O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
16.5K subscribers
28.7K photos
4.71K videos
77 files
10.8K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Катта миқдордаги тамаки маҳсулотларини юртимизга ноқонуний олиб кириш рeжаси фош этилди
Математика фани бўйича профессор-ўқитувчилар диққатига!

Божхона институти математика фани профессор-ўқитувчиси (ўқитувчи, катта ўқитувчи, профессор, доцент) лавозимига хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Мазкур танловда, 40 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, математика фани мутахассисликлари бўйича камида магистр академик даражасига, шунингдек шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатларга эга, соғлиғи даражасига кўра Божхона институти профессор-ўқитувчиси лавозимига лойиқ эркак ва хотин-қизлар иштирок этишлари мумкин.

Математика мутахассислиги бўйича илмий даража ёки илмий унвонга эга, шунингдек чет тилларини билган номзодларга устунлик берилади.

Номзодлар: 71-202-99-90 орқали 42-15, 42-16, 42-14 рақамларига (Божхона институти), 11-08 орқали 71-54, 71-55 (Божхона қўмитаси)га қўнғироқ қилиб, рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Маълумот учун: Божхона институти Тошкент шаҳри, Қозиробод 2-тор кўчаси 118-уйда жойлашган.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман ҳокимлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Пойтахт божхоначилари Янгиҳаёт туманидаги корхонада ўрганиш ишларини олиб боришди.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи “Шовот” чегара божхона постида бўлиб, у ерда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти божхоначилари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний транзитига чек қўйилди. Тафсилотлар “Дунё бўйлаб” телеканалининг “Специальный репортаж” дастурида.
Шохимардонга киришда жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти энди туну кун ишлайди!

Мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг 2024 йил 18 июль куни Тошкент шаҳридаги учрашувида эришилган келишувлар доирасида амалга ошди.

Қирғиз Республикаси Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи чоғида томонлар иккала давлат чегарасида жойлашган чегара божхона постларидан самарали фойдаланиш масаласини кўриб чиқишган эди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ва Қирғизистон божхона ҳамда чегара хизмати раҳбарлари Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постлари фаолиятини биргаликда кўздан кечириб, янги божхона постларини ташкил этиш ва мавжудларидан самарали фойдаланиш, божхона постларида тирбандликларнинг олдини олиш борасида мавжуд имкониятларни таҳлил қилишди.

Якунда эса 2024 йилнинг 26 июлидан бошлаб Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шохимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.

Эндиликда Шохимардонга дам олгани бораётган фуқаролар ушбу божхона объектлари орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлдилар.

Умид қиламизки, ушбу янгилик мамлакатимизда ички ва ташқи туризмнинг ривожланишига ўзига хос туртки беради.
Бугун Божхона қўмитасида Жаҳон божхона ташкилоти экспертлари иштирокида Савдони соддалаштириш Глобал дастурининг 2-босқичи доирасида баҳолаш миссияси ўз ишини бошлади.

Шу муносабат билан ташкил қилинган очилиш маросимида Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов, Савдони соддалаштириш Глобал дастури менежери М.Боливар, Жаҳон божхона ташкилоти экспертлари Л.Монтано ва И.Кристина ҳамда Швейцария Иқтисодий ишлар бўйича давлат котибиятининг Ўзбекистондаги вакили иштирок этишди.

Тадбирда нафақат Божхона қўмитаси, балки Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлиги қўмитаси, Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Божхона брокерлари уюшмаси, Экспортчилар уюшмаси вакиллари қатнашишди.

Бир ҳафта давом этадиган мазкур миссия доирасида савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмита аъзолари ва хусусий сектор вакиллари билан учрашувлар ўтказилади, савдони осонлаштириш чораларини амалга ошириш бўйича ишланмалар кўриб чиқилади, миссия иштирокчилари “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бўлишади.

Тадбир якунида эса Глобал дастурнинг 2-босқичи учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кун нафаси...

Жаҳон божхона ташкилоти экспертлари иштирокидаги Савдони соддалаштириш Глобал дастурининг 2-босқичи доирасида баҳолаш миссиясининг очилиш маросимидан мобил репортаж