O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.6K subscribers
33.5K photos
6.1K videos
80 files
12K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари диққатига!

Божхона қўмитаси тез кунларда "Э-контракт" ахборот тизимини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Мазкур ахборот дастури contract.customs.uz манзилига жойлаштирилган. Ушбу дастур ёрдамида тадбиркорлар ўзларининг ташқи савдо шартномалари маълумотларини шакллантириш, уларнинг ижросини кузатиб бориш, божхона ва банк операциялари бўйича маълумот ва ҳисоботлар олиш, нотариф чоралар ҳақида ахборот олиш каби бир қатор қулайликларга эга бўлишади.

Шу муносабат билан тадбиркорларга "Э-контракт" ахборот тизими билан яқиндан танишиш ва тизимда ишлаш кўникмаларини шакллантириб боришни тавсия этамиз.

Ахборот тизимидан фойдаланиш, маълумотларни шакллантириш, ўзаро ахборот алмашинуви ҳамда тизимни янада такомиллаштиришга доир таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, телеграм ижтимоий тармоғида Божхона қўмитаси томонидан очилган гуруҳга қўшилишингиз мумкин.

Шунингдек, Божхона қўмитасининг тегишли масъулларига қуйидаги телефон рақамлари орқали ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон: 55-502-76-00 (ички: 78-00, 78-02, 78-03, 78-04, 77-00, 77-10, 77-48)

Барчани фаолликка чорлаб қоламиз!
Божхона қўмитаси Раисининг маслаҳатчиси, Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси У.Пирмухамедова божхона хизмати органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан мулоқот ўтказди.

Видеоконференция тарзида ўтказилган мулоқотда Божхона қўмитаси Марказий аппарати, ҳудудий божхона бошқармалари ва таркибий тузилмаларда хизмат қилаётган хотин-қизлар иштирок этди.

Давлатимиз Раҳбарининг аёл ходимларни қўллаб-қувватлаш, тизимда уларнинг сонини ошириш бўйича берган топшириқларидан сўнг ўтган 3 йилда соҳада гендер тенгликни таъминлаш, аёлларга ўз салоҳияти ва имкониятларини тўла намоён қилишлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таъкидланганидек, тизимда ҳозирда 750 нафардан зиёд шаҳодатланган ва эркин ёлланган аёл ходималар хизмат қилишади. Уларнинг 300 нафардан зиёди божхона постларида хизмат машаққатларини матонат билан енгиб фаолият юритмоқда. Шу боисдан уларнинг тизимдаги роли катта аҳамият касб этиши қайд этилди.

Айни шу жиҳат ҳамиша муносиб эътироф этиб келинмоқда. Сўнгги уч йилда 3 нафар аёл ходим юксак давлат мукофотлари билан, 4 нафари “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан, 1 нафари “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан мукофотлангани ҳам фикримиз тасдиғидир.

Мулоқотда аёл ходимларнинг хизмат интизоми, одоб-ахлоқ, муомала ва кийиниш маданиятига риоя қилиш масалалари юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Учрашув якунида хотин-қизларнинг маънавий-маърифий тадбирлардаги фаоллигини ошириш, бунда Республика маънавият маркази томонидан тақдим этилаётган материаллар ва мобил иловалардан мунтазам фойдаланиш ҳамда хизматда ҳамиша ҳалоллик тамойилига риоя қилишлари юзасидан кўрсатмалар берилди.
Ниш-2025: Боксчи қизларимиздан тарихий натижа!

Сербияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун ҳамкасбимиз Сабина Бобоқулова ярим финал босқичида рингга кўтарилади.

Бу Сабина ўзи учун аллақачон мусобақанинг бронза медалини нақд қилганини англатади.

Ярим финалда у 50 кг. вазн тоифасида хитойлик рақиби Ху Меийи билан беллашади.

Омад сенга, Сабина!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
No comment: “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан келтирилган 11 турдаги авто эҳтиёт қисмлари аслида бир бутун ҳолдаги товар - ўзи ағдарувчи (самосвал) тайёр юк автотранспорт воситаси эканлиги фош бўлди.

Транспорт воситасини қисмларга ажратиб гўёки авто эҳтиёт қисм ниқоби остида олиб киришга уриниш орқали юк эгаси 800 млн. сўмлик божхона тўловларини “тежамоқчи” бўлган.
#qonunchilikdagi_yangiliklar
#huquqiysavodxonlik

Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди “в” кичик банди қуйидагича таҳрирланди:

“в) божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги учун белгиланган вақт меъёрлари, бунда:

йўловчини шахсий кўрикдан ўтказиш вақти 30 дақиқа ичида;

битта багажнинг божхона кўриги ва (ёки) божхона кўздан кечируви 10 дақиқа ва алоҳида кузатиб бориладиган (багаж, почта ва (ёки) почта-багаж вагонларидаги) багажни 30 дақиқа ичида;

битта йўловчининг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларининг божхона кўриги, божхона кўздан кечируви ҳамда йўловчи божхона декларациясини расмийлаштириш вақти 1,5 дақиқа ичида амалга оширилади. Ушбу муддат қуйидаги ҳолларда божхона органи томонидан 5 дақиқагача узайтирилиши мумкин:

- хавфларни бошқариш тизимининг топшириғи асосида;

- божхона органига йўловчининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушганида;

- олиб кирилаётган ёки олиб чиқилаётган нақд чет эл валютаси ва валюта бойликларининг назоратини амалга ошириш мақсадида;

божхона органининг мансабдор шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 188-моддасида кўрсатилган божхона назоратининг шаклларини қўллаш натижасида йўловчининг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлиги аломатлари мавжудлиги аниқланганда.”.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏃‍♀️🏃 The Tashkent International Marathon is turning a new page! This year, we have a new venue, a new route, new partners, and an even greater number of participants from different countries—bringing even more excitement!

✔️ Two days in the capital dedicated to running: April 12–13. On April 12, join us for the Kids Run and Nordic Walking at the Magic City amusement park. On April 13, take on a series of races: 3K, 10K, a half marathon, and a full marathon.

The prize fund is 639 million UZS! This year, we’ve added new age categories 🙌. Entry fees range from 100,000 to 350,000 UZS.

Hurry up! Registration closes on April 2. Sign up now on Yugur.uz and Perfend.com.
____

🏃‍♀️🏃Toshkent xalqaro marafoni yangi sahifani ochmoqda: bu yil tadbir yangi joyda, yangi trassada o‘tkaziladi, yangi hamkorlar va turli mamlakatlardan tashrif buyurgan ishtirokchilar soni yanada ko‘payib,
yanada ko‘proq his-tuyg‘ular kutilmoqda.

✔️Poytaxtda yugurishga ikki kun bag‘ishlangan: 12 va 13-aprel. 12-aprel kuni Magic City dam olish va ko‘ngilochar bog‘ida Kids Run, Nordic walking musobaqalari, 13-aprel kuni esa bir qator masofalar bo‘yicha yugurish: 3 va 10 km, yarim marafon va marafon o‘tkaziladi.

Sovrin jamg‘armasi 639 million so‘mni tashkil etadi. Bu yil biz yangi yosh toifalarini qo‘shdik 🙌. Ishtirok etish uchun to‘lov 100 ming so‘mdan 350 ming so‘mgacha.

Shoshiling, ro‘yxatdan o‘tish 2-aprelda yakunlanadi. Yugur.uz va Perfend.com platformalarida ro‘yxatdan o‘tishingiz mumkin.
____

🏃‍♀️🏃Ташкентский международный марафон открывает новую страницу: в этом году новое место проведения, новая трасса, новые партнёры и ещё большее количество участников из разных стран
и ещё больше эмоций.

✔️Два дня в столице, посвящённые бегу: 12 и 13 апреля. Забеги Kids Run, Nordic walking в парке отдыха и развлечений Magic city 12 апреля и целая серия забегов: 3 и 10 км, полумарафон и марафон 13 апреля.

Призовой фонд составляет 639 млн.сумов. В этом году мы добавили новые возрастные категории 🙌. Стоимость слотов начинается от 100 тыс.сумов до 350 тыс. сумов.

Торопитесь, регистрация завершается 2 апреля . Регистрация на платформах Yugur.uz и Perfend.com
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Франция муносабатларида мутлақо янги даврни бошлаб, икки томонлама алоқалар солномасида олтин ҳарфлар билан битиладиган тарихий ташриф.

Исторический визит, открывший совершенно новую эпоху в отношениях между Узбекистаном и Францией, будет вписан золотыми буквами в летопись двусторонних связей.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Андижондаги “Дўстлик” ва Хоразмдаги “Шовот” чегара божхона постларида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди

“Шовот” чегара божхона постида санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари кўздан кечирилди.

“Дўстлик”даги машғулотларда эса давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товар ва бошқа мол-мулкларни ўтказишда юзага келадиган ностандарт вазиятларда чегара ўтказиш пунктларидаги тузилмаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари мувофиқлаштирилди.
Самарқанд вилояти спорт бошқармасида вилоят енгил атлетика федерацияси раиси Я.Мирзарахимов бир гуруҳ спорт мураббийлари билан учрашди.

Йиғилишда дастлаб 2024 йилда эришилган натижалар муҳокама қилинди ҳамда жорий йилда вилоятда енгил атлетика спорт турларини ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Я.Мирзараҳимов кўтарилган масалалардан келиб чиқиб йўл харитаси ишлаб чиқилишини маълум қилди.

***
Дарвоқе, мазкур йўналишда яна бир хушхабар - 21-23 март кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида катталар ўртасида бўлиб ўтадиган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Жаҳон чемпионатида самарқандлик Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича иштирок этадиган бўлди.

Чемпионатда қатнашувчи спортчилар рўйхатини “World Athletics” нашри бугун расман эълон қилди.

Шарифа Давронова ёшлар ва катталар ўртасида кўп карра Осиё чемпиони, икки карра ёшлар ўртасида Жаҳон чемпиони ҳамда V Ислом бирдамлиги ўйинларида олтин медаль совриндори ҳисобланади.
Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Н.Мусамухамедов Хоразм вилоятининг Янгиариқ ва Янгибозор туманларидаги маҳаллаларда бўлиб, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг ижросини ўрганди.

Янгиариқ туманининг "Қоракўз" ҳамда Янгибозор туманининг "Катли", "Гулистон", "Қадрият" ва "Жайҳун" маҳаллаларида мавжуд инфратузилмани яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилган ишлар жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.

Жумладан, "Қоракўз" маҳалласида аҳолига тегишли томорқа ерларини экинга тайёрлаш ишлари бошланди. Бунинг учун суғориш тизимлари, ариқ ва зовурлар мавсумга шай ҳолатга келтирилмоқда, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида қудуқ қазишга киришилди.

"Катли" маҳалласида ўтказилган сайёр учрашув нафақат ушбу маҳалла, балки "Гулистон", "Қадрият" ва "Жайҳун" маҳаллалари еттилиги, тадбиркорлари ҳамда фаолларини ҳам қамраб олди.

Таъкидланганидек, ҳдудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотларнинг самарадорлиги энг аввало аҳолининг ўзида ўзгаришларга бўлган кучли истак ҳамда ислоҳотларга дахлдорликни ҳиссига чамбарчас боғлиқ.

Шу боисдан учрашувда маҳалаларнинг мавжуд салоҳият ва имкониятларни ишга солиш масаласи таҳлилий кўриб чиқилди.