O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.1K subscribers
32.9K photos
5.95K videos
79 files
11.9K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Пойтахтимизда меҳмон бўлиб турган Фарғона давлат университети делегацияси айни дақиқаларда Божхона қўмитасига ташриф буюриб, ушбу тадбирларда иштирок этишмоқда.

Божхона институтидаги таълим жараёнларини божхона тизимини рақамлаштириш борасидаги амалиёт билан уйғун равишда олиб бориш мақсадида Божхона қўмитасида ташкил қилинган “Рақамлаштириш, таълим ва амалиёт кампуси” меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Божхона қўмитаси Раисининг ташаббуси билан йўлга қўйилган мазкур амалиётга кўра эндиликда кампус доирасида бевосита қўмита раҳбарияти ва тегишли бошқармалар бошлиқлари Божхона институти курсантларига амалий машғулотлар ўташади.
Меҳмонлар “Божхона тарихи” музейи фаолияти билан яқиндан танишишмоқда.
Айни дақиқаларда меҳмонлар Марказий божхона лабораторияси фаолияти билан танишишмоқда.
Меҳмонларга барча божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини ўзида акс эттирган “Божхона расмийлаштируви маркази” фаолияти ҳам таништирилди.
Куннинг иккинчи ярмида Божхона қўмитасида ижодкор божхоначиларнинг шеърлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бошланди.