O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
15.5K subscribers
26.7K photos
4.28K videos
76 files
10.4K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 57-сон қарорига асосан, божхона органларига қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни ўрнатилишини назорат юзасидан Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи А.Дўстёров томонидан мониторинг ишлари амалга оширилди ҳамда корхона ва ташкилотларнинг фаолияти билан танишилди.

Жумладан, Навоий шаҳрида жойлашган "НКМК" АЖга қарашли "Навоий машинасозлик заводи" томонидан 1 МВТ қуёш фото электр станцияси ўрнатилганлиги ва ишчи ҳолатда эканлиги ўрганилди. Шу билан билан бирга, корхонада ташкил этилган маҳаллийлаштириш лойиҳалари билан яқиндан танишилди.

Шунингдек, Кармана туманида жойлашган "Навоий ИЭС"га ўрнатилган 1 МВТ қувватга эга қуёш электр станциясида назорат таҳлил ишлари амалга оширилди. Қуёш станциясининг самарадорлик натижалари ўрганилди.

Бундан ташқари, "Навоий ИЭС” АЖда қуввати 650 МВт бўлган 3-буғ-газ қурилмасини қуриш” инвестицион лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилиб, божхона расмийлаштируви жараёнларида мавжуд муаммолар ўрганилди ва бартараф этилиши таъминланди.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан


Инсон ўзини тута билиши билан инсондир ва шуни амалда қўллай билиши билан инсон бўлиб қолади.

Маҳатма Ганди
Божхона қўмитаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи А.Ахлимирзаев ҳамда Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи А.Дўстёров вилоятда хорижий инвестиция асосида ташкил этилаётган бир қатор инвестиция лойиҳалари билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2024 йил 18 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2024 йил учун белгиланган лойиҳаларни ўзлаштирилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишга божхона органлари масъул этиб белгиланган.

Навбатдаги ўрганиш ишлари "Қизилқумцемент" масъулияти чекланган жамияти ҳудудида жойлашган "Лентали конвейерни модернизация қилиш лойиҳаси" (умумий қиймати 4,3 млн. долл) ҳамда "1-2-сонли клинкер ишлаб чиқариш технологик тармоқларини модернизация қилиш лойиҳалари" (1,6 млн. долл) қурилиш ва иш жараёнлари билан яқиндан танишишдан бошланди.

Лойиҳа масъуллари томонидан бугунги кунда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилаётганлиги ҳамда йил якунига қадар ушбу лойиҳалар тўлиқ ўзлаштирилиши маълум қилинди.

Учрашувда “Экспорт уч қадамда” тизими имкониятлари юзасидан тадбиркорлик субъектига маълумотлар берилиб, фаолиятда учраши мумкин бўлган муаммолар бўйича божхона органлари амалий ёрдам кўрсатишга ҳар томонлама тайёр эканликлари таъкидлаб ўтилди.
30 июнь – Ёшлар куни арафасида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан хайрли ишга қўл урилди.

Қаҳрамонимиз Сирожиддин Хуррамов ёрдамга муҳтож ва алоҳида эътибор талаб этувчи ёшлар рўйхатида туради. Онаси ва ногиронлиги бор синглиси учун ҳам ўзи масъул. Аммо, муққаддам жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказгани учун оғир меҳнат қила олмайди.

Юнусобод туманидаги “Мирзо Улуғбек” маҳалласида истиқомат қилувчи Сирожиддин Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг қарори билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасига бириктирилган 24 нафар ёшлардан бири.

Пойтахт божхоначиларининг айни шу ёшлар билан бирма-бир шуғулланиб, ҳар бирини қийнаётган муаммоларни атрофлича ўрганишаётгани ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, Сирожиддин билан олиб борилган ўрганишлар давомида у онлайн тарзда буюртма қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни чакана етказиб бериш билан шуғуллана олиши маълум бўлди.

Шу сабабли куни кеча Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов томонидан Сирожиддин Хуррамовга замонавий велосипед топширилди.

- Ҳар бирингиз Давлатимиз Раҳбарининг эътиборидасизлар! Ҳаётда ўз йўлингизни топиб кетишингиз учун қанча кўмак ва туртки зарур бўлса, биз ҳамиша тайёрмиз. – деди Т.Саидов Сирожиддин билан суҳбатда.

Божхона қўмитаси томонидан бу каби хайрли ишлар республикамиз бўйлаб давом этмоқда.
Божхоначи - халқ ва тадбиркорга кўмакчи!

Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Муратовнинг навбатдаги сайёр учрашуви манзили газ-кимё мажмуаси бўлди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Кодиров эса Чуст туманида жойлашган “Tai Chang Special Steel” ҳамда “Chust ay-nur ip" МЧЖ фаолияти билан танишди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Қодиров жойлардаги объектларга чиққан ҳолда қуёш панеллари ўрнатилиш ҳолатини ўрганди.