O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
16.3K subscribers
28K photos
4.57K videos
77 files
10.7K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Фоторепортаж

Тошкентда биринчи қор манзараси!
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган ёшларни Божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга таклиф этамиз!

Божхона институтига ўқишга кириш учун аризалар 2024 йилнинг 1 январидан – 1 апрелига қадар қабул қилинади.

Номзодлар қабул бошлангач доимий яшаш, ўқиш, муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган ҳудудда жойлашган божхона бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.

Институтда ўқиш кундузги шаклда, таълим муддати 4 йил, иқтисодчи ва ҳуқуқшунос мутахассисликлари бўйича тайёрланади. Ўқишга қабул қилинганлар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилиб, бепул формали-кийим бош ва озиқ-овқат билан таъминланади ҳамда тиббий хизмат кўрсатилади.

Божхона институтида ўқиш даври божхона органларида хизмат қилган даврга қўшилади.

Ҳудудий божхона бошқармаларининг телефон рақамлари Божхона қўмитасининг веб-сайти (https://customs.uz/uz/) “Ҳудудий бошқармалар” рукнида қайд этилган.

Номзодлар Божхона институтининг веб-сайти (http://uzbi.uz/) орқали номзодларга қўйилган талаблар, танлов босқичлари ва меъёрлари, институтда яратилган шарт-шароитлар тўғрисида қўшимча маълумотлар билан танишишлари мумкин.

Божхона институтига танлов босқичлари ва белгиланган меъёрлар билан Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.
#Mening_madhiyam

1992 йил 10 декабрь  "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун.

Божхона органларида ҳар тонг хизмат фаолияти Давлат мадҳияси садолари остида   бошланади.

Ҳар бир божхона ходими мадҳиямиз сўзларини юрагидан чуқур ҳис этиб, ватанимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшади.
2023 йил 11 декабрь куни Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади.

Тафсилотларни эртага кун давомида каналимизда кузатиб боринг!
Бугун Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг йиғилиши ўз ишини бошлади.

Тадбирга ташкилотга аъзо Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлат - Венгрия божхона хизмати раҳбарлари, Туркий давлатлар ташкилоти котибияти ташриф буюрган. Шунингдек, Грузия божхона хизмати раҳбари фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

Меҳмонлар дастлаб Божхона қўмитасининг Божхона расмийлаштируви маркази ва Марказий божхона лабораторияси билан танишишмоқда.

Тафсилотларни каналимиз орқали кузатиб боринг.
Ўзбекистон ва Жаҳон божхона ташкилоти ўртасидаги фаол ҳамкорликнинг янги намунаси бўлган Марказий божхона лабораторияси ташрифнинг илк манзили бўлди.

Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий божхона лабораторияси мақомини олган бундай лабораториялар дунё бўйлаб атиги 10 та давлатда бор, холос.

Бугунги кунда лаборатория текстил маҳсулотлари, полимер ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, тамаки ва никотин моддаси сақловчи маҳсулотлар, генетик модификацияланган организмлар, озон қатламини бузувчи моддалар, металл ва металл қотишмалари, алкогол маҳсулотлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи дори воситалари экспертизасини амалга ошириш учун зарур қурилмалар билан жиҳозланди.

Бу ерда амалга оширилган экспертиза синов натижалари минтақа миқёсида тан олинади.

Лаборатория меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Шу ернинг ўзида меҳмонлар эътиборига Божхона қўмитаси Миллий кинология марказида тайёрланаётган хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари намойиш қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий кинология маркази Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий маркази мақомига эга.