O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
16K subscribers
27.5K photos
4.43K videos
77 files
10.6K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Божхона қўмитасининг Валюта назорати ва нотариф тартибга солиш бошқармаси бошлиғи О. Хасанов Наманган вилоятида бўлиб, бир қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди.

Наманган вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда мавжуд муаммоларини ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Чуст туманида фаолият юритаётган «CHUST TEKSTIL» МЧЖ ҳамда «LUXE ELEVATOR SYSTEAM» ҲКларнинг раҳбарлари мувофиқлик сертификатини олишда бир қатор муаммоларга дуч келаётганликларини билдиришди.

Учрашувда тадбиркорлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди ҳамда муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тадбиркорлик субъектлари ҳузурида ўтказиладиган сайёр учрашувлар тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоли масалаларни ичига кирган ҳолда ўрганиш имконини беради.

Қолаверса, божхона соҳасида тадбиркорлар учун жорий қилинган қулайликлар ва енгилликларни яқиндан етказиш учун қулай фурсатдир ҳам.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Т.Саидовнинг Чилонзор туманидаги “HK Group” корхонаcида ўтказган навбатдаги сайёр учрашувидан кўзланган мақсад ҳам шу бўлди.

Ламинатланган ёғоч маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонада ҳозирда 100 нафардан зиёд юртдошларимиз иш билан банд.

Аҳамиятлиси, корхона “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан самарали фойдаланиб келмоқда. Жорий йилда корхонага 330 тонна хомашё айнан ушбу режим остида олиб келинган бўлиб, натижада қиймати салкам 157 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи тайёр маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга реэкспорт қилинди.

Муҳокамаларда корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятларини янада кенгайтиришга қаратилган янги лойиҳалар ва таклифлар кўриб чиқилди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Жариманинг ярмини тежашни истайсизми?


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 17- ва 262-моддаларига асосан Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича электрон шаклда жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинмоқда.

Кодексга мувофиқ, бундай қарорлар бўйича 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, ҳуқуқбузар шахс жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Жарима 30 кунлик муддат ичида тўланмаган тақдирда, жарима солиш тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгилаб қўйилган қоидаларга мувофиқ жаримани ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иш ҳақи ёки бошқа маошидан, нафақасидан ёки стипендиясидан мажбурий тартибда ундириб олиш учун Мажбурий ижро бюроси органларига юборилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қўлланилган жарималарни ўз вақтида тўлашга чақирамиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёғ маҳсулотларининг ноқонуний олиб чиқилиши ҳолати аниқланди.

@yangidavr_rasmiy
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан келтирилган қурилишда қўлланиладиган қўлқопларга тегишли маълумотлар божхона юк декларациясида сохталаштирилганини фош қилишди.

Мазкур товарнинг келиб чиқиш сертификатига ишонилса, қўлқоплар гўёки қўшни давлатлардан бирида ишлаб чиқарилган ва шу сабабли божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилиши лозим.

Аммо, ўша давлат божхона хизматига юборилган халқаро сўровнома жавобидан маълум бўлишича, мазкур товарлар у ерда ишлаб чиқарилмаган.

Шу сабабли қурилиш қўлқопларига нисбатан қўшимча салкам 1 млрд сўмлик божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳолат юзасидан процессуал хужжатлар расмийлаштирилиб, божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Божхона қўмитаси масъуллари иштирокида Фарғона вилоятида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Божхона қўмитасининг Божхона аудити бошқармаси ходимлари Бухоро ва Навоий вилоятларида бўлишди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр учрашуви бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси раҳбарияти “Мурувват” уйлари тарбияланувчилари ҳолидан хабар олишди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Термиз шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди.