O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.6K subscribers
33.8K photos
6.15K videos
80 files
12.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | «Gʻijduvon» erkin iqtisodiy zonasida bojxona xizmatlari ko‘rsatishning samaradorligi
#20jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни! Бу шунчаки сана эмас, соҳада амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва келажакка режалар тузиш учун ўзига хос сарҳисоб палласи ҳисобланади.

Шу боисдан бугун бутунлай янгидан қурилган “Навоий” чегара божхона постида “Халқаро пресс-клуб”нинг сайёр сессияси тасвирга олинмоқда.

Давлатимиз Раҳбарининг нафақат қўшни давлатлар ёки минтақа , балки дунё бўйлаб фаол олиб бораётган дўстона ташқи сиёсати мамлакатимиз божхона чегаралари орқали йўловчилар, товар ва транспорт воситалари ҳаракатини каррасига оширмоқда.

Ўзбекистонда сўнгги 8 йилда чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган юк автотранспорт воситаларининг сони 4,5 баробарга ошди. 2024 йилда божхона постлари орқали ҳаракатланган юкли автотранспорт воситалари 1,4 млн.га етди. Бу рақам 2017 йилда 309 мингга ҳам етмасди.

Ўтган  йилнинг ўзида чегара божхона постлари орқалаи ҳаракатланган йўловчилар 41,2 млн нафардан ошди. 2017 йилда бу рақам 21,7 млн.ни ташкил қиларди, холос.

Демак, бу ўз-ўзидан чегара божхона постларининг ўтказувчанлигини ошириш, бунинг учун божхона постларини тубдан ўзгартириш, кенгайтиришни тақозо этар эди.

Табийки, ташқи савдо юклари ҳаракатининг ошиши давлатимиз бюджетига келиб тушадиган божхона тўловларининг салмоғини ҳам оширади. Бу тўловлар эса табиийки мамлакатдаги улкан бунёдкорлик ва хайрли ишларга сарфланади, бир сўз билан айтганда халқимизга хизмат қилади.

Аҳамият беринг, божхона органлари томонидан давлат бюджетига 2017 йилдан салкам 7,6 трлн сўм божхона тўлови ундирилган бўлса, бу рақам 2024 йилда 8,3 баробарга ошиб, 63 трлн сўмдан ошди.

Бу шунчаки рақам эмас, балки мамлакатда ташқи иқтисодий фаолият кўлами ошганидан далолат беради.

Бундан 8 йил аввал Ўзбекистонда 10 минг нафар атрофида экспортёр-импортёр бўлган бўлса, бу рақам ҳозирда 30 мингдан ошди.

Бугунги “Халкаро пресс-клуб”да айни масалалар турли вазирлик ва идоралар вакиллари, тадбиркорлар иштирокида атрофлича муҳокама қилинмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xivada yangi maktab foydalanishga topshirildi

muxbir: Shahnoza Qalandarova

#Xorazm viloyati

12:00 21.01.2025

@hududtv
Forwarded from ZAMON | RASMIY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
12:00  21.01.2025

SERGAK BOJXONACHILARNING SODIQ YORDAMCHILARI

#Qoraqalpog‘iston

muxbir: Mo‘tabar Nurmuhammedova

https://t.me/zamon_lavhalar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кун нафаси!

Янгидан қурилган “Навоий” чегара божхона пости бугун илк меҳмонларни - “Халқаро пресс-клуб”нинг сайёр сессияси иштирокчиларини қарши олди!
Божхона қўмитаси Раиси Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, божхона органларига бириктирилган инвестиция лойиҳаларининг ўзлаштирилиши ҳолати, товарларни қайта ишлаш ҳажмини янада ошириш, экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг мавжуд муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Дастлаб “Nukus SSP Texnopark” MЧЖнинг тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси билан атрофлича танишилди ҳамда уни тўлиқ ишга туширишдаги мавжуд масалалар ўрганилди.

50 млн АҚШ доллари қийматидаги хорижий инвестиция ҳисобига молиялаштирилаётган мазкур лойиҳанинг ишга тушиши 460 нафар маҳаллий аҳолининг доимий иш ўрни билан таъминланишига замин яратади.

Учрашувда йилига 18,3 тонна ип йигириш қувватига эга бўладиган корхона томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотларни жорий йилнинг ўзиданоқ экспортга йўналтириш истиқболлари таҳлилий кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикасида 2025 йилда 398,1 млн АҚШ доллари қийматидаги 47 та инвестицион лойиҳа ишга туширилиши назарда тутилган. Натижада 2,3 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Шу ернинг ўзида ҳудудда фаолият юритувчи йирик тадбиркорлик субъектлари билан ҳам очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Корхоналар кесимида давом этаётган бу каби сайёр учрашувлар ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, қайта ишлаш маҳсулотлари қамровини кўпайтириш, шунингдек, инвестицион лойиҳаларнинг ишга туширилишида мавжуд муаммо ва масалаларни тезкорлик билан бартараф этишга хизмат қилади.
“Бож бадал” сериалининг кўп минг сонли мухлислари диққатига!

Айни дақиқаларда “Zo’r TV” телеканалида “Бож бадал” сериалининг 1-фасли намойиши бошланди!

"26 январь – божхона хизмати ходимлари куни" арафасида сериалнинг 2-фасли тақдимоти режалаштирилган.

Шундай экан, таассуротларни янгилаш фурсати келди – ҳозироқ сериал томошасига барчангизни таклиф қиламиз!

Сешанбадан жумага қадар соат 17.30 да, шанба куни соат 16.55 да ва якшанба куни 1-фаслнинг якуний қисмини 18.00 да томоша қилишингиз мумкин.

Сериал 2-фаслининг 1-қисми премьераси эса 26 январь куни соат 18.50 га мўлжалланган.

Ўтказиб юборманг!