O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
16.4K subscribers
28.7K photos
4.69K videos
77 files
10.8K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Тадбиркорлик субъектларида мавжуд муаммо ва тўсиқларни тубдан ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи И.Казаков ҳудудда фаолият юритувчи бир қатор тадбиркорлик субъектларида бўлди.

Дастлаб, Қозоғистон Республикасидан олиб келинган буғдойни қайта ишлаб, юқори навли ун маҳсулотини тайёрлаётган “Xojeli un mahsulotlari” МЧЖ фаолияти ўрганилди. Мазкур ташкилот суткасига 200 тн. ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона томонидан жорий йил бошидан 5 млн. 216 минг АҚШ доллари қийматидаги 19 854 тонна буғдой маҳсулотлари импорт қилинган бўлиб, 185,3 минг АҚШ доллари қийматидаги 680 тонна ун маҳсулотлари хорижга экспорт қилинган.

Масъулларнинг кейинги манзиллари - пахта толасидан ип калава маҳсулотини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “MIDASIA TECH” МЧЖ ва буғдойни қайта ишлаб, ун маҳсулотини ишлаб чиқарувчи “Atiyaj-Gulzar” МЧЖ бўлди. Мазкур корхоналарга ҳам “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими имтиёзлари кенг тушунтирилиб, келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, экспорт географиясини кенгайтириш бўйича тавсиялар берилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ёнғиндан огоҳлик" миллий кампанияси доирасида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси "Чуқурсой" ТИФ божхона постида тадбир ўтказилди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхона қўмитаси Марказий аппаратида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, "Шуҳрат” медали соҳибаси, Ўзбек Миллий академик драма театрининг маҳоратли актрисаси Дилноза Кубаева билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
2023 йилнинг 3-6 октябрь куни Женева шаҳрида Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги Битим доирасида Миллий қўмиталарнинг навбатдаги ишчи учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда ташкилотга аьзо давлатлар томонидан ушбу битим доирасида амалга оширилган ишлар, савдони соддалаштиришдаги муаммолар ва келгусидаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекиcтоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аьзо бўлишида миллий қонунчилик нормаларининг ушбу Битим қоидаларига мувофиқ бўлиши талаб этилади.

Шу боисдан, тадбирда илк бор Ўзбекистон Республикаси номидан Божхона қўмитаси вакиллари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Улар Савдо тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги Битим доирасида Ўзбекистонда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан кўргазмали тақдимотларни амалга оширишди.
Сербия Республикаси божхона хизмати делегацияси Божхона институтига ташриф буюрди.

Ташриф аввалида меҳмонларга Божхона институти тўғрисида қисқа видеоролик ҳамда Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети тўғрисида тақдимот намойиш этилди.

Божхона институти раҳбарияти ва Сербия божхона хизмати делегацияси ўртасида ўтказилган музокараларда ходимларнинг малакасини ошириш, Божхона институти ўқув жараёнига Сербия божхона хизматининг ходим ва ўқитувчиларини жалб этиш, ходим ҳамда тингловчиларни Сербияга ўқишга юбориш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар таълим йўналишидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун масъул шахсларни белгилаб, улар орқали доимий алоқаларни олиб боришга келишиб олишди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Яллама" божхона постида ҳужжатларда "бўш" деб кўрсатилган машина юкхонасига 20 кг. "героин" яширилгани фош қилинди.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Юракнинг маслаҳатига амал қилиб гапирилганда гап ёлғон чиқмайди. Юракнинг айтганига кирмай, нафснинг буюрганини қилсанг, сўзсиз адашасан.

Абай ҳикматларидан
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Божхона тизимида «Call-markaz» фаолияти
#9oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Farg'ona 24 | Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими - тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимининг қандай афзалликлари бор?

Эътиборингизга ҳавола қилинаётган видеролик шу ҳақида!

Тадбиркорларни ушбу режим имкониятларидан кенг фойдаланишга чорлаб қоламиз!
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Тадбиркорларга берилаётган божхона имтиёзлари самараси
#7oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Миллий кинология маркази хизмат итлари Халқаро итлар кўргазмасида юқори натижалар қайд этди

2023 йил 6-8 октябрь кунлари пойтахтимиздаги Сеул эко боғида Халқаро итлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон кинология федерацияси томонидан ташкил этилган кўргазмада Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг кинология хизматлари, Хитой, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонда фаолият юритаётган ҳамда маҳаллий шу йўналишдаги клубларнинг турли зотдаги 1258 бош итлари намойиш қилинди.

Кўргазмага ҳалқаро тоифали хакамлар Майкл Леонард (Ирландия) ва Зеферино Сильва (Португалия) ҳакамлик қилишди.

Халқаро кўргазмада иштирок этган Божхона қўмитаси Миллий кинология маркази 5 бош хизмат итларининг ташқи кўриниши (экстерьери), сифати юқори баҳоланиб, 32 та номинация бўйича дипломлар билан тақдирланди.