O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
4.88K members
3.35K photos
89 videos
31 files
1.09K links
Download Telegram
to view and join the conversation
#qonunchilikdagi_yangiliklar

"Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 августда 2885-1 рақам билан рўйхатдан ўтказилди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 688-сон қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳани амалга ошириш доирасида бош пудратчи ташкилот, инвестор ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар 2029 йил 1 январгача бўлган муддатда фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга мувофиқ четдан олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот ва қурилиш материаллари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўқон университетини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 17 августдаги 683-сон қарорига биноан
2022 йил 1 августга қадар:
Университетни жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар (шу жумладан лаборатория ускуналари), компьютер техникаси, электрон доскалар, проекторлар, мультимедиа маҳсулотлари, адабиётлар, қурилиш материаллари ва инвентарь божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинди.
➡️Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда четдан олиб келинган товарлардан Университет томонидан мақсадли фойдаланилиши бўйича назорат ўрнатади.
➡️Белгиланишича, четдан олиб келинадиган товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириб олинади.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах вилоятида гольф индустриясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 27 августдаги 721-сон қарорига биноан
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида зарур маданий-кўнгилочар инфратузилмани, жумладан, бизнес-класс коттежлар шаҳарчасини, меҳмонхоналар, кўнгилочар объектлар ва дам олиш — соғломлаштириш марказини ўз ичига олган, гольф бўйича профессионал ва ҳаваскорлар турнирларини ўтказиш учун мўлжалланган, шунингдек, гольф ўйнашга аҳоли ва туристларни фаол жалб қилишни кўзда тутувчи жаҳон стандартларига мувофиқ бўлган гольф мажмуаси ташкил этилади.
➡️Лойиҳани амалга ошириш доирасида «Mirasmanda Golf Resort» МЧЖ, лойиҳа ташкилоти, бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлар 2022 йил 1 июнга қадар лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган товарларни, шу жумладан «вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб киришда божхона тўловларидан (қўшимча қиймат солиғи ва божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида кумушдан ясалган буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 27 августдаги 720-сон қарорига биноан
инвестор томонидан уч йил мобайнида ишлаб чиқаришни модернизациялашга ҳамда бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашга, камида 50 та янги иш ўринлари яратишга йўналтириладиган камида 1,0 млн АҚШ доллари суммасида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар олинишини назарда тутадиган йилига 2,0 тоннагача кумушни қайта ишлаш қувватига эга бўлган замонавий ишлаб чиқариш ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармонида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3577-сон қарорида назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари «Souvenir» МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларга татбиқ этилади.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 августдаги 717-сон қарори билан «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорга қўшимча киритилди.
Унга биноан республикага товарларни олиб кириш бўйича тузилган контрактларга қўшимча келишувлар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда, тижорат банкларига ушбу контрактлар бўйича пул маблағлари (молиявий транзакциялар) ўтказишни божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга ошириш тавсия этилади.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 23 августдаги 714-сон қарорига биноан университетни жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган замонавий ўқув жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиёт, анжомлар ва моддий-техника ресурслари, шунингдек, автотранспорт воситалари 2022 йил 1 августга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw
#qonunchilikdagi yangiliklar

2020 йил 1 мартга қадар Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга ташхис қўйиш ва мониторлаш учун тиббий техника, бутловчи жиҳозлар, реагентлар ва сарфлаш материаллари, шунингдек, уларни даволаш учун орфан дори воситалари, тиббий буюмлар ва махсус озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш нархларини ва божхона талабларини енгиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 сентябрдаги “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4440-сон қарорида белгиланган.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2019 йил 10 сентябрдан эътиборан кучга кирган “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37 моддасига мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фақат илгари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилган радиоактив чиқиндилар ва ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғидан олинган қайта ишлаш маҳсулотларини олиб киришга йўл қўйилади.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.me/customschannel
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Давлат хизматларининг тасдиқланган янги ягона реестрига мувофиқ. давлат божхона хизмати органлари томонидан эндиликда қуйидаги давлат хизмати кўрсатилади.
1.Автотранспорт воситасига юкларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида халқаро ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
2.Юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасидан фойдаланиш учун рухсатнома;
3.Божхона омборини таъсис этиш фаолиятини лицензиялаш;
4.“Эркин омборхона” божхона режимида омборхона таъсис этишга лицензия;
5.Божсиз савдо дўконини таъсис этиш фаолиятини лицензиялаш.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.me/customschannel
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–4453-сон, 16.09.2019 й.) қабул қилинди

Қарор билан хомашёни қайта ишлаш асосида бозор талабларига мос тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2020–2025 йилларга мўлжалланган мақсадли параметрлари тасдиқланди.

Шунингдек, қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан:
👉божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни олиб чиқишда экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида;
👉экспорт қилинадиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.


ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:👇
https://t.me/customschannel
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 13 сентябрдаги 770-сон қарорига биноан «Дунё» ахборот агентлиги 2022 йил 1 июнгача бўлган муддатга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича моддий-техник базани ривожлантириш мақсадида олиб келинадиган ускуналар, материаллар ва техника ускуналари учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453 сонли қарорига мувофиқ,
2021 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали
➡️ ярим тайёр чармни (ТИФ ТН коди: 4104, 4105, 4106 21 000 0) олиб чиқишда экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида;
➡️Пахта ип-калаваларини олиб чиқишда экспорт қилинадиган ҳар бир килограм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453 сонли қарорига мувофиқ,

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопарки белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб кирадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминотлар учун 2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453 сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ,
➡️Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмалари билан ҳамкорликда тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб киришнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш бўйича халқаро тажрибалар асосида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Божхона назорати зоналарини ташкил этиш тартиби, шунингдек унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ўз кучини йўқотди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида» 2019 йил 17 сентябрдаги 778 сон қарорининг божхонага доир муҳим жиҳатлари:

➡️Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига/ҳудудида олиб кирилган/ишлаб чиқарилган мобил қурилмаларнинг маркаси, модели, сони ва IMEI-кодлари кўрсатилган ҳолда, тегишли равишда ариза берувчининг турига қараб, ушбу Низомга 3а ёки 3б-иловалардаги шаклга мувофиқ тўлдирилган анкетани тақдим этади.
Импорт қилувчилар анкетада олиб кирилган қурилмалар тўплами учун юк божхона декларациясининг рақами ва санасини кўрсатади.
❗️Агар импорт қилувчи томонидан анкетада кўрсатилган ахборот ЮБДда акс эттирилган ахборотга мос келмаса, қурилмаларнинг бутун тўплами рўйхатга олинмайди.

➡️Жисмоний шахслар томонидан рўйхатга олиш учун кўрсатилган мобил қурилмалар олиб кирилган, шу жумладан халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали келтирилган мобил қурилмалар сони жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган божхона чегараси орқали товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган нормаларидан ошмаслиги лозим.

➡️Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сана, усул ва бошқа) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан электрон ахборот алмашиш орқали мурожаат этилган сана ва жисмоний шахснинг шахсий идентфикацион рақами қайд этилган ҳолда текширилади.

➡️Божхона чегарасидан товарларни божсиз олиб кириш нормаларига риоя қилинмаган ҳолда, рўйхатдан ўтказиш божхона тўловлари импорт қилувчи сифатида тўлангандан сўнг амалга оширилади.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги қарорига мувофиқ, “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон”нинг хомийлик маблағлари асосида Қибрай тумани ва Қарши шаҳрида имконияти чекланган болалар учун реабилитация марказлари, Бухоро шаҳрида эса мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилади.

Мазкур объектларнинг буюртмачиси, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга ваколатли органларда мажбурий сертификатлаш тартиботларидан ўтишдан, шунингдек, объектларни қуриш ва жиҳозлаш учун белгиланган тартибда шаклллантириладиган рўхйатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар, деталлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар бўйича божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5848-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда донорлар билан ишлаб чиқиладиган устувор ташқи беғараз кўмак лойиҳаларига кўра, Давлат божхона қўмитаси томонидан JICA (Япония) билан 2.9 млн. АҚШ доллари қийматидаги “Божхона хизмати салоҳиятини ривожлантириш ва инфратузилмасини модернизация қилиш” лойиҳаси амалга оширилади.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2w-utPabQKLLA