64-халқаро “Гуллар фестивали” тантанали равишда старт олди
Фестивалнинг расмий очилиш маросимини Наманган вилояти ҳокими, Сенат аъзоси Шавкатжон Абдураззоқав олиб борди. У ўз нутқида ушбу анъанавий гўзаллик байрами йилдан йилга такомил топиб, вилоятнинг рамзий брендига айланганини таъкидлади.
Ўтган йили 7 миллион меҳмонни қарши олган фестивалда бу йил 10 миллионга яқин ташриф буюрувчи кутилмоқда. Бундай кенг қамровли анжуманни юксак даражада ташкил этган масъул идораларга ҳоким томонидан алоҳида миннатдорлик изҳор этилди.
64-бор гуллашда давом этаётган фестиваль нафақат гуллар, балки инсон қалбидаги эзгу туйғулар ҳамда миллий маданият ва меҳмондўстликнинг ифодасидир.