оқибатида содир бўлган" мазмунидаги фейк хабарлар тарқалмоқда. Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

ИИВ — Сергели тумани “Қипчоқ” кўчасида жойлашган “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин майдони ҳамда жабрланувчилар сони ҳақидаги маълумотларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

UZBEKISTAN AIRPORTS — Воқеа пойтахт аеропорти фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. “Тошкент” халқаро аеропорти чекловларсиз одатий режимда ишламоқда.

Божхона қўмитаси — Ёнғин сабаблари тегишли идоралар билан ҳамкорликда ўрганилиб қўшимча маълумот эълон қилинади. Ушбу омбор тадбиркорлик субъектига тегишли бўлиб,  Божхона қўмитаси вакиллари ҳам воқеа жойида бўлиб туришибди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги — Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Ички ишлар органлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари ҳодиса жойида иш олиб бормоқда. Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Божхона институтида «Замонавий божхона: ривожланиш тенденцияси, истиқбол ва прогнозлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали, Россия божхона академияси, Озарбайжон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Академияси, Беларус Республикаси божхона органлари ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш давлат институти, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси, Ўзбекистон божхона брокерлар уюшмаси, Божхона қўмитаси вакиллари ҳамда Божхона институти профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари иштирок этишди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, илм-фан билан шуғулланувчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг иқтисодиёт, ташқи иқтисодий фаолият, божхона иши, ақлли божхона технологиялари соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларини фаоллаштириш, республикамиз иқтисодиёти ва божхона хизмати ривожига таъсири билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш ҳамда соҳага оид таклиф ва мулоҳазаларни ишлаб чиқишдан иборат.

Тадбирда йиғилиш иштирокчилари ўз маъруза ва тақдимотлари билан иштирок этишди.

Конференция якунида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.