Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи А.Дўстёров раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ вилоятда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналарда бўлишди.
Дастлаб, Ишчи гуруҳ вакиллари Навоий шаҳрида жойлашган “KIF TRADE” МЧЖга боришди. Корхона масъуллари суҳбат давомида ўз фаолиятини янада кенгайтиришни ва қўшимча иш ўринлари яратиш режаси борлигини маълум қилишди.
Шунингдек, масъуллар томонидан ёғ ишлаб ишлаб чиқарувчи "PURE NATURE OIL" МЧЖ ҳамда ун маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган “NAVOIY GOLD” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишилди.
Учрашувлар давомида корхона масъулларига божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар тўғрисида муҳим маълумотлар берилиб, юзага келиши мумкин бўлган муаммолар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мазкур йўналишда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Учқўрғон туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларини боғловчи чегара божхона постининг қурилиш ишлари жадаллашди.
Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Kодиров “Учқўрғон” чегара божхона постида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Эслатиб ўтамиз, "Учқўрғон" чегара божхона пости шу йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Бошқарма бошлиғи пост қурилиши билан танишув жараёнида пудрат ташкилоти томонидан ишларни жадаллаштириш, қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича бир қатор тавсиялар берди.
Шунингдек, қурилиш жараёнда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф қилиш ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мазкур чегара божхона постининг очилиши Наманган вилояти ва Учқўрғон тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратибгина қолмай, логистика, хизмат кўрсатиш соҳаларининг такомиллаштирилишига ҳам хизмат қилади.

Божхона қўмитаси ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги, Инвестиция масалалари бошқармасининг раҳбар ва масъул ходимлари, Савдо-саноат палатаси, рухсатнома ва сертификат берувчи идора вакиллари хамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда асосий эътибор давлатимиз томонидан тадбиркорларга божхона соҳасида тақдим этилаётган қулайлик ва имтиёзлар, "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" режимининг афзалликлари, инвесторларга яратилган шарт-шароитлар билан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини яқиндан таништириш, мавжуд муаммоли масалаларга ижобий ечим топишга қаратилди.
Тадбир давомида Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи И.Пардаев бугунги кунда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига яратиб берилаётган кўплаб имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Хусусан, товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштириш тартиботларини соддалаштириш бўйича яратилган имкониятлар, шунингдек, ушбу режимнинг афзалликлари ҳақида тушунчалар берди.
Давлатимиз Раҳбарининг ПФ-27-сон Фармони ижроси доирасида жорий қилинган “Экспорт уч қадамда” тизими ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, тадбиркорлик субъектларига янада енгиллик яратиш мақсадида илгари 9 та босқичдан иборат бўлган жараёнлар 3 баробарга қисқаргани юзасидан умумий тушунтиришлар ҳам бериб ўтилди.
Тадбир давомида бир гуруҳ тадбиркорларнинг муаммолари ва мурожаатларини ижобий ҳал этишга қаратилган кўрсатмалар ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.