Чуст ва Дунё🇺🇿🌎
1.91K subscribers
47.4K photos
23.7K videos
169 files
24.4K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларнинг нолалари янграяпти. Хон Юнисидаги ошхона атрофини кўплаб кичик чеҳралар ўраб олган — фақат бир маҳал овқатга умид билан келишган.

Бу — Кеча туширилган лавҳа. Ғазонинг муҳосара остидаги аҳволи бир тасвирда намоён: очлик ва синган қалблар...

🌎@ChustVaDunyo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekistondagi eng bo‘yi uzun Ichki ishlar xodimi
Маҳалллада сервис компанияси фаолият бошлади

Маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини йўлга қўйиш, аҳоли ва коммунал хизматлар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида янги механизмлар жорий этилмоқда.

Чуст туманининг "Мустақиллик" маҳалласида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-234-сонли қарори ижроси доирасида 335 миллион сўм маблағ эвазига Маҳалла сервис компанияси биноси қуриб битказилди.

Замонавий кўринишга эга ва кўп функцияли бўлган мазкур бино фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Чуст тумани ҳокими Б.Салимжонов, туман  Маҳаллалар уюшмаси раҳбари Н.Раҳимова ҳамда маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этдилар.

Мазкур муассаса 360 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига 12 турдаги замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Янги ташкилотда 23 турдаги хизмат кўрсатиш йўлга қўйилиб, 8 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Чуст туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.