Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
2.7K subscribers
3.02K photos
1.06K videos
1 file
3.49K links
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Ишонч телефони: 1159
Сайт: consumer.uz
instagram.com/consumeruz
twitter.com/consumeruz
facebook.com/consumeruz
YouTube.com/c/consumeruz
Download Telegram
Наманган вилояти
АСОСИЙСИ СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ ВА ЖИСМОНИЙ ФАОЛЛИК.
Наманган вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси томонидан жойларда 15 март - Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни тадбирлари ўтказилди. Хусусан, бошқарма ҳузуридаги Агентликнинг ҳудудий тузилмаси 12 март куни Мингбулоқ туман 11-сонли ва Тўрақурғон туман 2-сонли умумий ўртатаълим мактабларида “Сифат танлови – соғлом овқатланиш гарови!” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Семинарда ўқувчи ёшларга соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик ва истеъмолчилик маданиятини янада ошириш масалалари юзасидан тайёрланган тақдимот слайдларидан фойдаланган ҳолда атрофлича тушунтиришлар берилди. Семинарда, туман Халқ таълим ва соғлиқни сақлаш бошқармаси ва СЭОМ ходимлари ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
Семинар қизғин руҳда ўтказилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан бошқарма ва соҳа вакиллари ўқувчиларнинг саволларига тегишлича жавоблар бердилар.
Хоразм вилояти
САВДО ВА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИЛДИ.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди. Хусусан, бошқарма ҳузуридаги Агентликнинг ҳудудий тузилмаси томонидан 15-март Халқаро истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан Урганч марказий деҳқон бозори МЧЖ, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Хоразм “Дори-дармон” АЖга қарашли 1-сонли дорихонада, “Ҳудуд газ” МЧЖ, “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамда “Туямўйин – Урганч” МСҚФБларда Пресс-тур ўтказилди.
Мазкур тадбир давомида тадбиркорлик ва истеъмолчилик маданиятини ошириш ва такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий, истеъмолчилик билими ва саводхонлигини ошириш, истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида мутасадди ваколатли органлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича маълумотларга эга бўлинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 10 март куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган Пресс-турдан видеолавҳа.

Андижон вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармасининг матбуот хизмати.
Facebook | Telegram
КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ. Сирдарё вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармаси ҳузуридаги Агентликнинг ҳудудий тузилмаси “15 март - Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” доирасида мактабларда ўқув семинарлари ўтказилди. Гулистон шаҳридаги Халима Худойбердиева номидаги ижод мактабида “Сифат танлови – соғлом овқатланиш гарови!” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги ва Монополияга қарши курашиш бошқармаси ҳамда тегишли ташкилотлар қатнашди. Семинар якунида Агентлик ҳудудий тузилмаси томонидан ижод мактаби ўқувчиларига китоблар совға қилинди.
ТАШКЕНТ Территориальным управлением Агентства по защите прав потребителей города Ташкента в общеобразовательной школе №322 Сергелийского района, организован учебный семинар “Качественный выбор- залог здорового питания”, для учеников 9,10,11 классов. Главная цель проведение данного мероприятия- разъяснение понятия «здорового и правильного питания» и его пропаганды. Ведь правильное питание играет важную роль не только для развития, роста учащегося, но и для сохранения его здоровья.
Қашқадарё вилояти.
Соғлом ривожланиши учун
Қашқадарё вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси томонидан жойларда 15 март - Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни тадбирлари ўтказилди. Бошқарма ҳузуридаги Агентликнинг ҳудудий тузилмаси 13 март куни Шаҳрисабз шаҳридаги 1 ва 10- умумтаълим мактабрида 9-,10- ва 11-синф ўқувчилари учун “Сифат танлови – соғлом овқатланиш гарови!” мавзусида ўқув семинарлари бўлиб ўтди.
Мурожаатлар қандай қабул қилинади? Истеъмолчилар ҳуқуқларини қимоя қилиш Агентлиги фаолиятидан

https://www.youtube.com/watch?v=uLMzKK6nI5U
Бухорода истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни қандай ўтказилди?

https://www.youtube.com/watch?v=3ZMcH0r1Rbo