O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
16.5K subscribers
28.7K photos
4.71K videos
77 files
10.8K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Божхона органлари тарихида илк маротаба бевосита чегара божхона постининг ўзида ток-шоу тасвирга олинмоқда. 

Айни дақиқаларда "Ўзбекистон-24" телеканалининг "Тараққиёт формуласи"  ток-шоуси Тошкент вилояти божхона бошқармасининг "Яллама" чегара божхона постида бўлиб ўтмоқда.

Кўрсатувда Давлат божхона қўмитаси ҳамда бир қатор вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари,  миллий ва хорижий ташувчилар,  кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

Кўрсатувнинг эфир вақти ҳақида каналимиз орқали батафсил маълумот берилади.
Кўрсатув қизғин мунозараларга бой бўлмоқда.
Ҳурматли журналистлар ва блогерлар!

Божхона органлари фаолиятини рақамлаштириш ва соддалаштириш борасидан олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, Тошкент халқаро аэропортида жорий қилинган “Масофавий божхона назорати” (божхоначисиз назорат) тизими билан кенг жамоатчиликни яқиндан таништириш мақсадида Давлат божхона қўмитаси томонидан журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун жорий йил 18 октябрь куни Тошкент халқаро аэропортига пресс-тур уюштирилади.

Сизни мазкур тадбирга таклиф қиламиз ва пресс-турнинг кенг ёритилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Пресс-тур иштирокчилари учун мўлжалланган автобус Давлат божхона қўмитасидан 18 октябрь куни соат 9:45 да жўнаб кетади.

Мурожаат учун телефон: +998977099559
Forwarded from BU KUN-THIS DAY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
17.10.2022/09.00

#Buxoro

NOQONUNIY MAHSULOTLAR AYLANMASINING OLDI OLINDI

Muxbir: Zilola XUDOYQULOVA 🎤

BIZNI KUZATISHDA DAVOM ETING👇
https://t.me/zortv_bukun
Forwarded from BU KUN-THIS DAY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
17.10.2022/09.00

#Surxondaryo

VAGONDA YASHIRILGAN GIYOHVAND MODDA FOSH ETILDI

Muxbir: Sardorbek LOLAYEV🎤

BIZNI KUZATISHDA DAVOM ETING👇
https://t.me/zortv_bukun
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш жараёнларида ахборот тизимлари кенг қўлланилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бу ҳақида 2022 йил 15 окятбрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 604-сон қарори қабул қилинди.
МУРОСАСИЗЛИК – КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ
ЭНГ МУҲИМ ШАРТИ!

Божхона тизимини коррупцияда ҳоли соҳага айлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг асосида энг аввало ушбу иллатга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

Божхона органларида ушбу иллатга мойиллиги бор ходимларни аниқлаш ва уларни сафдан тозалаш борасида Давлат божхона қўмитаси томонидан кўрилаётган чоралар аҳён-аҳёнда эмас, аксинча мунтазамлик касб этиб бормоқда.

Яқинда Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Андархон” чегара-божхона постида фош қилинган навбатдаги ҳолат ҳам юқоридаги фикримиз тасдиғидир.

Воқеа баёнини бироз олдиндан бошлаймиз. 2021 йил сентябрь ойида Қўқон шаҳридаги 3 та МЧЖ номига хориждан 23 тонна 540 кг. оғирликдаги 3 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари олиб келинган.

Мазкур товарларни божхонада расмийлаштириш учун божхона юк декларациялари “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига тақдим қилинган бўлиб, товарлар “Божхона омбори” божхона режимига расмийлаштирилади ҳамда вақтинча сақлаш учун “Қўқонсавдо” МЧЖга қарашли божхона омборига топширилади.

2022 йил 13 октябрь куни юк эгалари юқоридаги товарларни “Реэкспорт” божхона режимига расмийлаштириб, Тожикистон Республикасига олиб чиқиб кетиш учун божхона юк декларацияларини тақдим этишади ва шу куннинг ўзида Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постида расмийлаштирув якунига етказилади.

Ҳужжатларга биноан ушбу товарлар ортилган юк автотранспорт воситаси 2022 йил 15 октябрь куни Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Андархон” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетаётганида Давлат божхона қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармасининг вилоятдаги тезкор ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.

Боиси, ушбу товарлар билан боғлиқ вазият Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти томонидан олдиндан тезкор кузатувга олинган эди ва айнан қўмита раҳбариятининг топшириғига мувофиқ тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида юк автотранспорт воситаси ҳайдовчи ва холислар иштирокида қайта божхона назоратидан ўтказилганда, юкхонада ҳужжатларда кўрсатилган товарлар умуман йўқлиги фош бўлди.

Ҳозирда “реэкспорт” божхона режимига расмийлаштирилиб, амалда чегара божхона пости орқали олиб чиқиб кетилмаган умумий қиймати 2 млрд. 188 млн. сўмлик товар моддий бойликлар вақтинча сақловга олиниб, белгиланган тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда божхона ходимларининг мазкур ҳолатга алоқадорлигини аниқлаш ва уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантириш, божхона қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда маҳаллий ва хорижлик фуқароларга қулайликлар яратиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни бевосита жойига чиқиб кўздан кечириш ва ҳолис баҳо бериш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси (ИБК) томонидан жорий йилнинг 18 октябрь санасида “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона постига пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида мамлакатимизда божхона соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, жисмоний шахсларнинг, жумладан хорижлик фуқароларнинг чегара божхона постлари орқали ҳаракатланишларини осонлаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар юзасидан мутаҳассислар томонидан керакли маълумотлар берилмоқда.
“Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости фаолиятида тадбиқ этилган янгиликлар орасида “Масофавий божхона назорати - божхоначисиз божхона” тизими алохида аҳамиятга эга.

Жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб аэропорт ҳудудининг учиб кетиш залида ишга туширилган  мазкур тизим янги бўлишига қарамай, 4 ойлик муддат давомида яхши натижаларни берди.
Маълумот ўрнида таькидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости орқали 4 135 та рейсда (Халқаро учиб кетиш – 2 138 та, МДХ учиб кетиш 1 997 та 592 833 нафар йўловчи (йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда 11 220 нафар) пост орқали учиб кетишган.

Йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда ҳаракатланган 210 та фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилиб, шундан 2 та йўловчида божхона қонун бузилиши холати аниқланган.