Чуст ва Дунё🇺🇿🌎
1.96K subscribers
46.3K photos
23.3K videos
169 files
24.3K links
Download Telegram
Бугун, Бош прокуратурада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора - тадбирларига бағишланган республика идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Парламент ва Ҳукумат аъзолари, соҳага масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлар, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари, Республика ва ҳудудий идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори жорий йил биринчи чораги якунлари бўйича ижроси аҳволи, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бирма бир кўриб чиқилди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато-камчиликлар аниқ рақамлар ва мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, намунали хавфсиз йўлак ва кўчаларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, ҳар бир “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, худудий штаб раҳбарларига барча ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган қарор ижросига қаратилган вазифларнинг ижросини назорат қилиб бориш, уларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан яна  бир  бор масъулият  ва  қатъий  вазифалар  ўрнатилди.

Тадбир давомида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди.

Республика идоралараро йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.
Ўзбекистонда олтин экспорти ўсди, энергия импорти эса қисқарди

Ўзбекистон шу йилнинг биринчи чорагида $3,57 млрд қийматда олтин экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34% кўп. Қимматбаҳо металллар мамлакат умумий экспортининг 44%ини ташкил этди. Энергетика соҳасида эса импорт кескин камайган. Нефть ва нефт маҳсулотлари импорти $443,1 млнни ташкил этиб, 16%га қисқарган...


🌎@ChustVaDunyo
Перуда 5 минг йиллик мумиё топилди

Мумиёланган аёлнинг ёши 25-30 ёш атрофида бўлган. Орадан 5 минг йил ўтган бўлса ҳам унинг териси, сочлари ва тирноқлари сақланиб қолган...

🌎@ChustVaDunyo
Стив Жобс умрининг охирида тушуниб етган бешта ҳақиқат:

• Фарзандларингизни бой қилиб тарбияламанг. Уларни бахтли бўлишлари учун тарбияланг. Шунда улар улғайгач, нарсанинг нархини эмас, қадрини билишади.
• Дори сифатида овқат истеъмол қилинг. Акс ҳолда, сиз дори-дармонларни овқат сифатида истеъмол қилишингиз керак бўлади.
• Сизни севадиганлар сизни тарк этиш учун 100 фоиз сабаблари бўлса ҳам, сизни ҳеч қачон тарк этмайди. Улар доим қатъиятли бўлиш ва сизни тарк этмаслик учун битта сабаб топади.
• Одам бўлиш билан инсонпарварлик ўртасида катта фарқ бор.
• Агар сиз тез юрмоқчи бўлсангиз, ёлғиз боринг! Аммо узоққа боришни истасангиз, бирга боринг...


🌎@ChustVaDunyo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yetimni haqqidan qo'rqing...

🌎@ChustVaDunyo
⚡️1 майдан хотин-қизларга тавсиянома берилади

◾️Қонунчиликка кўра, 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумоти йўқ хотин-қизлар давлат ОТМларига тўлов-контракт асосида қабул қилинади. Бунинг учун Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномаси керак.

Тавсиянома учун қуйидаги манзилга кирилади:
1️⃣ https://xotin-qizlar.uz/
2️⃣ Доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари
Қандай ҳужжатлар керак?

Бунда стаж бўйича my.mehnat.uz 
YMMT да ҳамда ўрта махсус дипломини diplom.edo.uz
сайти орқали текширтириб олиши керак.

Эслатма: тавсиянома олганлар ҳам кириш имтиҳонида қатнашади, фақат улар алоҳида 500 та квота учун курашади...

🌎@ChustVaDunyo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"CHUST KO‘XNA SHAHRISTONI"

Bundan uch ming yil avval 9-10 balli zilzila bo‘lgan va yana 300- yildan so‘ng shunday qattiq zilzila bo‘lgan.

Bu yerdagi arxeologik qazishmalar chog‘ida ko‘plab suyak qoldiqlari sopol buyumlar nayza o‘roq pichoqlarni yasash uchun qoliplar topildi.

Mazkur topilmalar qadimgi Farg‘ona xududlarida ilk dexqonchilik madaniyati shu xududlarda paydo bo‘lganidan dalolat bermoqda. "Bibiona" qadimgi Chust yodgorligi ustida turimmiz bu o‘z vaqtida extimol 10 gegtar bo‘lganligi bo‘lishi mumkin lekin xozir saqlab qolingani 3-gegtardan oshiqroq.

Bu yerda ushbu ilk shahar milodiy eradan oldingi XI asrni oxiri X asr boshlarida shahar sifatida shakllangan.Asosiy xo‘jaligi dexqonchilik,xunarmadchilik keng rivojlangan.

Yodgorlikdagi arxeologik tadqiqotlar Gʻovasoy xavzasida joylashgan Bibiona ziyoratgohi tarixini yanada boyimoqda,qolaversa ochiq osmon ostidagi muzeyini tashkil etish orqali turizmni rivojlantirish imkoni berishi tabiiydeydi tarix fanlari doktori, professor Abdulhamid Anorboyev