САЙРИ БОҒ АЙЛАР
Нигорим, ҳар нафас ишқинг ҳавоси дилни чоғ айлар,
Хаёлим жисму жонимни етаклаб сайри боғ айлар.
Кўзим ёшини тўхтатмоққа имкон қолмагай ҳаргиз,
Сени кўрмоқ қувончи кўнглими қайнар булоғ айлар.
Ўзи бир доғ эрур кўрганда ҳолимни деёлмаслик,
Қалайсан?- деб сўраб қўймаслигинг доғ узра доғ айлар.
Дилимда махфий такрор айласам номингни боғ ичра,
Билиб олмоқ учун гул ғунчасин гулшан қулоғ айлар.
Сени излаш учун кўкдан қуёш ғойиб бўлар ҳар кеч,
Фалак туртинмагил, деб ою юлдузни чароғ айлар.
Ажаб қудрат берур ишқинг, писанд этмай кўтаргайман,
Маломатлар юкин ағёр, агарчи тоғ-тоғ айлар.
Бу йўлда тожу тахтидан кечиб кезган эса Фарҳод,
Сени деб Чустий ҳам ҳимматни ундан каттароғ айлар.

ГЎЗАЛЛИК ОЛАМИНИНГ МАЛИКАЛАРИ, КАНАЛИМИЗНИНГ ИХЛОСМАНД МУХЛИСАЛАРИ, БАРЧАЛАРИНГИЗГА БАҲОР БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН! ҲАМИША ЧЕҲРАНГИЗНИ НУР, ДИЛИНГИЗНИ ҚУВОНЧ БЕЗАБ ТУРСИН!
АҲЛИ ОИЛАНГИЗ БАХТИГА ДОИМО СОҒ ВА ҲАМИША БОР БЎЛИНГ!!! ❤❤❤🌹🌹🌹

КИМНИ ИЗЛАРСИЗ?
Чиройликсиз, гўзалсиз, дилрабосиз, мунча дилбарсиз,
Паривашсиз, малаксиз, маҳлиқосиз, сиймпайкарсиз,
Санамсиз, бебаҳосиз, гулбадансиз, лаъли шаккарсиз,
Қуёшсиз, тўлган ойсиз, нозанинсиз, нозпарварсиз,
Кўзингиз ҳар томонда рост айтинг, кимни изларсиз?
Садоқат йўлида карвонингиздирман, танийсизму?
Бу йўлда шоду беармонингиздурман, танийсизму?
Қаранг, ҳамасру ҳамдавронингиздурман, танийсизму?
Тасаддуқ жонгинам, қурбонингиздурман, танийсизму?
Кўзингиз ҳар томонда, рост айтинг, кимни изларсиз?
Юзингиз рангидан пардоз олур лола ёноғига,
Қошингиз шаклини олмиш фалак олтин тароғига,
Кўришга сизни булбуллар келибдур ишқ боғига,
Уялсангиз, пичирлаб, айтингиз кўнглим қулоғига,
Бу эркинлик замонда, рост айтинг, кимни изларсиз?
Бериб кўнглимни ёшликдан ҳақиқий сизга шайдоман,
Ўзим бир қатра, аммо ишқингизда мавжи дарёман,
Муҳаббатномамизга тоабад, деб чеккан имзо ман,
Тахаллус берди Чустийга элим, севдим баралло ман,
Мени қўйманг гумонда, рост айтинг, кимни изларсиз?

040 Kimni izlarsiz
040 Kimni izlarsiz
-- Кимни изларсиз-🌲
Чустий Газали.
Устоз Камолиддин Рахимов ижро этган ретро кушик

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРДОНЛАР!
КАНАЛИМИЗНИНГ САДОҚАТЛИ МУХЛИСЛАРИ, БАРЧА-БАРЧАЛАРИНГИЗНИ КИРИБ КЕЛАЁТГАН НАВРУЗИ ОЛАМ БИЛАН ЧИН ДИЛДАН МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ!
ЯНГИЛАНИШ ВА ЁШАРИШ ФАСЛИНИНГ. ИЛҲОМБАХШ СУРУРИДАН БАҲРАМАНД БЎЛИШ БАХТИ УЗОҚ ЙИЛЛАР ТАКРОР ВА ТАКРОР НАСИБ ЭТСИН! 🌹🌹🌹

НАВРЎЗИ ОЛАМГА
Деди дўстлар: "Ғазал ёзгил атаб наврўзи олам" га,
Бу хизматни, дедим,- "бош устига ҳам икки дийдамга".
Менга бахш айлади тарихий айём янги бир илҳом,
Саҳифа бағрини яшнатдим, ўхшар худди кўкламга.
Кўринг, наврўзи олам ҳусни бунда жилвагар бўлди,
Ҳикоя айлади ўз тарихидан ҳар бир одамга.
Қадимий анъана, аждодлардан бизга қолган бу,
Тўқишган эл атаб янги қўшиқлар ушбу байрамга.
Бу айёмда замину осмон янги либос кийгай,
Ясангай коинот, зероки кўклам келгай оламга.
Дарахтлар ўйғониб, ердан гиёҳлар бош кўтармоқда,
Қулоқ солмоқдалар гўё менинг табрик-таронамга.
Забардаст ғаллакору илму фан соҳибларига ҳам,
Олиб келди ажойиб туҳфалар, раҳмат бу ҳотамга.
Бўйингдан ўргилай, наврўзи олам, кел, яна минг йил,
Юзингдан баҳралар бахш айла биздек шоду хуррамга.
Ғазал гулзоридан бир гул узиб Чустий, қувонч бирлан,
Узатдим, хуш келибсан, деб азиз наврузи оламга.

КЎРГАНМИСИЗ
Сиз ўзингиздек ажойиб дилрабо кўрганмисиз?
Ҳуснингизга мендан ортиқ мубтало кўрганмисиз?
Юрсангиз, бирга юрай мен, турсангиз бирга турай,
Кўз очиб мендек самимий ошно кўрганмисиз?
Қолди тан бежону дил, Сиз бирла кетди жону дил,
Ушбу "роҳат" ни
менга чиндан раво кўрганмисиз?
Нуридан ажралса кўзнинг ҳоли не бўлгай, ахир?
Икки кўзимни юзингиздан жудо кўрганмисиз?
Сурмани кўзга қўйибсиз, "сурма!" дерлар эл уни,
Ҳеч қачон кўнгли қаролардан вафо кўрганмисиз?
Сунъий хол кўрдим юзингизда, у ҳам зийнат эмиш,
Айтингиз, бетга чопарларда ҳаё кўрганмисиз?
Сочингизни минг бураб, юз турли бермишсиз азоб,
Билмадим, у толалардан бир жафо кўрганмисиз?
Соя кундуз эргашиб, тун бўлса, ғойиб бўлғуси,
Ёнингиздан Чустийни ҳаргиз жудо кўрганмисиз?

Бекзод Мирхалилов "Кўрганмисиз" Ўзбек мумтоз қўшиқлари
Axmed Demxa
Бекзодбек Мирхалилов "Кўрганмисиз" Чустий Газали
ЖУРАХОН Рахимов музикаси
ЖУРАХОН Рахимов музикаси
САДОҚАТ ЯХШИ
Ялинчоқ тилни севмасман, садоқат яхши, дилдорим,
Кўзингда бош эгиб, сўнг нописандликдан келур орим.
Тиниқ ойинада тил йўқ ва лекин ҳамма хуштори,
Мусаффа дил билан басдир, нигорим сенга иқрорим.
Ариқлар тўлса, шовқин-ла ўтар, гарчи тиниқдир сув,
Тиниқ қалбимда ижодим оқар, йўқ тилда гуфторим.
Юрак ишқин тилимдан кутма, жонимда чидамдан бил,
Куйиш ҳожат эмаску сурмага, эй кўзи хумморим.
Садоқат сайқали тош порасин гавҳар қилур конда,
Кўнгил меҳрингла сайқал топди, бўлди дурри шаҳворим.
Қачон гавҳаршунос гавҳарни тошлар индамайдир, деб,
Узук кўзига қўндиргай, бу сўзга йўқдир инкорим.
Садоқат отига минган киши ишқи сипоҳона,
Шунинг-чун ҳам дедим, Чустий, садоқат яхши дилдорим.