CHORTOQ UZ | ЧОРТОКЛИКЛАР
789 subscribers
4.16K photos
1.29K videos
8 files
868 links
⭐️ Айни дамда чортокликлар орасида энг оммалашиб бораётган канал!📈

Чорток ва юртимиздаги энг сўнги янгиликлар биринчи бизда.

Реклама: @REKLAMA_CHORTOQ

Бош админ: @khaydaroff_m
Download Telegram
“Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси Чортоқ тумани марказининг янги қиёфасида муҳим ўрин тутади.

Лойиҳа доирасида ер ости ўтиш йўлагида бунёдкорлик давом эттирилмоқда.

Мазкур объектдаги жараёнлар, умуман, туманда ушбу лойиҳа ижросига, бажарилаётган ишлар сифати республика ишчи гуруҳининг эътиборида бўлмоқда.

Бизга қўшилинг👇🏼
@CHORTOQLIK_UZ 🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Диккат

📊4 та вилоятда сув тошқини хавфи эълон қилинди📣

🌧“Ўзгидромет” огоҳлантириш билан чиқди.

Бизга қўшилинг👇🏼
@CHORTOQLIK_UZ 🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.

🌙Муҳаррам ойи қандай ой?   Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун?   Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.   Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

Бизга қўшилинг👇🏼
@CHORTOQLIK_UZ 🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда воя етмаган ҳайдовчи фуқарони уриб юборди

Ҳолат 27 июнь куни Учтепа туманида қайд этилган.

Миллий Гвардия биноси қаршисида ҳайдовчи вояга етмаган 2008 йилда туғилган фуқаро "Малибу-2" русумли автомашинасида, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бизга қўшилинг👇
@CHORTOQLIK_UZ 🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ

Электр хисоблагичлар кўп ёзиб юбораётган ҳолатлар аниқланибди

Счётчикларга қараб текшириб қўйинглар

Бизга қўшилинг👇
@CHORTOQLIK_UZ 🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️ 📢📢📢📢
#Elon #hovlisotiladi 🏠

7 сотик, 6 хона уй
17 тоналик кудук бор
аграждения булган
янги куриляпкан ховли🏠

💰20минг$

🏠манзил: бешкапа урикзор ички девон уй богча оркасида жойлашган


📲Teл: +998942728985
+998975948180

Bizning manzil:
@chortoq_uylari1 🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️❗️Юртимизда 7 ва 8 июль кунлари соат 12:00 дан 16:00 гача УВ нурланиш индекси хавфли 10 баллни ташкил қилиши мумкин.

Қуёшнинг зарарли нурларидан қандай ҳимояланиш керак:
• қуёшга чиқмасликка ва кўпроқ суюқлик ичишга ҳаракат қилинг;
• кўпроқ сояда қолинг ва ёпиқ кийим кийинг;
• қуёшдан сақлайдиган кўзойнак ва шляпа ёки соябон кийинг;
• қуёш кремидан фойдаланинг

Бизга қўшилинг👇🏼
@CHORTOQLIK_UZ 🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ кучли жала ва чақмоқ—момақалдироқ пайтида аҳолига ундан ҳимояланиш бўйича тавсияларини бермоқда.

Пойтахтда айни дамда момақалдироқ овозлари эшитилмоқда. Бизга қўшилинг👇🏼
@CHORTOQLIK_UZ 🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳшат

Нанайдан қайтишда 10 километрлик тирбандлик юзага келган 😨

Бугун Якшанба дам олиш куни ва дам олувчилар сони кўп бўлгани учун ҳам шундай тирбандлик юзага келмоқда.

Бизга қўшилинг👇🏼
@CHORTOQLIK_UZ 🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM