ФОТОРЕПОРТАЖ:
Божхоначилар "Автомобилсиз кун" тадбирида фаол қатнашишмоқда
Бугун Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Автомобилсиз кун” тадбирида Божхона қўмитаси шахсий таркиби ҳам фаол иштирок этиб, хизматга асосан жамоат транспортида етиб келишди.
Шунингдек, кўпчилик божхоначилар соғлом турмуш тарзига амал қилиб, ишга пиёда равишда, аксарияти эса велосипедда келишди.
Шу тариқа божхона ходимлари атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, транспорт воситалари тирбандлигини камайтиришга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Она табиатни, жонажон шаҳримизни биргаликда асраб-авайлайлик!

Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республикамиз божхоначилари нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги қонунбузилиш ҳолатларини фош қилишди.
Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона постида “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган шахс эгнидаги кийимининг чўнтагига, пойафзали ичига ҳамда пайпоқлари орасига жами 32 минг 50 АҚШ долларини яширганча, қонунга хилоф тарзда олиб чиқишга урингани фош бўлди.
Тошкент халқаро аэропортида аниқланган ҳолатда эса Анқарага парвози олдидан йўловчилардан бири шимининг чўнтагидаги 5300 АҚШ долларини божхона назоратига тақдим қилмасдан, олиб чиқишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.
Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари ўтган 2023 йилда аниқланган 238 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида 29,5 млрд сўм эквивалентдаги нақд хорижий валюталар, шу жумладан, 2 млн. АҚШ долларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди.
2024 йилнинг ўтган даври мобайнида эса бу йўналишда 98 та божхона қонунбузилиши фош этилиб, 4,4 млрд сўм эквивалентдаги нақд хорижий валюталар, шу жумладан, 432 минг АҚШ долларининг ноқонуний олиб ўтилиши олди олинган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишларига рухсат этилади.