Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
2.71K subscribers
3.02K photos
1.06K videos
1 file
3.49K links
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Ишонч телефони: 1159
Сайт: consumer.uz
instagram.com/consumeruz
twitter.com/consumeruz
facebook.com/consumeruz
YouTube.com/c/consumeruz
Download Telegram
#Қонунчиликдаги янгиликлар

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ АГЕНТЛИГИ ТОМОНИДАН “ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СИРЛИ ХАРИДОРИ” АМАЛИЁТИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини, илмий-техник ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида қабул қилинган мазкур қарорда 2020-2024 йилларда амалга ошириладиган бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.
Хусусан, ҳужжатга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 1 июлдан бошлаб “фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори” институтини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Ўз навбатида, “фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори” институтини жорий этиш доирасида тадбирларни ташкил этиш Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда амалга оширилади.
#Қонунчиликдаги янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб “фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори” институтини жорий этилади.
Қуйидагилар “фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори” тадбирларини ташкил этишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан рецептларни ёзиш ва дори воситаларининг савдо номи учун чекланган нархларни шакллантириш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш;
тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарга ташриф буюриш, телефон қўнғироқлари, электрон почта ёки мобил иловалар орқали мурожаат қилиш, шунингдек, бошқа масофавий усуллар орқали маълумот тўплаш ва мониторинг олиб бориш;
маълумот тўплаш ва мониторинг қилишга тегишли ваколатли органлар ходимларини ҳам, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа шахсларни (“сирли харидорлар”) ҳам жалб этиш;
тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар раҳбарлари ва (ёки) ходимларини ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳамда ваколатларини суиистеъмол қилишга ундовчи усуллардан фойдаланишини тақиқлаш;
қонунчилик талабларини биринчи марта бузган тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ва (ёки) ходимларига қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чораларини қўлламасдан, тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
“фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори” институтини жорий этиш доирасида ўтказилган мониторинг натижалари асосида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш.
Электрон тижорат. Онлайн харид қилишда баъзи маслаҳатлар

Электрон тижорат — бу интернет орқали товарлар ва хизматлар сотиш ёки сотиб олиш билан боғлиқ жараёндир. Бутун дунёда интернет-дўконга истеъмолчиларнинг ишончи ошиб бормоқда, маълумотларга кўра  2040 йилга келиб харидларнинг 95 фоизи интернет орқали амалга оширилиши кутилмоқда. 2017 йилда электрон тижорат 2,3 триллион долларни ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб унинг 4,5 триллион долларга етиши тахмин…

https://consumer.uz/yangiliklar/elektron-tijorat-onlayn-harid-qilishda-bazi-maslahatlar/
Самарқанд. Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқи асослари

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Самарканд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқи асослари” мавзусида талабалар ўртасида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Самарқанд Саноат ва курилиш коллежида ташкиллаштирилган мазкур йиғилишда вилоят касб-ҳунар бошқармаси, “Ўзстандарт” агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳудудий…

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги
consumer.uz | Facebook | Telegram
Яроқлилик муддати тугаган тухумларни сотиш маън этилади

Тухумларни харид қилаётганда у ҳақдаги маълумот билан танишиш муҳим аҳамиятга эга.Аслида савдода сотилаётган товуқ ва бедана тухумларининг ранги оқ, кул ранг аа жигаррангда бўлади.Улар ўрамда қоғоз қути ва тараларда сотувга…

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги
consumer.uz | Facebook | Telegram
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг медиа режасига асосан ҳамкорликда "Янги Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш янги даражада" мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Матбуот ажуманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун маълумот берилади.
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
Матбуот анжумани давом этмоқда!
ПРЕСС-РЕЛИЗ: Янги Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш янги даражада

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги МАТБУОТ АНЖУМАНИ ПРЕСС-РЕЛИЗ МАВЗУ: “Янги Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш янги даражада”       2020 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги…

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ижтимоий тармоқларда:
Facebook | Telegram | Youtube
Сурхондарё вилояти. Истеъмол маданияти оширилди

Сурхондарё вилоятида ҳудудида жойлашган  Термиз давлат университети, Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали, Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали, Тошкент тиббиёт академиясиТермиз филиали ўқитувчи ва талабалари учун истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя…

Батафсил 👉 consumer.uz/?p=1225

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ижтимоий тармоқларда:
Facebook | Telegram | Youtube
Электрон тижорат. Онлайн харид қилишда баъзи маслаҳатлар

Электрон тижорат — бу интернет орқали товарлар ва хизматлар сотиш ёки сотиб олиш билан боғлиқ жараёндир. Бутун дунёда интернет-дўконга истеъмолчиларнинг ишончи ошиб бормоқда, маълумотларга кўра  2040 йилга келиб харидларнинг 95…

Батафсил 👉 https://consumer.uz/?p=1184

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ижтимоий тармоқларда:
Facebook | Telegram | Youtube
ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЙ БУЮМЛАР НАРХИНИ АСОССИЗ РАВИШДА ОШИРГАНЛИК – ФАРМАЦЕВТИКА ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШГА САБАБ БЎЛАДИ

Сўнгги вақтларда хориж давлатларида, хусусан Хитой Халқ Республикасида хавфли юқумли вирус билан касалланиш ҳолати авж олганлиги сабабли республикамиз дорихоналарида тиббиёт ниқоблари тақчиллиги кузатилаётганлиги ва унинг чакана нархи кескин ошиб кетганлиги,…

Батафсил 👉 https://consumer.uz/?p=1383

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ижтимоий тармоқларда:
Facebook | Telegram | Youtube
Опрос граждан в сфере розничной торговли


Батафсил 👉 https://consumer.uz/?p=1399

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ижтимоий тармоқларда:
Facebook | Telegram | Youtube
Sayt maʼlum qildi, Agentlik aralashdi: avtosalon mashinalarni oʻz egalariga yetkazib berdi

Joriy yil 2-fevralda kun.uz saytida “Monopoliyaning yana bir zararli oqibati: Samarqandda pul toʻlagan yuzlab xaridorlar avtosalondan mashinalarini ololmayapti” sarlavhali maqola chop etilgan edi. Unda mazkur internet nashr muxbiri Shuhrat Shokirjonov…

Батафсил 👉 https://consumer.uz/?p=1393

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ижтимоий тармоқларда:
Facebook | Telegram | Youtube