O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
16.5K subscribers
28.8K photos
4.71K videos
77 files
10.8K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
30 июнь – Ёшлар куни арафасида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан хайрли ишга қўл урилди.

Қаҳрамонимиз Сирожиддин Хуррамов ёрдамга муҳтож ва алоҳида эътибор талаб этувчи ёшлар рўйхатида туради. Онаси ва ногиронлиги бор синглиси учун ҳам ўзи масъул. Аммо, муққаддам жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказгани учун оғир меҳнат қила олмайди.

Юнусобод туманидаги “Мирзо Улуғбек” маҳалласида истиқомат қилувчи Сирожиддин Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг қарори билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасига бириктирилган 24 нафар ёшлардан бири.

Пойтахт божхоначиларининг айни шу ёшлар билан бирма-бир шуғулланиб, ҳар бирини қийнаётган муаммоларни атрофлича ўрганишаётгани ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, Сирожиддин билан олиб борилган ўрганишлар давомида у онлайн тарзда буюртма қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни чакана етказиб бериш билан шуғуллана олиши маълум бўлди.

Шу сабабли куни кеча Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов томонидан Сирожиддин Хуррамовга замонавий велосипед топширилди.

- Ҳар бирингиз Давлатимиз Раҳбарининг эътиборидасизлар! Ҳаётда ўз йўлингизни топиб кетишингиз учун қанча кўмак ва туртки зарур бўлса, биз ҳамиша тайёрмиз. – деди Т.Саидов Сирожиддин билан суҳбатда.

Божхона қўмитаси томонидан бу каби хайрли ишлар республикамиз бўйлаб давом этмоқда.
Божхоначи - халқ ва тадбиркорга кўмакчи!

Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Муратовнинг навбатдаги сайёр учрашуви манзили газ-кимё мажмуаси бўлди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Кодиров эса Чуст туманида жойлашган “Tai Chang Special Steel” ҳамда “Chust ay-nur ip" МЧЖ фаолияти билан танишди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Қодиров жойлардаги объектларга чиққан ҳолда қуёш панеллари ўрнатилиш ҳолатини ўрганди.
Бугун пойтахтимизда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ҳамда In Plus бухгалтерия малака ошириш маркази ҳамкорлигида республикамизнинг турли ҳудудларидаги йирик компания ва ташкилотларнинг 120 нафардан зиёд бош ҳисобчилари учун амалий семинар ташкил қилинди.

Ташқи савдода экспорт-импорт шартномаларини тузишдан тортиб божхона тўловларини тўлашгача бўлгач операцияларда бухгалтерларнинг ҳам ўзига ҳос иштироки ва масъулияти мавжуд.

Айниқса, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” операцияларининг тўғри ва тўлиқ амалга оширилиши ҳисобчилардан ҳам ўзига хос божхона саводхонлигини талаб этади.

Семинарда мазкур режимнинг афзалликларидан ташқари “Экспорт уч қадамда” тизими юзасидан ҳам кўргазмали тақдимотлар амалга оширилди.

Шунингдек, иштирокчилар ташқи савдо контрактларини тузиш, божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиботларига доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Хушхабар!

🥇Олтин медал!


⚡️Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган “BRICS” спорт ўйинларининг бокс баҳсларида бокс бўйича Жаҳон чемпиони, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходими Нигина Ўктамова 54 кг вазнда иштирок этиб, финалда Белоруссиялик рақиби Татъяна Трушкинани мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Ғалаба муборак бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нигина Ўктамованинг жангдан кейинги фикрлари.
Божхона қўмитасининг Валюта назорати ва нотариф тартибга солиш бошқармаси бошлиғи О. Хасанов Наманган вилоятида бўлиб, бир қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди.

Наманган вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда мавжуд муаммоларини ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Чуст туманида фаолият юритаётган «CHUST TEKSTIL» МЧЖ ҳамда «LUXE ELEVATOR SYSTEAM» ҲКларнинг раҳбарлари мувофиқлик сертификатини олишда бир қатор муаммоларга дуч келаётганликларини билдиришди.

Учрашувда тадбиркорлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди ҳамда муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.