Чуст ва Дунё🇺🇿🌎
1.95K subscribers
46.4K photos
23.3K videos
169 files
24.3K links
Download Telegram
Ўзбекистонда 3 ой ичида 9 мингдан зиёд оила ажрашди

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 9 063 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 6 010 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 1 481 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 577 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган...


🌎@ChustVaDunyo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН ҲАММАМИЗГА

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсин, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Бугунги кун дуоларингизда бизни ҳам эслаб қўйинг
.

ЯҚИНЛАРНИ БИРИНЧИЛАРДАН БУ́ЛИБ ТАБРИКЛАШНИ УНУТМАНГ...

🌎@ChustVaDunyo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалар тез-тез сийиб қўйишида ва аёллар шамоллашида ёрдам берувчи малҳам...


🌎@ChustVaDunyo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌸🌺🌼 Тошкентда Гуллар фестивали бошланди

Манзил📍

Ушбу хабарни гуллар фестивалига бирга бормоқчи бўлган дўстларингизга юборинг...


🌎@ChustVaDunyo
📍 Бутун Ўзбекистонни магнит бўронлари ойи кутиб турибди: энг кучлиси бугундан бошланади!

Магнит бўронлари пайтида ўзингизни асраш учун оддий тавсиялар:

• Кўпроқ сув ичинг.
• Ухлаш режимини сақланг.
• Жисмоний ва руҳий юкламаларни камайтиринг.
• Қон босимингизни назорат қилинг.
• Спиртли ичимликлардан воз кечинг ва кофеинни чекланг.
• Экранлар олдидаги вақтни қисқартиринг...

🌎@ChustVaDunyo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Давлат ёки хусусий клиника?

Сўнгги вақтларда хусусий клиникалар борасидаги айрим фикрлар аҳоли орасида ишончсизликка сабаб бўлмоқда.

Лекин аксарият инсонлар арзон нархни афзал кўрса, айримлар тезкор ва ишончли хизматни хоҳлайди...

🌎@ChustVaDunyo
#МОТИВАЦИЯ

1850-йилда 16 ёшли Дмитрий Менделеев Москва университетида ўқиш учун 2000 чақирим йўл босиб борди.

Аммо уни рад этишди. Дмитрий таслим бўлмади. Йўлини давом эттирди - Петербургга йўл олди ва ўқишга қабул қилинди.

Йиллар ўтиб, у Кимёвий элементлар даврий жадвалини яратди — ҳатто ҳали кашф қилинмаган элементларни ҳам олдиндан айта олган. Унинг бу кашфиёти илм-фан оламида абадий инқилоб ясатди.

Хулоса шундан иборатки, рад этилиш - якун эмас, балки янги имкониятларга бошловчи босқич, холос. Мақсадларингиз йўлида таслим бўлманг, Аллоҳдан сўранг ва интилинг.

👉🌍@ChustvaDunyo
Milliy kiyim millat qiyofasi.

Bugun Chust tuman "Tinchlik" mahallasi hodimlari tomonidan tashkil etilayotgan barcha tadbirlarda milliy bosh kiyim va liboslardan foydalanmoqdalar.

Jumladan bugun juma kuni milliy kiyimlar kuni munosabati bilan bir guruh mahalla faollari tomonidan ish faoliyatida milliy kiyimlarda ishlarini davom etirishmoqda.
ЯҲУДИЙЛАР ЯПОНЛАРДАН НОРОЗИ.

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Япониядаги интернет нашрларида ва янгиликларида бугун бир воқеа роса айланди.

Янгиликнинг қисқача мазмуни шундай:

Япониянинг Киото префектурасидаги "Wind willa" деган меҳмонхонага Исроиллик туристлар тунашга келишади. Хона банд қилиш учун реcепшинга боришади ва пасспортларини тақдим этишади. Меҳмонхона ҳодимлари Исроилнинг пасспортини кўриб, улардан "Қирғинбаротларга, урушларга умуман алоқам йўқ" деган тилхат ёзиб топширишни талаб қилишади. (Расмда ўша тилхат ва меҳмонхона).

Ушбу янгилик чиққандан кейин одамларнинг фикрларини ўрганиб чиқдим. Табиийки, Яҳудийлар Японлардан норози бўлиб "Инсон ҳуқуқлари. Қонунга зид, бир-нималар, бир нарсалар" деб жар солишаябди. Аммо, Японларнинг аксарият қисми илиқ фикрлар билдиришган. Келинг, айримларини сизларга ҳам улашаман. Бир Япон ёзаябди:

"Дунё 1945-йиллардаги Ҳитлернинг қилмишларини 70 йил ўтган бўлса-да унутгани йўқ. Нима биз, сиз қилаётган хунрезликни тезда унутайликми?"

Яна бир Япон ёзаябди:

"Сиёсатларинг ўзларинга сийлов. Аммо, бегуноҳ одамларни ўлдирганларга нафақат меҳмонхоналар балки, бутун дунё ана шу меҳмонхона хўжайинининг усулини қўллаш керак!".

Яна бир Япон эса, асрга таътигулик фикр билдирибди:

"Жириллайверманглар бу ер Япония. Меҳмонхона хўжайинининг Исроилликлардан бундай тилхат талаб қилишини 100% қўллаб-қувватлайман. Меҳмонхонага меҳмон бўлиб келиб, маълум муддат ўтгандан кейин БУ МЕҲМОНХОНА МЕНИКИ, ҲАММАНГ ЧИҚИБ КЕТ БУ ЕРДАН деб меҳмонхонани эгаллаб олмаслигига ким кафолат беради?"

Қойилотун-қойилун сизларга Японлар. Қалбингиз, инсонийлигингиз учун ташаккур. Тарихдан тўғри хулоса чиқара олган, кўп жиҳатлари билан дунёга ўрнак бўла олган миллат ташаккур сизларга!

https://t.me/BahodirIskandarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий кийим миллат қиёфаси.

Чуст туман "Тинчлик" маҳалласи ҳодимлари томонидан ташкил этилаётган барча тадбирларда миллий бош кийим ва либослардан фойдаланмоқдалар.
Чуст тумани "Тинчлик" маҳалласи Ёшлар етакчиси, Хотин қизлари фаоли, ижтимоий ходим, директори,ўринбосри, психологлар билан ҳамкорлигида ҳудудда жойлашган 12-сонли мактабда профилактик тарғиботлар ўтказилди.

Қуйидаги масалалар бўйича тарғиботлар олиб борилди:

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида “Давомат” тадбири ташкил этилди. "Маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг дарслардаги иштироки, мактаб ички тартиб интизомига риоя этиши,келиб-кетиш жараёнларида жамоат тартибини бузмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

1.Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш;
2.Ўқувчилар давоматини жиддий назоратга олиш;
3.Кийиниш маданиятига риоя қилиш;
4.Мактаб ўқувчиларига автомашина минмаслик, бўйича ҳам атрофлича маълумот берилди.

Тадбирдан сўнг мактабга кечиб келадиган ўқувчиларини рўйхати олиб маҳалла идорасида мактаб ходимлари билан иш ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Ҳурматли ота-оналар мактабга фарзандингизни ўз вақтида келишига кўмаклашинг.