O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
16.1K subscribers
27.8K photos
4.52K videos
77 files
10.7K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Божхона қўмитасида бўлди

Божхона қўмитасида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов билан учрашув бўлиб ўтди

Меҳмонни ташрифи билан қутлар экан, Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган фаол ташқи сиёсат доирасида энг аввало қўшни давлатлар, шу жумладан Қозоғистон билан ўзаро ҳамкорлик стратегик шериклик даражасига кўтарилганини мамнуният билан қайд этди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги божхона ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини атрофлича муҳокама қилишди.

Жумладан, Қозоғистон-Хитой чегарасидаги «Нур жоли» назорат-ўтказиш пункти орқали Ўзбекистоннинг ташқи савдо юкларини олиб ўтишни тезлаштириш, Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги чегара божхона постларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш, шунингдек, иккала давлат фуқароларининг шахсий автомобилларини вақтинча олиб кириш, бунинг учун тегишли йиғимларни ундириш ва тўлаш тартиботлари, транзит божхона декларацияси учун Қозоғистон божхона органлари томонидан йиғимлар ундирилишига боғлиқ қатор масалалар бирма бир кўриб чиқилди.

Учрашувдан сўнг элчи жаноблари Божхона қўмитасининг Божхона расмийлаштируви маркази ҳамда Марказий божхона лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишди.
Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Отабек Чориев навбатдаги сайёр ташрифи давомида Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Яллама» чегара божхона пости фаолиятини ўрганди.

Ҳозирда “Яллама” чегара божхона пости орқали куниган 800-1000 нафар йўловчилар ва 400 дан ошиқ транспорт воситалари ҳаракатланмоқда.

Ўзаро мулоқот давомида раис ўринбосари божхона қонунчилиги ижросини сифатли ва тезкор амалга ошириш, йўловчилар ва ҳайдовчилар билан мулоқотда муомала маданиятига қатъий риоя этиш, постга кириб келишдан тортиб, божхона расмийлаштируви якунлангунга қадар жараёнда юзага келиши мумкин бўлган масалаларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Шунингдек, “Яллама” чегара божхона пости ходимлари билан яқиндан мулоқот қилиб, божхона расмийлаштируви ва кўриги жараёнларида улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан пост ходимларининг таклифларини тинглади.

Отабек Чориев пост орқали ҳаракатланаётган бир гуруҳ хорижий ҳайдовчилар билан ҳам мулоқот қилиб, божхона расмийлаштирувида учраётган муаммоларини бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.
Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Отабек Ибрагимов айни кунларда Бухоро вилояти божхона бошқармаси ҳамда унга бириктирилган ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганмоқда.

Сайёр ўрганишлар дастлаб Қоракўл туманида жойлашган ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйидан бошланди. Унда муассасанинг моддий техникавий ҳолати ўрганилиб, вилоят божхона бошқармаси масъуллари билан биргаликда куз-қиш мавсумига тайёргарликни бориши ва совуқ кунларда иситиш тизимининг доимий ишлашини таъминлаш юзасидан зарурий чора тадбирлар белгилаб олинди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ вакиллари “Олот” чегара божхона пости инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишишди. Шунингдек, Олот чегара божхона пости йўл қопламасини темир-бетон қопламага алмаштириш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш объекти бўйича берилган топшириқларнинг белгиланган вақтда сифатли якунланиши бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Сайёр ўрганишлар давомида “Қоракўл” ТИФ божхона пости ва “Point vision” МЧЖ га қарашли очиқ турдаги божхона омбори фаолияти ҳам ўрганилди. Масъуллар билан ўтказилган мулоқот давомида камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вагон остига яширилган “опий” фош этилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонлари белгиланган тартибда текширувдан ўтказилганда вагоннинг пастки балка қисмида жами оғирлиги ўрами билан 2.14 килограмм бўлган “опий” гиёҳвандлик воситаси хуфёна тарзда яширилганлиги фош этилди.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Айтилган сўз отилган ўқ, дейдилар. Отилган ўқни қайтиб милтиққа жойлаб бўлмайди. Айтган сўзимизнинг орқасидан қувиб тутиб келолмаймиз. Шунинг учун ҳам ҳар бир сўзимиз, ҳар бир сатримиз учун масъулдирмиз.

Саид Аҳмад
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329 сон қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан 2027 йил 1 январгача темир йўл хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган ортиш-тушириш ишлари учун мўлжалланган механизм ва ускуналарга (ТИФ ТН коди 8425 11 000 0, 8425 42 000 0, 8425 49 000 0) божхона божининнг ноль ставкаси қўлланилади.

Қарор билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га кўра, 2023-2024 йилларда чегара ҳудудидаги “Оқ кўприк” станциясининг ўтказувчанлик қобилияти оширилади.
Жорий йилнинг 10-11 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Молиявий тергов ўтказиш усуллари” мавзусида ҳалқаро тренинг бўлиб ўтмоқда

Тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Молиявий разведка бўлинмалари Эгмонт гуруҳининг Илғор тажриба ва лидерлик маркази (ECOFEL) ҳамда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакиллари иштирок этаётган тренингда машғулотларни Буюк Британиядан ташриф буюрган халқаро эксперт Джон Грэм Миллар олиб бормоқда.

Тренингда асосий эътибор жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларнинг молиявий жиҳатларини ўрганиш, уларни содир этилишининг янги усул ва тенденцияларини аниқлашга қаратилмоқда.

Тадбирда Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш, Суриштирув ва маъмурий амалиёт, Валюта назорати бошқармалари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 3-6 октябрь кунлари Женева шаҳрида Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги Битим доирасида Миллий қўмиталарнинг навбатдаги ишчи учрашуви бўлиб ўтган эди.

Мазкур учрашув тафсилотлари “Дунё” Ахборот агентлигининг расмий сайтида эълон қилинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корейс божхоначилари билан ёнма-ён хизмат қилаётган мана бу хизмат итлари Ўзбекистондан юборилган.

Улар ўзимизда гиёҳвандлик воситаларини қидириб топишга ўргатилган.

3 бош "лабрадор" зотига мансуб бу итларни шу йилнинг ёзида Корея божхона хизмати Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидан харид қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Кореяга ташрифи давомида Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов ушбу мамлакат билан кинология соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйган эди.

Яқинда Ўзбекистонга келган Корея божхона хизмати Комиссари Кван Хйо Ко ушбу ҳамкорлик учун миннатдорчилик ҳам билдирди.

Корея божхонасида Ўзбекистонда ўргатилган хизмат итларидан фойдаланиш тарихда илк бор амалга оширилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Farg'ona 24 | Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими - тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар.