Чуст ва Дунё🇺🇿🌎
1.91K subscribers
47.4K photos
23.7K videos
169 files
24.4K links
Download Telegram
Маҳалллада сервис компанияси фаолият бошлади

Маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини йўлга қўйиш, аҳоли ва коммунал хизматлар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида янги механизмлар жорий этилмоқда.

Чуст туманининг "Мустақиллик" маҳалласида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-234-сонли қарори ижроси доирасида 335 миллион сўм маблағ эвазига Маҳалла сервис компанияси биноси қуриб битказилди.

Замонавий кўринишга эга ва кўп функцияли бўлган мазкур бино фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Чуст тумани ҳокими Б.Салимжонов, туман  Маҳаллалар уюшмаси раҳбари Н.Раҳимова ҳамда маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этдилар.

Мазкур муассаса 360 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига 12 турдаги замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Янги ташкилотда 23 турдаги хизмат кўрсатиш йўлга қўйилиб, 8 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Чуст туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Фуқароларнинг мурожаатлари тингланди

Чуст тумани Мўнчоқтепа маҳалласида туман ҳокими Б.Салимжоновнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Мазкур мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид бўлиб, кўпчилиги жойида ечимини топди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 64-Халқаро “Гуллар фестивали” доирасида дрон-шоу ташкил этилди

Наманганда ўтказилаётган 64-Халқаро “Гуллар фестивали” доирасида “Афсоналар водийси” боғида томошабоп дрон-шоу бўлиб ўтди.

500 га яқин дрон осмонда “Гуллар фестивали” логотипи акс этган тасвир билан бошланди. Шунингдек, ҳумо қуши, туризм логотипи ҳамда Наманганнинг диққатга сазовор жойлари ва гуллар тасвири тимсоллари самони чароғон этди.

Минглаб томошабинлар бу нурли саҳнани ҳайрат ва ҳавас билан кузатишди.

Анъана, санъат ва замонавий технология уйғунлашган ушбу кеча Наманганнинг маданий ҳаётида ёрқин из қолдирди.

Манба 👉https://t.me/namvilhok/192797?single
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Саудиядаги ҳожилар билан қўнғироқлашди

Шавкат Мирзиёев Маккада зиёратда бўлиб турган ҳожиларга бошчилик қилаётган муфтий Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали суҳбатлашди.

Мирзиёев ҳожилар аҳволи ва улар учун яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди...


🌎@ChustVaDunyo
Япония дунёда энг тез интернет узатиш рекордини янгилади

Сониясига 1,02 петабит тезликка эга технология сунъий интеллект ва 6G учун мўлжалланган...

🌎@ChustVaDunyo