Чуст ва Дунё🇺🇿🌎
1.96K subscribers
46.5K photos
23.4K videos
169 files
24.3K links
Download Telegram
Реклама эмас, тавсия. Одамларга яхшилик соғиниш ҳам яхшиликдир. Наманганда 65 мингга 1 кг лахм гўшт сотишаётган экан. Ulugbek Toshboev акамизни ҳалол ва виждонли инсон сифатида анчадан бери танийман. Шу инсон қўл урибдилар бунга. Нархи товуқ гўштидан унча катта фарқ қилмас экан. Буни қандай қиляптилар билмадиму, аммо ҳафталаб гўшт ололмаётганлар учун айни муддао бўлибди бу. Ишларига барокат тилаймиз. Қўшимча маълумот учун манзил ва бизнес эгасининг шахсий рақамини қолдираман.

Наманган вилояти, Наманган шахри "Дўстик" шох кўчасидаги академик лицей рўпарасидаги кўча. Мурожаат учун: 972572525

@chustvadunyo
❗️Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияда меҳнат муҳожирларига нисбатан қўпол муомала ва ҳуқуқ бузилишлари бўйича хавотир билдирди.

Бу масала юзасидан Россия элчиси билан учрашув ўтказилди. Ўзбекистон томони муҳожирларнинг ҳуқуқлари Россия қонунчилигига мувофиқ ҳимоя қилиниши лозимлигини таъкидлади ва ҳолатни синчиклаб ўрганишни сўради.

👉🌍@ChustvaDunyo
Битта дарахт бир йилда ҳаводаги 27 килограммгача ифлосланишни тозалаш қобилиятига эга.​

Дарахтлар ҳаводаги азот диоксиди, углерод оксиди, озон, чанг кабиларни ютиб, атроф-муҳитни тозалайди. Шунингдек, улар кислород ишлаб чиқаради ва инсон саломатлиги учун муҳим бўлган экотизимни барқарорлаштиради. Аҳоли зич жойлардаги кўчат экканида фойда нафақат кўркамликда, балки соғлом ҳаётда ҳам намоён бўлади.

👉🌍@ChustvaDunyo
ВАТАН КИМНИКИ?!
Ватанни талон-тарож қилаётганлар ҳақида деярли ҳар куни ўқиймиз ижтимоий тармоқларда. Шунда менга гўё ватан ўғриларники-ю, ватанпарварлик армия билан халқникидек туюлаверади!

Abdulqodir_Polvonov

@chustvadunyo

Kir👆ing