O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
16.3K subscribers
28.7K photos
4.68K videos
77 files
10.8K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Бугунги кунда Марказлаштирилган масофавий электрон декларациялаш постида 116 нафар божхона ходимлари томонидан тадбиркорлар билан бевосита мулоқоти чекланган ҳолда товарлар масофавий расмийлаштирилмоқда.

Ушбу божхона постида республика бўйича расмийлаштирилаётган жами декларацияларнинг 50 фоизи (кунига 3 мингта) қамраб олинган.

Товарлар расмийлаштирувида ягона ёндашувга эришиш орқали тадбиркорлар харажатини янада қисқартиришга эришилмоқда.
Божхона қўмитасининг энг сўнгги замонавий шарт-шароитлар билан таъминланган “Call” маркази танишувнинг навбатдаги манзили бўлди.

Марказ божхона органларида мурожаатлар билан ишлаш сифатини тубдан яхшилаб, бир кунда 600 дан ортиқ мурожаатларни куну-тун қабул қилиш ва муаммоли ҳолатларни тезкор ҳал этишга хизмат қилмоқда.
Божхона қўмитасида ташкил этилган муқобили йўқ яна бир марказ - Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармаси ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Марказдаги ахборот тизимларининг хорижий, шу жумладан, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бир қатор давлатлар божхона хизматларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани ташкилот доирасида “Янги иқтисодий имкониятлар ҳудуди”ни барпо этишга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Бу ерда Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларининг божхона хизматлари билан туну-кун ўзаро тезкор маълумот алмашинуви йўлга қўйилган.

2023 йилнинг 11 ойида расмийлаштирилган жами 1 млн.га яқин декларацияларнинг барчаси Хавфларни бошқариш тизими орқали қайта ишланиб, хавф аниқланган 60 мингга яқин декларациялар бўйича бюджетга 80 млн. доллардан ортиқ эквивалентидаги қўшимча тўловлар ундирилган.

83 фоиз декларация соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган, экспорт декларацияларнинг 81 фоизи эса инсон омилисиз амалга оширилган.
Пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида учрашувнинг асосий тадбири - Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг 9-йиғилиши бошланди.

Тадбирга Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов раислик қилмоқда.
Тадбирдан «Ўзбекистон:24» телеканали жонли эфирда хабар ёритди.
- Муҳтарам Президентимизнинг Ташкилот равнақига қўшаётган улкан ҳиссалари ва фаол иштироклари учун шу йилнинг ноябрь ойида Остонада “Туркий дунёнинг олий ордени” билан тақдирланганликлари, биз божхоначиларни ушбу майдонда янада ташаббускор бўлишни тақозо этди – деди ўз сўзида Акмалхўжа Мавлонов.  

Таъкидлаш жоизки, Туркий тилли давлатлар орасида ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, минтақада тинчликни таъминлаш, савдо ва инвестициялар учун қулай шароитларни яратиш ҳамда барча соҳаларда ҳамкорлик қилишдек шарафли йўлда ташкил этилаётган ушбу йиғилиш мамлакатларимизнинг тараққиёти ва бирдамлиги янада мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшиб келаётган тарихий анжуманларнинг давомидир.
170 млн.дан ортиқ аҳолини қамраб олган Туркий давлатлар ташкилоти ҳудуди катта иқтисодий имкониятлар макони ҳамдир.

Ўзбекистон Ташкилотга аъзо бўлиб кирганидан буён ўтган тўрт йиллик қисқа даврда аъзо давлатлар билан товарлар ташқи савдо айланувининг ҳажми 23 фоизга (+1,5 млрд. долл.), экспорт ва импорт товарлари билан ҳаракатланаётган транспортлар сони 65 фоизга (+ 495 мингта) ортди.

Бугунги кунда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Венгрия давлатларининг тадбиркорлари билан ҳамкорлик қилаётган хўжалик субъектларининг сони 12 мингга етди.